«Ўзкоммунхизмат» агентлиги
ХИСОБ-КИТОБЛАРНИНГ ТАРТИБИ ВА ШАРТНОМА БЎЙИЧА САНкциЯЛАР
Download 0.73 Mb.
|
5d5d6670125ade70e9e53a1b3f5d185b
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. ТОМОНЛАР МАЖБУРИЯТЛАРИ
4. ХИСОБ-КИТОБЛАРНИНГ ТАРТИБИ ВА ШАРТНОМА БЎЙИЧА САНкциЯЛАР
Шартнома бўйича тўлов ______ босқичда амалга оширилади: – биринчи тўлов (бўнак пули) _____________ минг сўм миқдорда мазкур шартнома имзолангандан кейин ____ кун мобайнида амалга оширилади; – иккинчи тўлов _____________ минг сўм миқдорда 2-иловага биноан, иккинчи босқич якунлангандан кейин ____ кун мобайнида, иккинчи босқич бўйича ишларни/таъмирларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзолангандан сўнг амалга оширилади; – якуний тўлов ______________ минг сўм миқдорда мазкур шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган ишлар/таъмирларнинг тўлиқ ҳажми бажарилгандан ва ишлар/таъмирларнинг бажарилиши ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилганидан кейин амалга оширилади. Ишлар сифатсиз бажарилганда Пудратчи томонидан йўл қўйилган камчиликларни тўлиқ ҳажмда бартараф этмасидан олдин, шунингдек Буюртмачи, мулкдорларнинг ва ёки алоҳида мулкдорнинг мулкига, мазкур шартнома бўйича Пудратчи томонидан ўз мажбуриятларини бажармаганлиги, сифатсиз бажарганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун етказилган зарарни қопламагунча, Буюртмачи якуний тўловни амалга оширмайди. Ишлар/таъмирларнинг сифатсиз бажарилиши учун жарима санкцияларининг миқдори мазкур шартнома суммасининг _____%ни ташкил этади ва Пудратчининг иш сифатини бахолаш далолатномасида акс эттирилади. Ишлар/таъмирларнинг тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун мазкур шартнома бўйича Буюртмачи Пудратчига хар бир кечиктирилган кун учун қарз суммасининг ___% миқдорида, аммо қарзларнинг 50%дан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. 5. ТОМОНЛАР МАЖБУРИЯТЛАРИ 5.1. Томонлар мазкур шартнома бўйича, унинг шартлари ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ўз зиммаларига олган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги учун моддий жавобгардирлар. 5.2. Мазкур шартноманинг амал қилиш даврида амалдаги қонунчиликда, шартноманинг айрим шартларини бажаришга имкон бермайдиган ўзгаришлар бўлган ҳолда, бу шартлар қисқа вақт ичида амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳолатга келитирилиши шарт, бунда мазкур харакатлар ушбу шартноманинг бошқа бандларини бажарилишига таъсир кўрсатмайди.. 5.3. Шартнома шартларининг бажарилмаганлиги унга боғлиқ бўлмаган, шартнома тузилгандан кейин вужудга келган фавқулот характеридаги воқеалар натижасида пайдо бўлган бўлса, мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш имкони бўлмаган томон, бошқа томонни юқорида кўрсатилган холлар пайдо бўлганлиги ва уларни тўхтатиш ҳақида зудлик билан хабардор этиши шарт. Юқорида кўрсатилган холлар мавжудлиги ва уларнинг давом эттирилишини тегишли тасдиғи сифатида, тааллуқли органларнинг расмий равишда тасдиқланган маълумотномалари хизмат қилади. 5.4. Пудратчи амалдаги қонунчиликка мувофиқ, мазкур шартнома доирасидаги ишларни бажаришда Пудратчи ва/ёки унинг ходимлари томонидан нотўғри харакатлар ёки харакатсизлиги натижасида, Буюртмачининг, мулкдорларнинг умумий мулкига ва /ёки алоҳида мулкдорнинг мулкига етказилган зарарлар учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади. 5.5. Пудратчи қуйидагилар натижасида пайдо бўлган зарар учун моддий жавобгар бўлмайди ва мулкка етказилган ҳақиқий зарарни Буюртмачига тўлиқ ёки қисман қопламайди ва компенсация қилмайди: а) табиий офатлар: ёнғин, унинг вужудга келишида Пудратчининг айби бўлмаса ва мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун бўлмаса; сув тошқинлари; бошқа, бу ҳудуд учун характерли бўлмаган ва томонларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра рўй берган табиий офатлар; б) кўпхонадонли уйда яшовчи ва/ёки унинг турар жой ҳамда нотурар жой хонадонлардан, мухандислик тизимладан ва бириктирилган худуддан фойдаланаётган шахсларнинг харакатлари; в) Пудратчининг айби билан бўлмаган мухандислик тармоқлари ёки бошқа жиҳозларнинг ишдан чиқиши ва унинг томонидан ушбу халокатларга олиб келган сабабларни кўзда тутиш ёки бартараф этиш имкони бўлмаганда; г) фуқаролик ғулғулалари, забастовкалар, харбий харакатлар ва бошқалар. 5.6. Мазкур шартноманинг амал қилиш муддати тугаши Томонларни мазкур шартнома шартларига мувофиқ ўз зиммаларига олган мажбуриятларидан озод қилмайди. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling