«Ўзкоммунхизмат» агентлиги
Download 0.73 Mb.
|
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. ПУДРАТЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
ШАРТНОМА МАВЗУСИ
1.1. Мазкур шартномага мувофиқ Буюртмачи топширади, Пудратчи эса Техникавий топшириққа мувофиқ ишлар/таъмирларни бажариш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади (Илова 1). 1.2. Пудратчи ишларни/таъмирларни Тақвимий режага мувофиқ муддатларда бажариш мажбуриятини олади (Илова 2). 1.3. Ишларни/таъмирларни Техникавий топшириққа мувофиқ бажариш учун: Пудратчи томонидан қуйидаги қурилиш материаллари тақдим этилади: _____________________________________________________________________________ Буюртмачи томонидан қуйидаги қурилиш материаллари тақдим этилади _____________________________________________________________________________ 1.4. Шартнома бўйича ишлар босқичма-босқич бажарилади. Ишларни топшириш-қабул қилиш ҳар бир босқич бўйича иккитомонлама далолатнома билан расмийлаштирилади. Ишларнинг барча ҳажми бажарилишида Буюртмачининг қабул қилиш комиссияси томонидан, тааллуқли далолатномани расмийлаштириш йўли билан ишларни топшириш-қабул қилиш амалга оширилади. 1.5. Мазкур шартнома бўйича ишлар/таъмирларнинг бажариш қиймати __________________________________ (ёзма) минг сўмни ташкил этади ва ўзгартирилмайди. 2. ПУДРАТЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 2.1. Пудратчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 2.1.1 Буюртмачи билан келишилган холда, мазкур шартноманинг шартларига мувофиқ ишлар/таъмирларни бажариш учун зарур бўлган ҳажмларда материалларни сақлаш учун , омбор ва бошқа ишлаб чиқариш хоналарни олиш; 2.1.2 Буюртмачининг айби билан қурилиш материалларини етказиб берилиши кечиктирилган холда ва/ёки бўнак пули кечиктирилган ҳолда, Пудратчи Буюртмачини огохлантирган холда, мазкур шартноманинг 1.3. бандида белгиланган Буюртмачининг мажбуриятлари ижро этиш пайтига қадар ишлар/таъмирлар бажарилишини тўхтатиши мумкин; 2.1.3 мазкур шартнома бўйича ишларни бажариш услуби ва бунинг учун зарур бўлган ишчиларнинг сонини мустақил белгилаш; 2.1.4 ўзининг хохишига кўра, ишларни алоҳида турларини бажариш учун, хизмат кўрсатиш ва бошқа ишлар учун, фаолиятнинг аниқ турларини амага ошириш учун руҳсатга (лицензияга) эга бўлган бошқа шахсларни (субпудратчилар) жалб этиши; 2.1.5 уйда яшовчиларга мазкур шартноманинг мавзуси бўлмаган хизматларни тўлов асосида кўрсатиши; 2.1.6 Буюртмачи томонидан унга қуйилаётган жарима санкцияларни, Пудратчининг вакили уни ўз вақтида хабар олмаганлиги сабабли йўқ бўлган холатларида (ёки хабар қилинмаганда) мазкур шартнома бўйича Пудратчи мажбуриятларини бузаётганини тасдиқловчи ҳужжатларни тузишда рад этиши мумкин. 2.2. Пудратчининг мажбуриятлари: 2.2.1. мазкур шартномада белгиланган муддатларда ишлар/таъмирларнинг тўлиқ ҳажмда сифатли бажариш; 2.2.2. Буюртмачи учун маъқул бўлган нархлар бўйича имкон қадар энг яхши сифатли материалларни тақдим этиш, ушбу материалларга сифат сертификатларни Буюртмачига тақдим этиши (ёки ишлатилаётган материалларнинг сифати бўйича кафолат мажбуриятларини тақдим қилиши), Буюртмачининг объектларига уларни транспортда олиб бориш, омборга тахлаш, сақланишини таъминлаш; 2.2.3. Буюртмачи томонидан ишларни/таъмирларни бажариш учун тақдим этилган материалларнинг сақланишини таъминлаш; 2.2.4. ўз ҳисобидан унинг айби билан йўл қўйилган, Буюртмачи томонидан бажарилган ишлар/таъмирларнинг қабул қилинишидан кейин 12 ой мобайнида аниқланган нуҳсон ва носозликларни, Буюртмачи билан келишилган муддатда бартараф этиши; 2.2.5. Буюртмачига барча ишлар/таъмирларни амалга оширгандан кейин демонтаж қилинган ва ишлатилмаган материалларни топшириши керак. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling