Ўзига бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш


Download 1.55 Mb.
bet17/42
Sana15.06.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1487841
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42
Bog'liq
Илова методикалар (4)

Кечиримли бўлиш - шундай бўладики, мураккаб даврнинг муайян бир айбдори бўлади. "Агар у бўлмаганида, ҳаммаси режадагидек кетаётган бўларди!", - деб ўйлайди ва шу инсон (ёки нарса)га нисбатан нафрати ошади. Бу табиий, бироқ бузғунчи реакция: сиз вазиятдан чиқиш йўлини ўйлаш ўрнига салбий жиҳатларга диққатни қаратинг. Майли, бунга инсон ёки нарса-буюм, ҳодиса ҳақиқатда айбдор бўлсин, бироқ...ўйлаб кўринг! Эгнингиз жиққа ҳўл бўлгани сабаб ёмғирга жаҳл қилмайсиз-ку! Ёки соябонингизни синдирган шиддатли шамолдан қасд оласизми? Йўқ, сиз имкон қадар тезроқ уйга етиб олишга ҳаракат қиласиз, кейин иссиқ чой ичиб, синган соябонни тўғирлайсиз ёки янгисини сотиб оласиз. Бу ерда ҳам шундай. Айбдор- имкон қадар тезроқ ортда қолдириш керак бўлган "табиий офат".
Ўзини айблаш. Оғир дамлар ҳаммада бўлади. Бирон инсон ўзини ёмон деб айблаётган бўлса, у аслида ёмон эмас, бу шунчаки ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас қисми бўлган "қора чизиқ". Албатта, ҳар бир инсоннинг ҳаётидаги қийинчилик ўзига хос бўлади. Сизга айнан шуниси тўғри келди. У бу инсонни нақадар ёмонлигини тасдиқловчи далил эмас, шараф билан енгиб ўтиш керак бўлган синов сифатида қабул қилиниши керак. Оқил инсон ҳатто энг разил душманига ҳам зиён етказа олмайди.
Қадриятлар ва асосий мақсадларни қайта кўриб чиқиш. Муваффақиятсизликлар тўқчилик ва хотиржамликда ҳатто инсон ҳаёлига ҳам келмаган ҳаётий қадриятларни кўздан кечириб чиқиш имконини беради. Устувор мақсадларни қайта кўриб чиқиш кўпинча муваффақиятсизликларни енгиб ўтишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Ўзида сабрни тарбиялаш. Болалик ва ёшлик дамларида бир йўла барчасини қўлга киритиш мумкиндек туюлади. Аммо улғайган сайин вақтни назорат қилиб бўлмаслиги тушуниб етилади. Инсонларнинг тайм-менежментга доир кўникмалари қанчалик кучли бўлмасин, вақти-соати келмаган ишлар ҳам бор. Февралда гул ўсмайди, бола осонликча туғилмайди, катта уй бир кунда қуриб битказилмайди. Инсон қадрли нарсага эга бўлмоқчи бўлса, кутиб туришига тўғри келади. Буни тушуниш ва қабул қилиш муҳим. Инсон ҳаммасига эга бўлиши мумкин, шунчаки биттада эмас.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling