5.- жадвал
“Турон» кўптормоқли хусусий корхонасининг 2006 йилда молиявий коэффициентларидан ликвидлик билан боғлиқ кўрсаткичларининг ҳолати
№
|
Кўрсаткичлар
|
Ўтган йилда
|
Ҳисобот йилида
|
Фарқи
(+,-)
|
Ўзгариш суръати, %
|
1.
|
Ликвидлик коэффициенти
|
Х
|
Х
|
Х
|
Х
|
1.1.
|
Жорий активлар
|
207431,5
|
251457,6
|
+44026,1
|
121,2
|
1.2.
|
Жорий мажбуриятлар
|
134368,3
|
187304,4
|
+52936,1
|
139,4
|
1.3.
|
Фаол айланма маблағлар (1.1қ – 1.2қ)
|
73063,2
|
64153,2
|
-8910,0
|
87,8
|
1.
|
Жорий ликвидлик коэффициенти (1.1қ : 1.2қ)
|
1,544
|
1,343
|
-0,201
|
87,0
|
1.5.
|
Товар-моддий захиралар (ТМЗ)
|
64583,7
|
86785,0
|
+22201,3
|
134,4
|
1.6.
|
Келгуси давр харажатлари ва тўловлар учун захиралар
|
13215,4
|
14241,6
|
+1026,2
|
107,8
|
1.7.
|
Тез ликвидли активлар (1.1қ – 1.5қ – 1.6қ)
|
129632,4
|
150431,0
|
+20798,6
|
116,0
|
1.8.
|
Тез ликвидлик коэффициенти (1.7қ : 1.2қ)
|
0,965
|
0,803
|
-0,162
|
83,2
|
1.9.
|
Соф тез ликвидли активлар (1.7қ – 1.2қ)
|
-4735,9
|
-36873,4
|
+(-32175,5)
|
Х
|
1.10.
|
Соф тезликвидли активлар коэффициенти (1.9қ : 1.2қ)
|
-0,035
|
-0,197
|
+(-0,162)
|
х
|
Манба: “Турон» кўптормоқли хусусий корхонасининг 2006 йил бўйича молиявий ҳисоботлари маълумотлари асосида муаллифнинг ишланмаси
Ушбу жадвал маълумотлари таҳлил қилинаётган корхонанинг молиявий ҳолати ҳақида дастлабки хулоса чиқариш учун асос бўлади. Энг аввало, ликвидлик коэффициентлари хусусида. Мазкур корхонада жорий ликвидлик коэффициенти ўтган йилги 1,544 дан ҳисобот йилида 1,343 гача камайганлиги бу борада аҳволнинг бир мунча қийинлашаётганлигидан далолат беради. Албатта, ҳозирча мамлакатимизда кўптормоқли корхоналар учун ликвидлик коэффициентининг меъёрлари ишлаб чиқилмаган ва ўрнатилмаган. Аммо таҳлил давомида шу икки йил натижасининг қиёсланиши ҳам маълум хулосага олиб келиши мумкин.
Мазкур корхонада тез ликвидлик коэффициенти ҳам таҳлил қилинган даврда бир мунча камайган. Агар ўтган йилда унинг миқдори 0,965 ни ташкил қилган бўлса, ҳисобот йилида 0,803 га тенг бўлган. Энг эътиборли томони, соф тез ликвидли маблағларнинг йўқлигидир. Бу активларнинг сўммаси жорий мажбуриятлардан камлигида намоён бўлмоқда. Шунинг учун соф тезликвидли активлар коэффициенти ҳам мусбат билан чиққан. Бу ҳолатни ҳозирги шароитда ижобий деб бўлмайди. Шу туфайли мазкур корхона раҳбарияти соф ликвидли активларни кўпайтириш устида бош қотиришлари лозимдир.
Мазкур муаммо ҳал қилинмас экан ушбу корхонада маблағларнинг ликвидлигига ҳимиша ҳам таяниб иш кўриш қийин. Агар соф тез ликвидли маблағлар бўлганда корхона раҳбари бир мунча тинчланиши мумкин эди. Бу ҳолатда улар ўзларининг тегишли чораларини кўришлари лозимдир.
Фирма ва компанияларда ишчанлик фаоллиги коэффициентлари, уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари
(шу параграфдан бошлаб Туроннинг материалларини қўйиш керак)
Бозор муносабатлари шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъектларда ишчанлик фаоллиги коэффициентларини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ушбу кўрсаткичнинг ҳажми корхонанинг бизнес оламида нечоғлик фаол эканлигидан далолат беради. Буларга бир қанча коэффициент ва кўрсаткичлар киради.
- иш фаолиятининг самарадорлик даражаси;
- дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти;
- дебиторлик қарзларини ўндиришнинг ўртача даври;
- товар моддий-заҳираларининг (ТМЗ) айланиш коэффициенти;
- ТМЗнинг сотулгунча бўлган ўртача давомийлиги;
- айланма маблағлрнинг айланувчанлик коэффициенти.
Do'stlaringiz bilan baham: |