1 –2 маъруза: Кириш


Download 1.37 Mb.
bet1/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1182674
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
13а.Суюклик газ механикаси 1-кисм


1 –2 МАЪРУЗА: Кириш. «Суюқлик ва газ механикаси» фанининг тарихи, бошқа фанлар билан алоқаси. Суюқликларнинг асосий физикавий хоссалари

Ўқув модул бирликлари:



1. «Суюқлик ва газ механикаси» фанининг тарихи, бошқа фанлар билан алоқаси.
2. Суюқликларнинг мувозанат ва харакат қонунлари.
3. Суюқлик тўғрисида асосий тушунчалар.
4. Реал ва идеал суюқликлар.
5. Суюқликларинг физик хоссалари, солиштирма оғирлик, зичлик ва солиштирма хажм.
6. Суюқликларда ички ишқаланиш кучлари, қовушқоқлик.
7. Суюқликларда газларнинг эриши, кавитация ходисаси.


Таянч сўз ва иборалар:





Суюқликнинг мувозанати, харакат қонунлари, юза, босим йўналиш, бир-бирлик юзага берилган босим, идеал суюқлик, реал суюқлик, идеал ва реал суюқлик хоссалари, солиштирма оғирлик, хажм, зичлик, ёпишқоклик, иссиқлик кенгайиш, сиқилиш, суюқликнинг хажм ўзгариши, суюқликнинг ишқаланиши.


Суюқликларнинг тинч ҳолатидаги мувозанатини ва ҳаракат қонуниятларини ўрганувчи ҳамда бу қонунларни техниканинг ҳар хил соҳаларига тадбиқ этиш билан шуғулланувчи фан Суюқлик ва газ механикаси деб аталади.Суюқлик ва газ механикаси механика фанининг бир бўлими бўлиб унинг ўрнини қуйидаги расмда яққол кўришимиз мумин:



Суюқлик ва газ механикаси суюқликларда кучларнинг тарқалиши ва унинг ҳаракат давомида ўзгариб бориши қонунларини ҳар хил қурилмалар ва машиналарни хисоблаш ҳамда лойиҳалашга татбиқ этиш билан ҳам шуғулланилади.
Суюқлик ва газ механикаси шунингдек, сув, газ, иссиқлик таъминоти ва канализация, гидротехника, ирригация, нефть механикаси каби бир қанча фанларнинг асоси ҳисобланади. Инсоният тарихининг дастлабки даврларидаёқ сувдан фойдаланиш ҳаётда маълум ўрин эгаллаган. Археологик текширишлар одамлар жуда қадим замонларданоқ (эрамиздан 4000-2000 йиллар аввал) турли гидротехника иншоотлари қурилишни билганликларини кўрсатади.
Суюқлик ва газ механика фани икки: яъни гидростатика ва гидродинамика қисмлардан иборат. Гидростатика кисмида суюқлик ва газларнинг тинч ҳолатдаги мувозанат қонуниятлари ўрганилади. Гидродинамикада суюқликлар харакат пайтидаги гидродинамик элементларнинг узгариш конунлари ўрганилади.
Фаннинг ривожланиши ҳақида тарихий маълумотлар. Бу фан сифатида мелоддан олдинги 4000 минг бурун Хитой ва Суриядан кейинроқ Юнонистон, Румда сувдан фойдаланиш дарёларида тугонлар, чархпалакли тегирмонлар куришни билганлар. Қадимги Хитойда, Мисрда, Юнонда, Римда, Ўрта Осиёда ва бошқа ибтидоий маданият ўчоқларида кемалар, тўғонлар, сувўтказгичлар ва суғориш тизимлари бунёд этилганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Бу қурилмаларнинг қолдиқлари хозирги замонгача сақланиб қолган.
Гидравлика фанига оид дастлабки кулёзмалар милоддан аввал (287 – 212 й) яшаган Юнон физиги Архимед томонидан ёзилган «Жисмнинг сузиш конунлари» асари. XV асрга келиб италиялик олим Леонардо да Винчи (1452 - 1519) гидравликага тегишли масалалардан янги кашфиётлар ихтиро этган. Булар «Дарё ва узанларда сув харакатини урганиш хамда «Суюқликнинг тешикдан оким чикиши деб номланган»
1612 йилда италиялик физик, механик хамда астраном Голилео Галилей «Сувдаги жисмнинг харакати» асари ва унинг шогирди Э.Торфигеллининг суюқликларнинг тешикдан окиб чикиши конуни ишлаб чикди.
1650 йилда француз математиги Б.Паскаль «Ёпик идишдаги суюқликка ташкаридан берилган босим суюқликларнинг барча нукталарига бир хил узгармас микдорда таркалди» деб аниклаган, 1687 йилда машҳур инглиз олими И.Ньютон суюқлик харакатида ички ишкаланиш конуни кашф этди.
Гидравлика фанини ривожланишига асос солган олимлардан Рус олими М.Ломоносов ва Дониел Бернуллилар узининг «Гидродинамика» китоби билан бутун дунёга машхур булишди. Кейинчалик швейцариялик олим Леонард Эйлер «Суюқликларнинг тинч ҳолати ва харакат пайтидаги ҳолатлари урганиб, суюқлик харакатини дифференциал тенгламаларни ишлаб чиккан. Француз математики Ш.Даланбер суюқликнинг тинч ва харакатдаги ҳолатларини урганган. XVIII асрда келиб асосан Францияга гидравлика ва математика фанлари билан бир каторда техника сохаси хам ривож топди, суюқликларнинг техник механикаси мактаби ташкил топтирилди. Бу мактабда Х.Пито, А.Шези, Ш.Борда каби йирик олимлар махалий каршиликлар устида ишлаб, шу сохадаги масалаларни ечимини беришди. Н.Е.Жуковский, С.А.Чаплигин ва Н.Е.Кочинлар замонавий аэродинамика ва газ динамикасининг асосчилари бўлиб, бу фанлар ҳозир ҳам самолёт ва ракеталар ҳаракатини ўрганишда катта роль ўйнайди. Гидромеханика фанининг асосчилари Д.Бернулли ва Л.Эйлер Петербург фанлар Академиясининг аъзолари бўлиб, Россияда яшаб, ижод этганлар. Н.П.Петровнинг гидродинамик сирпаниш назарияси, Н.Е.Жуковскийнинг гидромеханикадаги муҳим ишлари ва қувурлардаги зарба назарияси, В.Г.Шуховнинг нефть қувурларини ҳисоблаш бўйича ишлари, А.Н.Криловнинг кемалар назарияси, Н.Н.Павловскийнинг суюқликларнинг фильтрацияси ва бошқа олимларининг ишлари дунё фанига қўшилган буюк ҳиссаси бўлиб ҳисобланади.
Замонавий сув, иссиқлик, газ таъминоти тизимлари, кимё, қишлоқ хўжалик саноатини ва техниканинг барча соҳаларини насослар, компрессорлар, гидроузатмаар ва бошқа гидромашиналарсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳозирги замон саноати ва техникасида ўзбек олимлари Х.А.Рахматулин,Т.Ширинқулов, Ж.Акилов, асос солган кўп фазали муҳитлар гидродинамикаси муҳим аҳамиятга эга. Гидравлика фанининг ривожига собик республикалар иттифокидаги олимлардан Н.Петров, Н.Жуковский, Р.Чугаев, Избаси, Великанов, Бахметев, Богословский ва бошкаларни айтиш мумкин.

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling