1. Молиявий коэффициентлар тўғрисида умумий тушунча Фирма ва компанияларнинг ликвидлик коэффициентлари ва


Download 68.03 Kb.
bet1/16
Sana19.04.2023
Hajmi68.03 Kb.
#1366516
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Moliyaviy hisobotlarda moliyaviy koeffitsiyentlardan foydalanish


Режа:
1. Молиявий коэффициентлар тўғрисида умумий тушунча


2. Фирма ва компанияларнинг ликвидлик коэффициентлари ва
уларнинг таҳлили
3. Фирма ва компанияларда ишчанлик фаоллиги коэффициентлари,
уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари
4. Молиявий барқарорлик коэффициентлари, уларни аниқлаш ва
таҳлил қилиш йўллари.


Молиявий коэффициентлар тўғрисида умумий тушунча

Ҳозирги шароитда фирма ва компаниялар молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилишда тезкор хулоса чиқариш учун молиявий коэффициентлардан фойдаланилади. Бу коэффициентлар асосан қуйидаги тўрт гуруҳга бўлинади.


1. Ликвидлик коэффициентлари.
2. Ишчанлик фаоллиги коэффициентлари.
3. Молиявий барқарорлик коэффициентлари.
Рентабеллик коэффициентлари.
Юқорида келтирилган ҳар бир гуруҳ кўрсаткичлар ўз навбатида бир қанча қўрсаткичларни ўз ичига олади. Шу туфайли уларни таҳлил қилишга икки хил ёндошув билан таҳлил қилиш мумкин:
- барча кўрсаткиларни бирданига таҳлил қилиш;
- ҳар бир гуруҳ кўрсаткичларни алоҳида алоҳида таҳлил қилиш.
Иккала ҳолатда ҳам молиявий кўрсаткичлар орқали корхонанинг молиявий ҳолатига тезкор баҳо бериш ва бошлангич хулоса чиқаришга қаратилган. Бу жараён фирма ва компанияларнинг молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
Фирма ва компанияларнинг молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиш деганда унинг турли молиявий хўжалик фаолиятини ифодаловчи кўрсаткичларни бир-бирига ўзаро алоқадор ҳолда ўрганиш ва молиявий хўжалик фаолияти ҳақида яхлит хулосага келиш учун қилинадиган ҳисоб-китоб тадбирлари мажмуи тушунилади.
Молиявий таҳлилда молиявий коэффициентлардан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиш мазкур корхона фаолияти натижасига қизиқувчи шахсларнинг тўғри қарорлар қабул қилиши учун имконият яратади. Ҳисоботларни таҳлил қилишнинг кенг тарқалган усулларидан бири махсус молиявий коэффициентлар орқали унинг молиявий фаолиятига баҳо беришдир.
Молиявий коэффициентлар орқали таҳлил қилишнинг моҳияти молиявий ҳисоботлар асосида ҳисобланган маълумотларни ўртача тармоқ меъёрлари билан ёки олдинги йиллардаги кўрсаткичлар миқдори билан, ёки бошқа фирма ёки компания маълумотлари билан махсус коэффициентлар миқдорини солиштириш ҳисобланади. Молиявий коэффициентлар тезкор ва дастлабки хулосаларни чиқариш учун асос бўлади. Аммо улар орқали чуқурроқ таҳлил қилишни талаб қиладиган компаниянинг заиф нуқталарини кўрсатувчи жиҳатларини аниқлаш ҳам мумкин. Демак, молиявий таҳлилнинг дастлабки босқичи молиявий коэффициентлар таҳлили эканлигини эътироф этмоқ лозим.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, молиявий коэффицинтларнинг миқдори турли тормоқ ва соҳаларда турлича бўлади. Бир тормоқда мамлакатнинг иқтисодий имкониятларидан келиб чиқиб, унинг турли ҳудудларида бир хил иқтисодий ўсиш ва салоҳият бўлмаганлиги туфайли бир тормоқнинг ўзида ҳам ягона коэффициентлар тизимига амал қилинмайди. Шу туфайли ҳар гал молиявий коэффициентларни қўллаганда бир хил хулосага келиш учун уларнинг миқдорини солиштиришни тақозо қилади. Шу туфайли мазкур коэффициентларни алоҳида гуруҳлари бўйича аниқ маълумотларни қўллаб таҳлил қилиб чиқишни мақсадга мувофиқ деб топдик.



Download 68.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling