1-2-ma’ruza: кириш. Радиоавтоматика системалари тўҒрисида умумий маълумотлар
Download 53.79 Kb.
|
1 2
Bog'liq1-2-МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2. Бошқаришнинг асосий принциплари
1-2-MA’RUZA: КИРИШ. РАДИОАВТОМАТИКА СИСТЕМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР.Режа: Кириш. Фаннинг мақсад ва вазифалари. Бошқаришнинг асосий принциплари. Автоматик бошқариш системаларининг классификацияси 1.1 Фаннинг мақсад ва вазифалари. Фанни ўқитишдан мақсад – РА системаларининг синфланиши ва уларни қуриш принципларини, замонавий ҳисоблаш машиналари ёрдамида радиоавтоматика системаларини яратиш, жорий этиш, амалиётда қўллаш учун зарур бўлган ва йўналиш бўйича таълим стандарти талаб қилган билимлар, кўникмалар ва тажрибалар даражасини таъминлашдир. Фаннинг вазифаси – радиоавтоматиканинг фундаментал тушунчалари, таъриф ва тузилиш принциплари, замонавий математик аппарат ёрдамида бошқаришнинг типик схема моделлари, турли хил физик табиатга эга бўлган радиотехника объектарини бошқариш қонуниятларини ва радиоавтоматика системаларини сифатини аниқлаш каби масалаларни ечишдан иборат. Автоматлаштириш бўйича қисқача маълумот Инсон, энг аввало жисмоний мехнат турларидан озод бўлишига эришган. Бу ўринда табиий энергия манбаларидан фойдаланган (сув, шамол ва бошқалар). Саноатда қўлланилиши мумкин бўлган энг биринчи техник восита рус механиги И.И.Ползунов томонидан (1765 й.) яратилган. Бу қурилма буғ машинаси, буғ қозонидаги сув сатҳи баландлигини бир меъёрда, одам иштирокисиз сақлаб туришга мўлжалланган қурилма эди. 1.2. Бошқаришнинг асосий принциплариБошқаришнинг асосий принциплари иккига бўлинади: Автоматик ростлаш Автоматик бошқариш Автоматик бошқариш тизими ҳам иккига бўлинади: Автоматик Автоматлаштирилган 1-расм. Бошкариш тизими классификацияси Автоматик бошқаришда ишлаб чиқариш жараёнида инсон иштирокисиз бошқариш (объектни) тушунилади. Автоматлаштирилган бошқаришда ишлаб чиқариш жараёнида инсон (оператор) иштирок этиши тушунилади. Автоматик бошқариш тизими математик модели қуйидаги ифода орқали аниқланади. Б Т = Б О + Б Қ, бу ерда БТ – бошқариш тизими; БО – бошқариш объекти; БҚ – бошқариш қурилмаси. Бошқариш масаласини ечишда, (БО) бошқариш объекти бошқариш сигнали ёки кириш сигнали таъсирида автоматик равишда ишлаш режими ўзгариши керак. Бошқариш объекти модели 2-расмда келтирилган. 2-расм. Бошқариш объекти модели Автоматик бошқариш тизими функционал схемаси 3-расмда келтирилган. 3-расм. Автоматик бошқариш тизими функционал схемаси Автоматик бошқариш тизими функционал схемасига қуйидагилар киради: БО – техник қурилма бўлиб, унда бошқариш амали (операцияси) ишлаб чиқилади ёки бажарилади (бошқариш объекти – БО); БҚ – техник қурилма бўлиб, унда объектни автоматик бошқариш амалга оширилади (бошқариш қурилмаси – БҚ). Бошқариш объектини бошқариш жараёнида қуйидаги таъсирлар бўлади: Х – кириш сигнали таъсири, бошқариш жараёнида, БО холатини ўзгартиради; Y – чиқиш қиймати, (ростловчи қиймат, БО холати характерланади). U – бошқариш таъсири (бошқариш сигнали); Z – берилаётган таъсир, талаб қилинаётган қиймат таъсири хақида ахборот беради. Download 53.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling