«Ўзкоммунхизмат» агентлиги
-§. Таклифларнинг қиёсий таҳлили ва танлов ғолибини танлаш
Download 0.73 Mb.
|
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b
- Bu sahifa navigatsiya:
- Танлов ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган ҳамда танлов ғолибини танлаш мезонларига кўра энг юқори баҳони олган буюртма ғолиб чиққан деб ҳисобланади.
- 6-боб. анлов ғолиби билан шартнома тузиш.
- шартноманинг оддий шартлари
5-§. Таклифларнинг қиёсий таҳлили ва танлов ғолибини танлаш.
113. Танлов ғолибини танлашни асослаш учун барча танлов таклифларини баҳолаш натижаларини ягона қиёсий жадвалга умумлаштириш тавсия қилинади, бу ҳужжат сўнгра танлов комиссия баённомасига илова қилинади. Бундай жадвал таклифларнинг қиёсий баҳоланишини осонлаштиради ва танлов ғолиби бўйича қарор қабул қилиш имконини беради (Танлов коммисияси йиғилиши № баённомасига А иловага қаранг). 114. Танлов ҳужжатлари талабларига жавоб берадиган ҳамда танлов ғолибини танлаш мезонларига кўра энг юқори баҳони олган буюртма ғолиб чиққан деб ҳисобланади. 115. Танлов комиссияси қарори танлов комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланган баённома билан расмийлаштирилади. Танлов комиссияси баённомасида қуйидагилар келтирилади: танлов комиссияси таркиби; танлов ғолиби ва танлов ғолибидан сўнг энг юқори баллга эга бўлган заҳира иштирокчилари; овоз бериш натижалари; танлов иштирокчилари таклифларининг умумий жадвали ва қабул қилинган мезонлар бўйича баҳолари; танлов ғолиби билан шартномани имзолаш муддати. Танлов комиссияси йиғилиши баённомаси шаклига оид мисоллар 7-иловада келтирилган. 116. Танлов ғолиби комиссия қарори тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилади ҳамда муҳокама ва шартномани имзолаш учун таклиф этилади. Агар танлов ғолиби у ёки бу сабабларга кўра шартнома тузишдан бош тортса, шартнома тузиш ҳуқуқи биринчи заҳира иштирокчисига ўтади. 117. Танлов ғолиби аниқланганидан сўнг етти кун давомида ширкат қолган барча иштирокчиларни танлов ғолибининг номи ва танлов буюртмасининг нархи ҳақида хабардор қилади. 6-боб. анлов ғолиби билан шартнома тузиш. 118. Танлов натижаларига кўра танланган пудратчини танловда ғолиб чиққани ҳақида хабардор қилиш билан бирга ширкат унга шартнома лойиҳасини йўллайди. Бу шартнома лойиҳаси танлов ҳужжатлари билан бирга олдиндан барча иштирокчиларга берилган бўлиши ёки танлов иштирокчилари билдирган таклифлар асосида тайёрланиши мумкин. Шартнома предмети (ишлар рўйхати, ҳажми) танловда эълон қилинганидан ўзгартирилмай қолиши керак. 119. Шартнома шартлари муҳокама қилингач, ширкат танлов ғолиби билан шартнома тузади. Буюртмачи томонидан шартнома имзоланиши учун, масалан, танловда ғолиб чиққан пайтдан бошлаб етти иш куни давомида имзолаш муҳлати ўрнатилиши мумкин. 120. Фуқаролик Кодексида шартномаларнинг асосий турларига, шу жумладан, пудрат шартномаларига қўйиладиган талаблар белгиланган. 121. Шартнома пудрат шартномасининг муҳим шартлари кўрсатилган тақдирда тузилган деб ҳисобланади, бу шартлар қуйидагича: шартнома предмети предмет договора; нархи; ижро муддати; ишлар ҳажми. 122. Муҳим шартлардан биронтаси кўрсатилмаган бўлса, бундай шартнома арзимас (яъни, тузилмаган) деб ҳисобланади. 123. Агар шартномада муҳим шартлардан бошқа ҳеч нарса бўлмаса (қонунда келтирилган рўйхатга мувофиқ), шартнома тузилган деб ҳисобланади. Томонлар муносабатларининг қолган шартлари – шартноманинг оддий шартлари - қонун томонидан тартибга солинади, булар: шартнома предметидан келиб чиқадиган томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; томонларнинг жавобгарлиги. 124. Томонлар уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлигини бевосита шартномага киритиши мумкин, бунда қонунчилик талаби тўлдирилади (қонунчиликда кўзда тутилган тақдирда уларни ўзгартирган ҳолда). 125. Бундан ташқари шартномада қўшимча (алоҳида) шартлар кўзда тутилади, масалан: шартномани муддатидан олдин тўхтатиш ва бекор шартлари; жарима харажатларнинг ўрнини қоплаш; ишларни бажариш шартлари; ишчиларнинг меҳнатини ташкиллаштириш; иш сифатини назорат қилиш тартиби; ходимлар иш кунининг давомийлиги; материалларни сақлаш жойи; ишларни бажариш пайтида техника хавфсизлиги масалалари. 126. Шартномада шартлар қанчалик батафсил кўрсатилган бўлса, буюртмачи билан пудратчи ўртасида мунозаралар ва бир-биридан норозилик вужудга келмаслигига ишонч шунчалик юқори бўлади, мунозаралар вужудга келган тақдирда улар аввалдан эришилган келишувлар асосида ҳал қилинади. 127. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29.08.даги 670-I- сонли «Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги» қонунининг 21-моддасига мувофиқ хўжалик шартномалари хулосага тайёрланиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб қилинган адвокатлар томонидан қонунчиликка мувофиқлиги жиҳатидан текширилиши лозим. Уларнинг имзоларисиз шартномаларни тузишга йўл қўйилмайди. Минимал иш ҳаққининг икки юз бараваридан ортиқ қийматли хўжалик шартномалари хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб қилинган адвокатларнинг ёзма розилиги олингач тузилади. Пудрат ишларини бажариш бўйича шартномалар 8-иловада келтирилган. 128. Кўп қаватли ўйларни бошқариш икки томонлама шартномаларда - бу бошқарувчи компания қандай бажарувчи ва хусусий мулкдорлар ширкат турар жой ёки мулкдорлар хоналарни буюртмачи сифатида кўрсатилади. 129. Кўп қаватли ўйларни бошқарув шартномасининг хусусиятлари унинг бошқарувчи ташкилот томонидан буюртмачи берган топшириқларни келишилган муддатда тўловлар асосида қўйидаги фаолиятни амалга ошириши мумкин: - хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш тегишли мазмундаги рўйхат билан умумий мулкни таъмирлаш ва қўйидаги; - кўп қаватли ўйларни бошқаришда эришилган натижаларни ўз фаолиятида амалга ошириш. 130. Шартнома бошқариш учун ҳал қилувчи ҳужжат бўлиб, томонларни ўзаро ҳисоблашиш улар ўртасидаги талаб қилинадиган шаклда келишилган бўлади. Шартномада белгиланган шартлар хизматлар рўйхати бўйича кўрсатилиши керак бу ; - умумий мулкнинг кўп хонали уйнинг таркиби ва манзилгоҳи; - хизматлар ва ишларнинг рйўхати( жумладан авария ҳолатда уйлар ва уларни тугатиш, бартараф қилиш); - шартномалардаги нархларни аниқлаш тартиби яшаш мумкин бўлган хонани, ҳамда тўлов бадални амалга ошириш назорати ва ўй-жой фондини таъмирлаш мажбуриятлари 131. Томонлар шартномада бошқариш ва зарур қилинадиган ишларни аниқлаб олишлари керак. Бунда ютуқлар, мақсадлар ўйни бошқариш учун нима таалуқли бўлса уларнинг рўйхати қилинадиган ишлар ва хизматлар мазмунига мос бўлиб, умумий мулкни таъмирлашга ва кўп хонадонли уйларда яшовчиларни таклифлари, (бошланишга қадар қабул таклифларни ).ширкатларга томонларнинг келишувига таяниб, профессионализм, бошқарувчи ишларни ва хизматларни, тақдим этиб у ёки бошқа кўринишда ишларни ва хизматларни, асосламоқ зарурлигини тушунтирадиган таъсир этиш йўлларини топши зарур бўлади. 132.Бошқарувчи ташкилотнинг шартномада кўрстилган шартларни бажариш муддатларини ушбу шартномада акс эттирилиши зарур. Ушбу тавсияларнинг 9 иловасида кўп қаватли ўйларни бошқариш учун шартнома намунаси берилган. 133. Имзоланган шартномаларнинг оргиналлари ширкатнинг мустаҳкам ёпиладиган хоналарида ёки сейфида сақланиши керак. Шартнома ҳужжатларининг нусхалари (қисман ёки тўлиқ) ишларни бажариш устидан назорат қилиш ва шартномани бажариш учун масъул шахслар томонидан фойдаланилади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling