1-мавзу. Зилзилавий худудларда турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаш режа


Download 159.88 Kb.
bet1/2
Sana28.03.2023
Hajmi159.88 Kb.
#1301466
  1   2
Bog'liq
1-мавзу с.б.


1-мавзу. Зилзилавий худудларда турар-жой ва жамоат биноларини лойиҳалаш
РЕЖА:
1.1.Амалдаги меъёрлар ва зилзилабардошлик талаблари.
1.2.Бино ва иншоотларнинг зилзила таъсирларига қаршилигини ошириш.
1.3.Зилзилабардошликка қарши чоклар
1.4.Юк кўтарувчи ғишт ёки тош деворлар.
1.5.Сейсмик белбоғлар
Амалдаги меъёрлар сейсмиклиги 7, 8, 9 ва бундан юқори бўлган худудларда қуриладиган ва таъмирланадиган бинолар ва иншоотларларни лойиҳалаш ва қуриш жараёнида уларга қўйиладиган талабларни белгилайди.
Қуриладиган бино ва иншоотлар ҳисобий фойдаланиш муддати даврида қуйида келтирилган зилзилабардошлик талабларига жавоб бериши зарур:
1. Одамларнинг хавфсизлиги, конструкция ва бошқа муҳим жиҳозларнинг бутлиги, атроф муҳитнинг ифлосланмаслигини таъминлаш;
2. Ҳисобийга нисбатан кичикроқ куч билан зилзила содир бўлганда бинолардан одатдагидек фойдаланиш, конструкцияларнинг таъмирлашга яроқлигини таъминлаш.
Қуйида бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар келтирилган:
1. Сейсмик юкларни камайтириш;
2.Сейсмик таъсирларга бўладиган қаршиликни ошириш.
КМК 2.01.03-96 Строительство в сейсмических районах ...
2 окт. 2012 г. - КМК 2.01.03-96 Строительство в сейсмических районах ... Республики Узбекистан по архитектуре и строительству от 29 июня 1994 г.
Ўз навбатида, сейсмик юкларни камайтиришга турли йўллар билан эришилади:
1. Сеймик юкларнинг энг кичик қийматини берадиган конструктив тарҳлардан фойдаланиш.
2. Масса ва бикрлик марказлари орасидаги елкани кичрайтириш эвазига буралма тебранишларнинг пайдо бўлиши эҳтимолини камайтириш.
3. Енгил ашё ва конструкцияларни қўллаш.
4. Оғир жиҳозларни иложи борича иншоотнинг пастки қисмига жойлаштириш.
Бино ва иншоотларнинг сейсмик таъсирларга қаршилигини ошириш мақсадида қуйидаги тадбирлардан фойдаланилади:
1. Сейсимк юкларга яхши бардош берадиган ашё ва конструкциялар (металл, ёғоч, темирбетон, кучайтирилган ғишт-тош девор) дан фойдаланиш.
2. Иншоотни ягона фазовий тизим сифатида ишлаши учун сеймик юкларни барча юк кўтарувчи элементларга мос тақсимлаш.
3. Йиғма элементларнинг уланиш жойларини максимал зўриқишлар жойидан узоқлаштириш ва тизимнинг яхлитлиги ва бир жинслигини таъминлаш.
4. Зўриқишларни элементлараро тақсимланишини таъминлайдиган, кўп маротаба статик ноаниқ конструкцияларга кенг ўрин бериб, конструкцияларнинг баъзи элементларида ноэластик деформацияларни ривожланишига шароит яратиш.
Конструктив элементларнинг ҳамда улардаги бирикмаларнинг кесими сейсмик тадбирлар ҳисоби натижаларига қараб белгиланади.
Конструктив тадбирлар сейсмик таъсирлар ҳисоби натижаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда белгинади.
Назарда тутилган сейсмик таъсирларнинг ҳисобий миқдори ва конструктив тадбирлар биргаликда бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш имкониятини беради.

Грунтнинг сейсмик хоссалари тоифаси

Грунтлар

Туман сейсмиклиги қуйидагича бўлганда қурилиш майдони
сейсмиклиги, балл

7

8

9

I

1. Сувга тўйинган ҳолда бир ўқ бўйича сиқилганда мустаҳкам чегараси R 2Мпа ёки …тошлоқ грунт
2. Сейсмик тўлқин тарқал. тезлиги
V 2500…йирик синиқ тош грунтлар

6

7

8

II

1.Сувга тўйинган ҳолда … ёки…тошлоқ грунтлар
  • …Йирик синиқтош грунтлар
  • Қумлоқ грунтлар … .
  • Тупроқли грунтлар .
  • Тўкма грунтлар … .

7

8

9

III

1.Қумлоқ грунтлар… .
2.Тупроқли грунтлар … .
3.Тўкма грунтлар …

8

9

Қурилиш майдончасининг сейсмиклиги сейсмик микротуманлаштириш ҳужжатлари асосида 5.1- жадвал бўйича аниқланади.
Сейсмиклиги 9* балл бўлган худудларда сейсмик хоссалари бўйича грунт III тоифага мансуб бўлса, бундай ерларда бинолар қуришга рухсат этилмайди.
Бинолар ва иншоотлар қурилишида юк кўтарувчи конструкциялар сифатида асосан пўлат ва темирбетон каркас, монолит темирбетон, йирик панел, тош-ғишт девор ва аралаш конструктив тизимлар қўлланилади.
Сейсмик худудларда бино ва иншоотлар режаси геометрик тўғри шаклда бўлиши зарур.
Режада бинонинг туртиб чиққан қисмлари мавжуд бўлса, уларнинг ўлчамлари:
  • ғишт-тош биноларда - 2 м дан;
  • монолит темирбетон, йирик панелли, ҳажмий блокли ва каркасли биноларда – 6 м дан ошмаслиги лозим.

  • Бирта отсек чегарасида (антисейсмик чоклар оралиғида) бино қисмларининг баланд пастлиги 6 м (икки қаватдан) ошмаслиги керак.

Биноларнинг конструктив чегаравий ўлчамлари ҚМҚ нинг жадвалида келтирилгандан ортиқ бўлмаслиги зарур. Агар бинонинг ҳажмий-режавий ва конструктив ечимлари бундай талабларга мос тушмаса, унда у антисейсмик чоклар ёрдамида қисмларга ажратилади.
Антисейсмик чок ҳосил қилиш учун қўш девор ёки қўш рама тикланади.
Антисейсмик чокнинг кенглиги қўшни отсекларнинг (бино қисмларининг) ҳисобий юклар таъсирларидан ҳосил бўлган салқиликлари йиғиндисидан, айни пайтда 30 мм дан кам бўлмаслиги керак.
Чоклардаги тўлдиргич ва уларнинг конструкцияси зилзила вақтида бино қисмларининг ҳар икки йўналишда сижишига қаршилик қилмаслиги зарур.
Қаватлар сони 3 ва ундан ортиқ бўлган биноларда ҳар қисмда камида битта зинапоя катаги бўлиши зарур.
Одамлар доимий равишда тўпланмайдиган қисмларда зинапоя катаги бўлиши шарт эмас. Сейсмиклиги 8 баллдан юқори районларда баландлиги 2 қаватдан (6 м дан) ортиқ бўлган биноларда зинапоя катагини бинога ёпиштириб қуришга рухсат берилмайди.
Тасмасимон йиғма пойдеворларнинг юқори сиртига қалинлиги камида 40 мм бўлган 100 маркали цемент қоришма ётқизиш назарда тутилади.
Қоришма қатлами орасига сейсмиклиги 7,8 ва 9 балли туманларда d =10 мм бўлган бўйлама арматуралардан мос равишда 3,4 ва 6 дона ётқизилади.
Бунда кўндаланг стерженлар қадами 300-400 мм олинади.
Сейсмиклиги >9 ва 9* бал бўлган туманларда тасмасимон пойдеворлар, одатда, монолит ҳолда ишланиб, тагига d= 12 мм бўлган стерженлардан 6 дона ётқизилади.
Тасмасимон йиғма пойдеворлар қўллаш ҳам мумкин, бироқ бунинг учун пойдевор остига қалинлиги 10 см бўлган арматураланган монолит темирбетон плита қопланиши зарур.Устига эса қалинлиги 40 мм дан кам бўлмаган, 100 маркали қоришма қатлами ётқизилиб, орасига диаметри 12 мм бўлган 6 та арматура жойланади.
Йирик блоклардан кўтарилган пойдеворлар ва ертўла деворлари ҳар бир қаватда, шунингдек бурчак ва кесишув ерларида бир-бирига тишлатилиши керак; пойдевор блоклари узлуксиз тасма кўринишида терилиши лозим.
Гидроизоляция қатлами сиртида қалинлиги 30 мм дан кам бўлмаган цемент қоришмаси ишлатилади.
Узунлиги 6,5 м гача бўлган ёғоч ва металл хариларнинг тош-ғишт деворларга таяниш масофаси 120 ммдан; узунлиги 6,5 м дан ортиқ бўлса –150 мм дан кам бўлмаслиги керак.
Ёғоч тўсинлар антисейсмик камарларга маҳкамланиб, диогнал йўналишда тўшама ётқизилиши лозим.
Ёпма плиталарни таяниш масофаси юк кўтарувчи конструкциянинг турига кўра:
  • - тош-ғишт деворлар учун - 120 мм дан;
  • - йирик панелларда, агар контур бўйлаб таянса- 60 мм, тўсин каби таянса - 70 мм дан;
  • - бетон блокли деворлар учун - 120 мм дан;
  • - йиғма-темир бетон ва металл ригелларда - 80 мм дан;

  • - монолит темирбетон деворларда – 70 мм дан кам бўлмаслиги керак

Йиғма темирбетон плиталарнинг қуйидаги конструктив ечимлари қўлланилади:
1. Плиталар орасидаги чоклар цемент ёки полимер-цемент қоришма, ёйинки синфи В 7,5 дан кичик бўлмаган майда заррали бетон билан тўлдирилади; плиталар антисейсмик камар ёки темирбетон боғлама (объязка)ларга маҳкамланади.
Кўп бўшлиқли плиталарни тўртбурчак кесимли ригелларга таянган ерига темирбетон боғлама ётқизилади.
Боғлама оралиғ рамаларда ясси каркас, четки рамаларда эса фазовий каркас билан арматураланади.
Кўп бўшлиқли плиталар ригелнинг устига қўйилса, у ҳолда ригелдан диаметри 16 мм дан кам бўлмаган (қадами <400) ёки ригелнинг ҳар 1 м2 юзасига камида 6 см2 бўлган вертикал арматуралар қолдирилиши керак, бу арматуралар боғлагич вазифасини ўтайди.
2. Бўйлама йўналишда ёпма плиталари орасидаги масофа >120 мм. Плиталар орасига арматура каракаси ўрнатилиб (каркас диаметри 10 мм дан кам бўлмаган 4 та бўйлама ва оралиғи 200 мм бўлган кўндаланг арматурадан, d>6мм ташкил топади), у антисейсмик камар ёки темирбетон боғламаларга маҳкамланади. Бушлиқ В15 синфли майда донали бетон билан тўлдирилади;

Download 159.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling