1-Мавзу. “Пул ва банклар” фанига кириш режа


Нима сабабдан банклар ва молия институтлари ўрганилади?


Download 76.67 Kb.
bet6/7
Sana20.12.2022
Hajmi76.67 Kb.
#1036442
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-Мавзу. “Пул ва банклар” фанига кириш

Нима сабабдан банклар ва молия институтлари ўрганилади?
Пул ва банклар” фанининг муҳим йўналиши молия ташкилотлари ва банк ишини кўриб чиқишга бағишланган. Айнан банклар ва бошқа молиявий ташкилотлар молия бозорларининг фаолиятини таъминлаб, бўш пул маблағлари мавжуд бўлганлардан, улардан самарали фойдаланадиганларга ўтказиб берадилар. Натижада, молиявий ташкилотлар мамлакат иқтисодиётининг узлуксиз ривожланишига салмоқли таъсир кўрсатадилар.
Молиявий тизимнинг таркиби
Хорижий давлатларда молиявий тизим мураккаб таркибга эга. У турли хилдаги нодавлат молиявий муассасаларни бирлаштириб, ўз ичига банклар, суғурта компаниялари, ўзаро фондлар, молиявий компаниялар, инвеститсион банкларни олади. Ушбу муассасаларнинг фаолияти давлат томонидан қаттиқ тартибга солиб борилади. Агар бирор шахс, масалан, Женерал Моторс га қарз бермоқчи бўлса, у компания президентига бориб ўз пул маблағларини тавсия қилмайди. Бундан кўра у компанияга тўғридан - тўғри эмас, балки молиявий воситачиларга - бир иқтисодий субектларнинг бўш маблағларини ўзида жамлаб, бошқаларга кредитга берувчи муассасаларга қарз беради.
Нима сабабдан молиявий бозорларнинг муваффақиятли фаолиятини молиявий даллолларсиз тасаввур этиб бўлмайди? Нима сабабдан улар баъзи шахсларни кредитлайдилар, бошқаларига эса рад жавобини берадилар? Нима сабабдан кредитни олиш мураккаб юридик хужжатларни расмийлаштиришни талаб этади? Нима сабабдан молиявий муассасалар фаолияти давлат томонидан қаттиқ тартибга солиб борилади?
Ушбу фанда баён қилинадиган қатор мавзулар юқоридаги саволларга АҚШ ва бошқа давлатлар молиявий ташкилотлари таркибини тизимли таҳлил қилиш асосида жавоб топишга ёрдам беради.
Молиявий инқирозлар
Шуни таъкидлаш керакки, баъзан молиявий тизим ишламайди ва у молиявий инқирозларни келтириб чиқаради. Молиявий бозорларда муҳим пасайишлар активлар нархининг кескин тушиб кетиши ва молиявий ҳамда номолиявий фирмаларнинг банкротликка учраши билан характерланади. Молиявий инқирозлар юз йиллар давомида капиталистик иқтисодиётнинг хусусияти ҳисобланган ва одатда бизнес тциклларини жуда кучли пасайишини келтириб чиқаради. 2007 йилнинг августида бошлаб ва Буюк Депрессия давридан буён АҚШ иқтисодиёти энг таҳликали молиявий инқироздан жабр кўрди. Субстандарт уй-жойга ажратилган ипотека кредитларининг дефолтга учраши молия институтларида катта йўқотишларни келтириб чиқариб, нафақат кўплаб банкларнинг банкротлигини балки АҚШдаги энг йирик иккита инвеститсион банклар ҳисобланган Bear Stearns ва Lehman Brothersнинг фаолиятини тўлиқ банкрот бўлишига олиб келди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ҳам инқирознинг натижаси энг хавфли ретсессияни келтириб чиқарди, натижада ҳозирги кунда у “Буюк Рецессия” сифатида кўрсатилади.
Нима сабабдан ушбу инқирозлар содир бўлганлиги ва иқтисодиётга жуда катта зарар келтирганлиги ҳам ушбу фанда муҳокама қилинади.

Download 76.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling