1. Давлат молиясининг ижтимоий иктисодий мазмуни ва вазифалари


Download 207.18 Kb.
bet1/4
Sana09.06.2023
Hajmi207.18 Kb.
#1468273
  1   2   3   4
Bog'liq
2 bob


Давлат ва маҳаллий молия.
Режа:


1. Давлат молиясининг ижтимоий иктисодий мазмуни ва вазифалари.
2. Давлат молиясининг назарий асослари ва концепциялари.
3. XХ аср замонавий иктисодий назарияларда давлат молиясининг талкини.
1. Давлат молиясининг ижтимоий иктисодий мазмуни ва вазифалари.
Молия илмий тушунча сифатида ижтимоий хаётнинг турли жабхаларида хар хил шаклларда намоён булиб пул маблаглари харакати билан биргаликда амалга оширилади.
Маълумки, ижтимоий махсулот ишлаб чикариш натижасида яратилган миллий даромад турли хил иктисодий субъектлар манффатлари йулида фойдалнилади. Миллий даромад, уни яратилишида сарфларнган ижтимоий мехнат юзасидан яратилган кийматни таксимлананади ва иктисодий субъектларнинг пул даромадлари шакллантирилади. Моддий манфаатларни кондирилиши яратилган ижтимоий махсулотлар таксимланишида уз аксини топади.
Молия иктисодий категория сифатида ана шундай ижтимоий махсулот ишлаб чикариш натижасида яратилган миллий даромадни бирламчи ва кайта таксимлаш, пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боглик муносабатлар тизимидир.
Молия- хужалик юритишнинг барча даражаларидаги ижтимоий такрор ишлаб чикаришнинг ажралмас кисми хисобланади. Молиянинг мавжудлигисиз, кенгайтирилган асосидаги ишлаб чикариш фондларининг ижтимоий ва шахсий айланишини таъминлаш мумкин эмас. Хужалик субъектларининг ва давлатнинг ижтимоий эхтиёжларининг мавжудлиги хар хил молиявий муносабатлар турларини вужудга келтиради.
Молия узининг амал килиш сохасига караб, шакллантириладиган пул фондлари даражасига караб 2 асосий турга булинади: Давлат молияси ва корхона ва ташкилотлар молияси.
мокда.
Давлат молияси кенгайтирилган ижтимоий такрор ишлаб чикариш жараёнида яратилган миллий даромадларни таксимланиши жараёнида давлат ихтиёридаги марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боглик пул муносабатлари тизимини уз ичига олади.
Давлат молиясининг мохияти ва унинг роли ва максадлари давлатларни бажарадиган функциялари, ишлаб чикариш усуллари, ишлаб чикариш муносабатлари характери билан белгиланади.
Давлатларнинг пайдо булиши билан молиянинг пайдо булишини объектив шарт шароитлари давлатлар жамият иктисодий тизимидаги роли ва унга тегишли булган функцияларда намоён булади.
Давлатларнинг иктисодий роли жамият иктисодий тизимида мулкчилик муносабатларининг ислох килиш, институционал узгаришлар, иктисодий самарадорлик ва ижтимоий тенглик меёрларини таъминлашдан иборатдир.

1- чизма.






Жамиятдаги давлатнинг иктисодий роли.
















Мулкчилик муносабатларини ислох килиш




Иституционал узгаришлар




Иктисодий самарадорлик ва ижтимоий тенглик меёрларини таъминлаш.

Ана шундай давлатларнинг жамиятдаги ижтимоий иктисодий ролини амалга ошириши учун йирик микдордаги молиявий ресурсларга эхтиёж сезади ва бундай молиявий ресурсларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш жараёни давлат молиясини мазмунини англатади.
Давлат молияси давлатнинг иктисодий, ижтимоий ва сиёсий функцияларини бажариши учун зарурий пул маблаглари билан таъминлашга йуналтирилган мамлакатнинг молия тизимини мухим бугинидир. Узиниг иктисодий мохиятига кура давлат молияси Ижтимоий махсулот ва миллий даромадни таксимланиши ва кайта таксимланиши жараёнида давлат ихтиёрида пул фондларини шакллантириш ва мазкур давлатнинг пул фондларидан кенгайтрилган такрор ишлаб чикаришни ривожлантириш буйича харажатларга, жамият аъзоларининг усиб бораётган ижтимоий маданий эхтиёжларини кондиришга, мудофаа ва бошкариш сохаларини молиявий таъминлаш буйича эхтиёжларни кондиришга ишлатиш билан боглик макроиктисодий муносабатлар тизимидир. Давлат молиясининг узига хос хусусияти шу билан белгиланадики унда катнашувчи субъект сифатида давлатнинг узи майдонга чикади. Давлат молиясининг иктисодий мохияти турли туман талкин килинадиган булиб, унинг таркибида алохида узаро боглик бугинлар мавжуд булиб, уларнинг хар бири узига хос функцияларни бажаради. Давлат молиясининг таркибига куйидагилар киритилади:Давлат бошкарувнинг турли даражаларида шакллантириладиган бюджет муносабатлари, бюджетдан ташкари фондлар, давлат кредити муносабатлари, давлат корхоналари молияси. Юкорида санаб утилган давлат молияси бугинларининг функционал вазифалари ёрдамида давлат иктисодий ва ижтимоий жараёнларнинг кенг спектрларига таъсир килади, тармок ва худудий муаммоларни хал килиш имкониятларига эга булади.
Давлат молияси давлатнинг умумий даромадларини шакллантириш ва давлат харажатлари йуналиши уз ичига олувчи киймат таксимот муносабатларини узида акс эттиради.
Агар мамлакат микёсидаги ижтимоий иктисодий жараёнларни бошкариш даражасига асосланган холда давлат молиясини гурухланишида давлатларнинг сиёсий тузилиши ва давлат бошкаруви асосий омил хисобланади. Чунончи, мамлакатларнинг сиёсий тузилиши ва бошкарув тузилмаси нуктаи назаридан федератив, конфедератив ва унитар каби турларга ажратишимиз мумкин.
Таникли россиялик молиячи В.Родионованинг фикрича Федератив мамлакатларда давлат молияси ижтимоий иктисодий жараёнларни давлат томонидан бошкариш даражаси нуктаи назаридан 3 асосий бугинга: Федерал молия, федерация субъектлари молияси ва махаллий молияга булинишини таъкидлайди1.
Унитар мамлакатларда яхлит давлат бошкаруви тизими шакллантирилган булиб Давлат молияси ижтимоий иктисодий жараёнларни давлат бошкарув даражаси нуктаи назаридан 2 турга яъни марказий молия ва махаллий молияга булинади. Узбекистон республикаси давлат молияси юкорида айтиб утилган сифат белгиларига кура хам 2 турга яъни марказий молия ва махаллий молияга булинади. Марказий молия республика бюджети, бюджетдан ташкари фондлар, давлат кредити ва марказий хукумат ихтиёридаги давлат корхоналари молиясини уз ичига олади. Махаллий молиянинг марказий бугинини махаллий бюджетлар ташкил килади. Махаллий бюджетлар махаллий хокимият органлариниг бошкарув ваколатлари даражасида эхтиёж сезувчи марказлаштирилган молиявий ресурсларни жалб килиш билан боглик императив пул муносабатлари тизими хисобланади. Махаллий кредит муносабатлари хозирча Республикамизда шакллантирилгани йук. Бунинг асосий сабабларидан бири Узбекистон республикаси бюджет тизими тугрисидаги конуннинг 24 моддасига мувофик2 махаллий бюджетлар камомад билан ижро килиниши мумкин эмас ва уларнинг камомадлари республика бюджетидан ажратиладиган молиявий ёрдам усуллари воситасида копланади. Умуман, марказий ва махаллий хокимият органларининг жамиятдаги бир бутун ижтимоий иктисодий жараёнларни бошкаришдаги ваколатларига асосланган холда улар бюджет усулида молиявий ресурслар шакллантирилади.
Бюджет муносабатлари ёрдамида молиявий усулда кайта таксимлаш натижасида миллий даромаднинг сезиларли кисми жамланади. Юкорида таъкидлаганимиздек, марказий ва махаллий хокимият органлари фаолиятининг молиявий базаси давлат бюджети хисобланади.
Бюджет иктисодий категория хисобланади. Чунки унинг моддий асосини ижтимоий ишлаб чикариш натижасида олинадиган пул даромадлари хисобланади. Шунинг учун хам хар кандай мамлакатда бюджет муносабатларини ташкил килиш жараёнида ишлаб чикариш манфаатлари хисобга олиниши лозим.
Бюджет воситасида давлат иктисодиётга фаол таъсир килиш имкониятларига эга булади. Чунки бюджет воситасида иктисодиётнинг йирик микдордаги пул ресурслари тармоклар ва худудлар уртасида кайта таксимланади. Демак, бюджет даромадларини шакллантириш ва улардан ижтимоий эхтиёжлар учун фойдаланиш жараёнида давлатнинг барча тармок ва сохаларидаги пул даромадлари ва жамгармаларни тартибга солади, мамлакатларнинг турли худудларидаги иктисодий потенциал, инвестицион фаолликни ва баркарор иктисодий усишни таъминлаш билан боглик худудий муаммоларни хал килиш имкониятларига эга булади.
Юкоридагилар умумлаштирган холда давлат молиясининг таркибий кисми сифатида давлат бюджети 4 асосий сифат белгилари билан тавсифланади:

  1. Бюджет давлат кулида миллий даромадни бир кисмини жамлаш ва ижтимоий эхтиёжлар учун ундан фойдаланиш билан боглик кайта таксимлаш муносабатларининг алохида иктисодий шакли хисобланади.

  2. Бюджет муносабатлари молиявий муносабатларнинг узига хос шакли сифатида императив характерга эга булган пул муносабатлари хисобланади.

  3. Бюджет оркали миллий даромадни ижтимоий ишлаб чикаришнинг мухим сохалари уртасида, иктисодиёт тармоклари ичида , ижтимоий фаолият сохалари уртасида, мамлакат худудлари уртасида кайта таксимлаш амалга оширилади.

  4. Бюджетнинг таксимлаш сохаси давлат молиясида мухим рол уйнайди.

Демак, бюджетнинг иктисодий мохияти нуктаи назаридан мустакил иктисодий категория сифатида куриб утиладиган булса, давлатнинг молиявий асосини конуний урнатилиши нуктаи назаридан эса бюджет давлатнинг асосий молиявий режаси сифатида куриб чикилади.
Узининг жамият тараккиётидаги ижтимоий иктисодий функцияларига асосланган холда бюджетдан ташкари ижтимоий фондлар давлат молиясида мухим ахамиятга эгадир.
Давлатнинг бюджетдан ташкари фондлари асосан ижтимоий муаммоларни хал килиш максадида марказлаштирилган шаклда ижтимоий ишлаб чикариш жараёнида яратилган пул даромадларини бир кисмини ижтимоий эхтиёжлар йуналишида фойдаланиш учун кайта таксимлаш жараёнида шаллантириладиган пул фондидир.
Хозирги шароитда мавжуд бюджетдан ташкари фондлар узларининг шаклланиш максадлари йуналишида 2 асосий гурухга ажратилади:

  1. Бюджетдан ташкари ижтимоий фондлар;

  2. Махсус максадли молиявий фондлар.

Бюджетдан ташкари ижтимоий фондлар давлатнинг ижтимоий сиёсатини амалга оширишда мухим молиявий манба ролини уйнайди. Бундай сиёсат сифатида кам таъминланган оилаларга нафакалар бериш, кариялар учун пенсия тизимини шаллантириш, куп болали ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш, мамлакат микёсидаги ишсизликни олдини олиш, мехнат ресурслари худудлар уртасида миграциясини кушимча ишчи уринларини яратиш хисобига баркарорлаштири каби ижтимоий манфаатларни хисобга олган холда ташкил килинган.
Иктисодчи Л.А. Драбозинанинг таъкидлашича «Бюджетдан ташкари фондлар- ахолининг алохида ижтимоий гурухлари фойдасига миллий даромадни кайта таксимлаш усулидир»3. Давлат узининг ижтимоий функциясини амалга оширишда бюджетдан ташкари ижтимоий фондлардан фаол фойдаланади. Давлат молиясини мухим бугини сифатида бюджетдан ташкари фондларни шаклланиши давлатнинг ягона марказий фонди бюджетни шаклланиши билан махсус фондлар шаклида пайдо булган. Шунингдек, давлат ижтимоий иктисодий ислохотларни амалга оширишда махсус пул фондларини хам шакллантилишига эхтиёж сезадики, бундай фондлар вактинчалик характерга эга булган фондлар хисобланади.
Хозирда Узбекистон республиасида хам бюджетдан ташкари иджтимоий фондлар билан биргаликда вактинчалик характерга эга булган махсус фондлар: Бизнес фонд, «Умид» фонди, «Устоз» фонди, ХИФлар шакллантирилган булиб давлатнинг маълум максадларидаги тадбирларини молиялалаштириш учун шакллантирилган.
Маълум даврлар мобайнида турли туман махсус фондларнинг куплиги натижасида бир фондларда молиявий ресурсларнинг ортикчалиги ва айрим фондларда молиявий ресурсларни камомади холатлари билан боглик молиявий нокулайликларни вужудга келган. Уларни бошкариш учун кушимча ресурслар талаб килиниб, шунинг асосида аксарият фондларнинг бирлаштирилиши ва яхлитланиши натижасида Давлатларнинг конун чикарувчи органлари томонидан тасдикланадиган ягона давлат бюджети фондига асос солинган.
Хозирги замон давлат молия тизимида давлат бюджетининг ролини усиб бориши билан биргаликда бюджетдан ташкари фондларни шакллантиришга этиж усиб бормокда. Бундай фондларнинг микдорларини купайиши катор сабаблар билан белгиланиб улар куйидагилардир:

  1. Давлат хокимияти органларининг хужалик хаётига аралашуви учун кушимча молиявий ресурсларга эхтиёж сезади ва нобаркарор иктисодиёт шароитида тадбиркорлик фаолиятини рагбатлантириш максадида шакллантирилади. Масалан, Узбекистон Республикасида бозор иктисодиёти шароитида ислохотларнинг устивор йуналиши хисобланувчи хусусиятлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини куллаб кувватлаш максадларида махсус «Бизнес фонд» ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари шакллантирилган булиб, уларнинг молиявий кумаги воситасида хусусийлаштириш жараёни жадаллаштирилмокда ва кичик ва урта тадбиркорлик фаолиятини моливий рагбатлантириш максадларида имтиёзли молиялаштириш тизимларини шакллантирилмокда.

  2. Давлат бюджетидан автоном равишда фаолият юритувчи мазкур фондлар давлат томонидан алохида эътибор талаб килувчи алохида мухим вазифаларни ечишга каратилган. Айнан аник максадли фойдаланишдаги бюджетдан ташкари фондларни шаклланиши самарали давлат молиявий назорат тизимларини таъминлайди.

  3. Бюджетдан ташкари фондларнинг актив салдолари шароитида давлат бюджети такчиллигини кредит механизми оркали молиялаштириш манбаларига эга булинади.

Давлат молиясининг мухим бугинларидан бири давлат кредити муносабатлари булиб давлат кредити- корхона, ташкилот, ахоли ва бошка давлатларнинг вактинчалик буш пул маблагларини давлат харажатларини молиялаштириш учун жалб килиш билан боглик пул муносабатларидир. Давлат кредитининг давлат молиясини мухим бугини сифатида курилишига асос давлат кредити муносабатлари воситасида йирик микдордаги пул маблаглари давлат манфаатлари учун ёки давлат тадбирларини молиялаштириш учун зарурий молиявий ресурсларни шакллантириш билан боглик муносабатларлиги хисобланади.



Download 207.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling