1-амалий иш мавзу: Бойитишнинг технологик кўрсатгичларини ҳисоблаш


Download 201.93 Kb.
bet1/8
Sana06.02.2023
Hajmi201.93 Kb.
#1169174
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-amaliy


1-АМАЛИЙ ИШ
Мавзу: Бойитишнинг технологик кўрсатгичларини ҳисоблаш.
Маҳсулот чиқиши, ажралишини ва бойитиш даражасини аниқлашга доир мисоллар.
Майдалаш схемаларини танлаш ва ҳисоблаш.


Ишдан мақсад: Бойитишнинг технологик кўрсатгичларини ҳисоблашни ўрганиш.

Бойитишнинг асосий технологик кўрсаткичларига қуйидагилар киради: компонентнинг дастлабки руда ва бойитиш маҳсулотларидаги миқдори, бойитиш даражаси, бойитиш маҳсулотларининг чиқиши, компонентларни бойитиш маҳсулотларига ажралиши.


Компонентнинг миқдори деб, маҳсулотдаги компонент оғирлигини маҳсулот оғирлигига нисбатига айтилади. Бойитиш натижасида эришиладиган бойитиш даражаси деб бойитмадаги қимматбаҳо компонент миқдорини унинг дастлабки рудадаги миқдорига нисбатига айтилади. Бойитиш даражаси бойитма дастлабки маҳсулотга нисбатан қанча бойлигини кўрсатади.
Бойитиш маҳсулотларининг чиқиши деб, бойитиш натижасида олинган маҳсулот оғирлигини дастлабки маҳсулот оғирлигига бўлган нисбатига айтилади. Чиқишни фоизларда ёки бирлик улушларида ифодалаш қабул қилинган. Бирлик улушларда ифодаланган чиқишга тескари ўлчам бойитиш натижасида бир тонна маҳсулот олиш учун дастлабки маҳсулотнинг тонналари сонини кўрсатади.
Бойитиш маҳсулотларига фойдали компонентнинг ажралиши деб, маҳсулотдаги компонент оғирлигини шу компонентнинг дастлабки рудадаги оғирлигига нисбатига айтилади. Ажралишни фоизларда ёки бирлик улушларида ифодалаш қабул қилинган. Фойдали компонентнинг бойитмага ажралиши бойитишда шу компонентнинг қанча қисми дастлабки маҳсулотдан бойитмага ўтганини кўрсатади.
Бойитиш маҳсулотлари ва дастлабки маҳсулотдаги қимматбаҳо компонентнинг миқдори бўйича чиқиш ва ажралишни ҳисоблаш учун формулалар чиқарамиз.
Қуйидаги белгилашларни киритамиз:
Қ, C ва Т – тегишли равишда дастлабки маҳсулот, бойитма ва чиқиндининг оғирлиги, т/соат ёки т/ сутка;
α, β ва θ –дастлабки маҳсулот, бойитма ва чиқиндидаги компонентнинг миқдори, %;
γ - маҳсулотнинг чиқиши, % ёки бирлик улушида;
ε – ажралиш, % ёки бирлик улушида.
Чиқишни аниқлаймиз:
бойитманинг чиқиши

Чиқиндининг чиқиши

Бойитиш охирги маҳсулотлари чиқишларининг йиғиндиси 100 % деб қабул қилинадиган дастлабки маҳсулотнинг чиқишига тенг.

Мувозанат тузамиз:
маҳсулот бўйича
Қ=C+Т
компонент бўйича




Маҳсулот мувозанати тенгламасидан


Т = Қ - C
C = Қ – Т
Т ва C ларнинг қийматини компонентнинг мувозанати тенгламасига қўйсак



ва



бундан

ва

У ҳолда чиқишларни ҳисоблаш учун ҳисоблаш формуласини оламиз.






Компонентнинг ажралишини аниқлаймиз
бойитмага

чиқиндига

Компонентни бойитишнинг охирги маҳсулотларига ажралиши йиғиндиси уни 100 % деб қабул қилинган дастлабки маҳсулот ажралишига тенг.







ларнинг юқорида топилган қийматларини га қўйиб ажралишни ҳисоблаш учун формулани оламиз.




Технологик кўрсатгичлар бойитиш фабрикаларидаги бойитиш жараёнларини баҳолаш учун хизмат қилади.


1-мисол.
Мисли рудаларни бойитувчи фабриканинг ишлаб чиқариш унумдорлиги 420 т/соат. Миснинг миқдори: дастлабки рудада α=1,2 % бойитмада β=22 %, чиқиндида θ=0,1 %. Бойитманинг ва чиқиндининг чиқиши, мисни бойитма ва чиқиндига ажралиши ва бойитиш даражасини аниқланг.












2-мисол.
Қўрғошинли руда таркибидаги қўрғошиннинг миқдори 2%, бойитма таркибидаги қўрғошин миқдори 55%, қўрғошиннинг бойитмага ажралиши - 85%.


Бойитма ва чиқиндининг чиқишини ва чиқинди таркибидаги қўрғошиннинг миқдорини аниқланг.

















Download 201.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling