1. Молиявий коэффициентлар тўғрисида умумий тушунча Фирма ва компанияларнинг ликвидлик коэффициентлари ва


Иш фаолиятининг самарадорлик даражаси


Download 68.03 Kb.
bet7/16
Sana19.04.2023
Hajmi68.03 Kb.
#1366516
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Moliyaviy hisobotlarda moliyaviy koeffitsiyentlardan foydalanish

Иш фаолиятининг самарадорлик даражаси. Корхонанинг иш фаоллиги ва унинг самарадорлик кўрсаткичларидан деярли бошқа барча кўрсаткичлар шаклланади. Агар корхона самарали ишласи, бошқа кўрсаткичларнинг ҳам ижобий бўлиши муқаррар.
Шуни таъкидлаш жоизки, иқтисодий адабиётларда корхона ишчанлик фаоллигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ҳамон ҳал бўлган эмас. Биз мазкур ишда мум эътироф этилган айрим кўрсаткичлар билан чегараландик, холос.
Корхона иш фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларидан бири соф тушумнинг активлар ўртача қиймати билан аниқланган миқдори ҳисобланади. Буни аниқлаш учун қуйидаги формлани тавсия қиламиз:

Ушбу кўрсаткични активларнинг айланувчанлиги деб ҳам баҳолаш ммкин. Унинг миқдори 1 сўм активларга бир йилди 1,18 сўм пу тушганлигини ёки бир йилда 1,18 марта айланганлигини кўрсатади.
Биз юқорида ҳисобланган активлар айланувчанлиги компания иш фаолиятининг самарадорлик даражасининг оддий ўлчовларидан биридир. Шу билан бирга, дебиторлик қарзлари ва ТМЗни бошқаришнинг самарадорлик даражасини ўлчаш учун бошқа коэффицентлар ҳам ишлаб чиқилган. Бунда дебиторлик қарзлари пул маблағларига айлантирилган бўлиши, ТМЗ эса бизнесни молиялашга фойдаланилганга қадар сотилган бўлиши лозим. Ушбу активларни бошқаришнинг самарадорлигини баҳолаш учун бир қанча коэффицентлардан фойдаланиш мумкин. Булардан бири дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициентидир. Бу кўрсаткич қарзларни ундиришнинг ўртача даврини ифодалайди.
Дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти йил давомида неча марта дебиторлик қарзлари олинганлигини кўрсатади. У соф тушумнинг дебиторлик қарзларининг ўртача миқдорига бўлиш йўли билан ҳисобланади.

Мазкур корхонада таҳлил қилинаётган йилнинг бошланишида дебиторлик қарзи 145000 сўмни (ўтган йилдаги дебиторлик қарзларининг охирги қолдиғи) ва йил охирида 156000 сўмни ташкил қилди. Бу иккала қолдиқнинг оддий ўртаси (150500) ҳисоблашда махраж сифатида фойдаланилмоқда. Бир йилдаги кунлар сонини дебиторлик қарзларининг айланма коэффициентига бўлиб, қарз ўндиришнинг ўртача даврини ҳисоблашимиз мумкин.

Download 68.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling