1-маъруза. Шаҳар ер ости мухандислик тармоқлари


Download 1.54 Mb.
bet1/5
Sana28.12.2022
Hajmi1.54 Mb.
#1014497
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-маъруза. Шаҳарсозликда ер ости мухандислик тармоқларини ётқизиш


1-маъруза. Шаҳар ер ости мухандислик тармоқлари

Янги шаҳарларни барпо этиш ва амалдаги шаҳарларни қайта таъмирлашда унинг асосий элементини ташкил этувчи ер ости муҳандислик тармоқлари фаолиятини инобатга олиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ер ости муҳандислик тармоқларини лойиҳалашда шаҳар кўча-йўл тармоқларининг тузилмаси, йирик истеъмолчиларнинг жойларада таркиб топганлиги, рельефнинг хусусияти ва бошқа омиллар биринчи навбатда инобатга олинади. Ер ости муҳандислик тармоқлари шаҳарнинг асосий кўча-йўл тармоқлари остида жойлаштирилиши, шаҳар маиший хўжалигида ва ҳудудни муҳандислик ободонлаштирилишида катта аҳамиятги эга.


Ер ости муҳандислик тармоқлари асосан шаҳарнинг кўча-йўл тармоқлари остида жойлаштирилади. Уларни жойлаштириш тартиб-қоидалари шаҳарсозлик соҳасини белгилаб берувчи меъѐрий ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Ушбу меъѐрий ҳужжатларда ер ости муҳандислик тармоқларини шаҳар кўчасининг кўндаланг кесимида жойлашиш тартиби қуйидагича белгиланган: қурилиш чизиғи билан қизил чизиқ оралиғида кабеллар жойлаштирилади (алоқа, сигнал, телефон ва диспетчер кабилар); кўчанинг қизил чизиғи билан қатнов қисмигача бўлган оралиқда барча ер ости муҳандислик тармоқлари жойлаштирилади; кўчанинг қатнов қисми остида ҳудуддан ҳосил бўладиган оқова сувларни қочириш қувури жойлаштирилади (2.6-расм).

Қурилиш чизиғи билан қизил чизиқ оралиғида кабеллар жойлаштирилишидунѐнинг барча мамлакатларида қўлланилади. Бироқ, бу усулни бизнинг мамлакатимиз шаҳарларида қўллашнинг имконияти йўқ. Чунки, Ўзбекистон шаҳарлари қуруқ иссиқ иқлимли минтақада жойлашганлиги сабабли шаҳар ҳудуди суғориш тармоқлари билан таъминланиши талаб қилинади. Бундай ариқлар ҳам Ўзбекистон шаҳарларидаги юқорида таъкидланган қурилиш чизиғи билан қизил чизиқ оралиғида жойлаштирилади. Ариқдан заминда пайдо бўладиган намлик ва унинг атрофидаги яшил дарахтзор ҳудудда кабель тармоқларини жойлаштиришнинг имконияти бўлмайди. Шу сабабдан Ўзбекистон шаҳарларида кабель тармоқлари қизил чизиқдан бошланиб пиѐдалар юриш йўлакчаси остида жойлаштирилади. Пиѐдала юриш йўлагини қиш пайтида музлашдан ҳамда пиѐдаларни сирпанишидан асраш мақсадида ушбу йўлак остида иситиш тармоқлари жойлаштирилади. Пиѐдалар йўлакларнинг кенглигига қараб меъѐрлар асосида ундан сўнг газ қувури ѐки ичимлик сув қувури жойлаштирилади. Пиѐдалар йўлаги ѐнидан эса шаҳар суғориш тармоғи ѐки атмосфера оқова сувларини олиб чиқиб кетадиган ариқлар жойлаштирилади. Ариқларнинг икки ѐнида 1 метрдан 3 метргача бўлган масофада яшилзор йўлак учун жой қолдирилади. Шундан сўнг кўчанинг асосий транспорт қатнови қисмигача бўлган масофада шаҳар эҳтиѐжини таъминловчи барча турдаги ер ости муҳандислик комуникациялари учун махсус техник йўлак қолдирилади. Техник йўлак остида муҳандислик коммуникациялари жойлашганлиги сабабли унинг устидан яшилзор ѐки дарахтлар экишнинг имконияти бўлмайди.
Шаҳар кўчасининг транспорт қатнови қисми остида муҳандислик тармоқларини ўрнатиш тақиқланади. Чунки, транспорт қатнови қисми остида жойлашган коммуникация тармоқларини таъмирлаш, вақти-вақти билан уларда содир этилган талофатни бартараф қилишда кўча-йўл қопламаси қайта-қайта ковланиш натижасида тамирланиб, нафақат траспорт қатновига салбий таъсир кўрсатади, балки шаҳарнинг турмуш тарзини ҳамда экологиясининг бузилишига олиб келади.
Шаҳар кўчаларининг эни унда жойлашиши мумкин бўлган ер ости муҳандислик коммуникацияларининг сонига, уларнинг диаметри ва геометрик ўлчамларига ҳамда меъѐрий ҳужжатлар талаблари асосида улар орасидаги масофаларнинг йиғиндисига боғлиқ бўлади. Шунда шаҳар кўчаларининг умумий эни 60 метрдан 120-140-160 метрни ташкил этади.
Шаҳар ҳудудининг ҳар бир гектари нархининг баландлигини инобатга олиб, кўчалар энини торайтириш талаб қилинади. Кўчалар остида ер ости муҳандислик тармоқ ва коммуникацияларини якка ѐки умумий траншеяда эмас, балки умумий коллекторларда жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Коллекторларни фақатгина пиѐдалар йўлаги остида жойлаштириш шаҳар муҳандислик ободонлаштирилишида прогрессив усул ҳисобланади.


Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling