«Ўзкоммунхизмат» агентлиги


-боб. Шартнома бажарилишини назорат қилиш


Download 0.73 Mb.
bet21/46
Sana04.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1326383
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46
Bog'liq
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b

7-боб. Шартнома бажарилишини назорат қилиш
134. Шартномани бажариш босқичида ширкатнинг бош вазифаси ишлар уларнинг сифатига қўйиладиган талабларга мос тарзда ва белгиланган муддатда бажарилиши устидан назорат қилишдан иборат.
135. Ғолиб танлов шартларига мос равишда ишларнинг талаб этиладиган сифатини кафолатловчи чораларини ишлаб чиқариш муҳим аҳамитяга эга. Уларга қуйидагилар киради:

  • шартномага ишлар ижросининг сифатини назорат қилиш бўйича талабларни киритиш;

  • ширкат томонидан шартноманинг ижроси учун масъул бўлган ва пудратчи билан ҳамкорлик қилиш учун жавобгар шахсни тайинлаш;

  • ширкат томонидан ишларнинг бажарилиши устидан техник назорат учун малакали мутахассисни жалб этилиши (кўпинча техник назоратни танловга қўйилган ишнинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқишда қатнашган шахс амалга оширади);

  • ишларнинг бажарилиши ва уларнинг қабул қилинишига хонадон мулкдорлари – ширкат аъзолари орасидан сайланган жамоатчилик комиссиясининг жалб этилиши.

136. Масъул шахс ишларнинг бориши ва шартноманинг бажарилиши бўйича қайд этиш тизимини жорий этиши керак. Шартнома турларига боғлиқ равишда қайдлар турли шаклда олиб борилиши мумкин.
137. Пудратчи томонидан шартнома шартлари бажарилишининг ёзма ҳужжатлаштирилиши мунозарали масалаларни тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга, ва масалан, жарима ундиришда қўлланилиши мумкин.

138. Жамоатчилик комиссияси масъул шахсга пудратчи томонидан бажарилган ишларни назорат қилишда ёрдам бериши мумкин, бироқ бунда шундай қоидага риоя қилиш керакки, пудратчи билан мулоқот қилиш, унга эътирозлар билдириш билан жамоатчилик комиссияси аъзолари эмас, ширкат томонидан тайинланган масъул шахс шуғулланиши керак.


139. Ширкатнинг масъул шахси пудратчи ва техник назоратни амалга оширувчи шахс билан ишларнинг бориши юзасидан кенгаш ўтказиши, уларнинг баённомасини юритиши лозим. Бундай кенгашларнинг даврийлиги ишлар ҳажмига боғлиқ ҳолда турлича бўлиши ва шартномада кўзда тутилиши мумкин (масалан, ишларни бажариш жараёнида камида икки ҳафтада бир марта).
140. Шунингдек шратномада пудратчининг ишлар жараёни ҳақида ширкатнинг масъул шахсга мунтазам ҳисоботлар бериб бориши мажбуриятини белгилаш тавсия қилинади. Ҳисоботлар ишлар ҳажми ва мураккаблигига кўра турлича бўлиши мумкин. Айниқса шартномада оралиқ тўловлар кўзда тутилган ҳолларда тўлов шартлари ҳақидаги маъулмотларни ҳисоботларга киритиш мақсадга мувофиқ.
141. Масъул шахс томонидан пудратчи ишига ҳақ тўланиши бўйича қайдлар қилиниши мумкин. Бу пудратчига берилган тўловларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишга қўшимча равишда амалга оширилади. Мунтазам олиб бориладиган молиявий қайдлар пудрат ишлари молияланишининг ҳақиқий аҳволидан далолат беради, бунда шартнома суммаси, киритилган ўзгартиришлар, жорий тўловлар суммаси, шунингдек кутилмаган харажатлар суммаси акс эттирилади.
142. Ширкат бошқаруви камида ойига бир марта масъул шахсдан ишларнинг бориши ҳақида ҳисобот олиши керак. Бундай ҳисоботларга ишлар жадвалига риоя қилиш тафсилотлари, уларнинг сифати, молияланиши киритилган бўлиши керак. Ҳисоботлардаги маълумотлар ширкат бошқаруви шартномавий мажбуриятларни бажаришдан ҳар қандай четлашувлар ҳақида огоҳ бўлиши учун етарли бўлиши лозим.
143. Пудратчи билан яхши муносабатни сақлаб туришда қуйидаги маслаҳатлар қўл келиши мумкин:
- доимий беовсита мулоқотда бўлинг (учрашувлар, телефон орқали суҳбатлар);
- пудратчидан шартномада кўзда тутилганидан ташқари ишлар бажарилишини кутманг;
- пудратчидан бирон бир ишни шунчаки бажаришни сўраманг;
- пудратчи ишчиларига бевосита эътироз билдирманг, ўз мулоҳазаларингизни пударатчининг масъул шахсига айтинг;
- пудратчи ишчиларининг иши бўйича шикоятлар билдирилган тақдирда шартномада белгиланган;
- томонларнинг ўзаро алоқалари механизмидан фойдаланинг.


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling