Ўзму хабарлари вестник нууз
- Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Download 0.98 Mb. Pdf ko'rish
|
-
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review). Таомланиш антропологияси – замонавий этнологлар, ижтимоий ва маданий антропологлар томонидан динамик тарзда тадқиқ этиб борилади. Анъанавий этнографияда, таомлар, қоидага кўра, доимо моддий маданиятнинг этнографик учлиги: таомлар, кийим кечаклар ва турар жойларнинг бир муҳим компоненти сифатида ўрганилиб келган. Бироқ, аввал ҳам этнографлар инсоният моддий маданиятининг мана шу томонини ўрганишда фақат тавсифий йўналиш билан чекланиб қолмаганлар. Масалан, Г.Г. Громовнинг этнографияга оид рисоласида таомларнинг таркиби ва тайёрланишига табиий-географик, хўжалик, тарихий- маданий ва кундалик турмуш тарзидаги одатий омиллар ўз таъсирини кўрсатиши келтириб ўтилган [1]. У таом ва таомланишнинг белги, маросимийлиги, таомланишдаги таъқиқ ва чекловларга алоҳида эътибор қаратади [2]. Ўзбекистон мустақиликка эришгандан сўнг миллий қадрият ва анъаналари кўп ёритилган этнография йўналишида яратилган ишлар турли мавзуларни қамраб олганлиги билан ажралиб туради. Хусусан, этнолог олим И.М. Жабборов ўзбек халқининг миллий таомлари ва пазандачилигига маънавий маданиятнинг бир қисми сифатида қарайди [3]. Бундан ташқари, ўзбек халқи анъанавий маросимларига бағишланган рисола ва монографиялар ҳам муҳим ўрин тутади [4]. Сурхондарё этнографиясига бағишланган махсус монографияларда эса воҳа таомлари, турлари ва тайёрланиш усуллари ҳақида диққатга сазовор мулоҳазалар баён қилиниб, таомлар билан боғлиқ анъана, маросим ва урф-одатлар ёритилган [5]. - Тадқиқот методологияси (Research Methodology). Ўзбек таомлари жуда турли-туман бўлганидек, Сурхон воҳаси таомлари ҳам ранг-барангдир. Бугунги кунда ўзбек миллий таомлар ошхонасида иштаҳани очиш учун иштаҳаочар, хушбўй зираворлар кенг қўлланилмоқда. Инсоният тарихида одамлар ҳар доим заминга нисбатан егулик маҳсулотлари билан таъминловчи манба сифатида қараган. Воҳа миллий Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling