1-Маъруза. Аэрологик маълумотлар


Download 298 Kb.
bet1/7
Sana09.06.2023
Hajmi298 Kb.
#1470607
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
МЗУ-1-Кириш


1-Маъруза. АЭРОЛОГИК МАЪЛУМОТЛАР
РЕЖА:
1. Масофавий зондлаш усуллари фани курсининг мақсади ва вазифалари.
2. Атмосферани бевосита ва билвосита тадқиқот усуллари.
3. Атмосфера таркиби ва тузилиши.
4. Стандарт атмосфера.
ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР: зондлаш, атмосфера, масофавий, таркиб, тузилиш, стандарт, аэрология, қатлам, ахборот, об-ҳаво, прогноз, аниқлик, физика, теодолит, аэрологик планшет, шаропилот, радиозонд, самолёт, аэростат, ракета, йўлдош


1.1. Фаннинг мақсади
Эркин атмосферада содир бўладиган физик жараёнлар ва уларни ўрганиш усуллари билан аэрология фани шуғулланади. Учиш аппаратларини пайдо бўлиши билан бир вақтда аэрология фани метеорология фанидан алоҳида бўлим сифатида ажралиб чиқди. Ҳозирги замон аэрология фанининг асосий вазифаси эркин атмосферани тадқиқот усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек унинг турли параметрларини ўлчаш учун аниқ асбоблар яратишдан иборат. Атмосферани турли қатламларидаги ахборотлар, унда содир бўладиган физик жараёнлар қонуниятларини аниқлаш, шунингдек об-ҳаво прогнозларини аниқлигини янада орттириш мақсадида мукаммал усулларни ишлаб чиқиш учун муҳим аҳамиятга эга.
Атроф муҳитни тадқиқ этишнинг асосий усули, атмосферанинг турли қатламларида метеорологик элементларни ўлчаш мақсадида асбобларни учиш аппаратлари ёрдамида юқорига кўтариш – зондлаш усули дейилади. Биринчи навбатда бу – стандарт параметрлар, яъни шамол тезлиги ва йўналиши, ҳаво босими, температураи, намлиги ҳисобланади. Ҳавонинг газ ва аэрозоль таркиби каби физик катталиклар ҳам ўлчанади. Метеорологик элементларни ўлчашнинг шаропилот, радиозонд, самолёт, аэростат, ракета ва йўлдош усуллари мавжуд. Булар ҳаммаси, одатда, вертикал зондлаш (тўғрироғи - шамол бўйлаб қиялама) ҳисобланиб, унинг асосида метеорологик элементларни баландлик бўйича тақсимланишини вертикал кесими тузилади. Бундан ташқари гелий ёки водород гази билан тўлдирилган муаллақ шарлар, самолёт-лабораториялар ёрдамида бир сатҳда кузатишлар олиб борилади. Атмосфера ҳолатининг қўшимча хусусиятлари – булутларнинг микротузилиши, радиация, озон, атмосфера электрлиги ва бошқа параметрларни ўлчашни махсус зондлаш дейилади.

Download 298 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling