1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети
Download 150.09 Kb.
|
МАЪРУЗАЛЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти
1-МАЪРУЗА. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти. 1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти 2. Тадбиркорлик фанининг объекти ва предмети 3. Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун зарур бўлган иқтисодий, ижтимоий ва хуқуқий шартлар 1.1. Тадбиркорликнинг келиб чиқиш тарихи ва моҳияти Тадбиркорликнинг тарихи узоқ ўтмиш даврларга бориб тақалади, қадим замонларда савдогарлар, ҳунармандлар, косиблар тадбиркорликни бошловчилар сифатида намоён бўлганлар. Капитализмнинг пайдо бўлиши билан бойлик орттиришга интилиш чексиз фойда олиш истагини туғдиради. Аксарият ҳолларда тадбиркорлик ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш билан бир вақтда ўзи ҳам ўз заводи ёки фабрикасида меҳнат қилади. XVI аср ўрталарига келиб акциядорлар жамиятлари вужудга кела бошлади. Дастлабки акциядорлик компаниялари халқаро савдо-сотиқ соҳасида пайдо бўла бошлади. Энг биринчи акциядорлик компанияси Англия савдо компанияси бўлиб, 1554 йилда Россия билан савдо-сотиқ қилиш мақсадида ташкил этилган. Кейинчалик, 1600 йилда Англиянинг ОСТ-ИНД савдо комланияси, 1602 йилда Голландиянинг ОСТ-ИНД компанияси, 1670 йилда Гудзон компанияси тузилди. Сўнгра хўжалик юритишнинг акциядорлик шакли иктисодиётнинг бошқа жабҳаларига ҳам кира бошлади. XVII аср охирларига келиб акциядорлик банклари пайдо бўла бошлади. Хусусан, 1694 йилда акциядорлик асосида Англия банки, 1695 йилда — Шотландия банки ташкил топди. XVIII аср охири ва XIX аср бошларида банк ишларини акциядорлик шаклида ташкил этилиши кўп мамлакатларда жорий этила бошланди. Бу даврга келиб, йирик оилавий фирмаларга тегишли мулкчилик юзлаб, минглаб пайчилар акция эгаларига тақсимланди. Борган сайин кичик ва катта бизнес ўртасидаги жарлик кенгайиб бормоқда. Бундай шароитда майда фирмаларнинг иш юритиш шароитлари қийинлашиб бормоқда, айни пайтда ўрта ва йирик фирмалар кенг кўлами ривожланмоқда. Бу даврда янги касб йирик ишлаб чиқариш раҳбари ва ташкилотчиси менежер касби пайдо бўлди. Илгари бир шахсга тааллуқли бўлган тадбиркорлик фаолияти энди ихтисослашган йўналишлар бўйича тарҳалиб кетди. Молиячилар, иқтисодчилар, ҳисобчилар, ҳуқуқ-шунослар, конструкторлар, технологлар пайдо бўла бошлади. Уларнинг барчаси устидан менежер раҳбар бўлиб, у юқоридаги касблардан ҳоли бўлган ҳолда, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан шуғулланди. Ўрта Осиёдаги тадбиркорлик фаолияти қадим замонлардаёқ пайдо бўла бошлаган. Бу ерда тадбиркорлик савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик кўринишда вужудга келиб, тадбиркорлар сифатида майда савдогарлар намоён бўлган. 1600 йил охири ва 1700 йил бошларида чор Россиясида мануфактураларнинг ташкил этилиши, турли саноат корхоналарининг кескин ривожланиши натижасида ҳар хил хом ашёларга бўлган талабнинг ортиши Ўрта Осиёда тадбиркорлик фаолиятини янада кучайишига олиб келди. Асосан пахта етиштириш ва олди-сотдиси билан боғлиқ ишлар ривожлана бошлади. Биринчи жаҳон урушидан сўнг ҳамда февраль ва октябрь революциялари амалга ошгандан кейин бозор иқтисодиётига хос бўлган мунособатларни йўқотишга киришилди. Барча йирик корхоналар миллийлаштирилди, мулкдорларга қарашли мулк ва ишлаб чиқариш воситалари давлат томонидан тортиб олинди. Янги иқтисодий сиёсат (НЭП) даврида (1921-1926) тадбиркорлик фаолияти бир мунча жонланди. Аммо 1920 йил охирида тадбиркорлик яна таъқиб остига олина бошланди. 1990 йилларга келиб тадбиркорлик яна ривожлана бошлади. Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришганидан сўнг, мамлакатда тадбиркорликка кенг йўл очилди. Тадбиркорлик фаолиятини юритувчиларга давлат томонидан етарли шарт-шароитлар яратилиб, уларнинг манфаатлари қонун ҳимояси остига олинди. Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуни (1991 йил 15 февраль) ва Республика Президенти И. А. Каримовнинг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкчиликни ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир тадбирлар тўғрисида»ги 1994 йилда чиқарган қарори давлатимизда тадбиркорликни ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Бозор муносабатлари ривожланишининг истиқболи Ўзбекистонда тадбиркорликни янада кенгроқ тадбиқ этилиши борасида мақбул ижтимоий - иқтисодий шароитлар яратилишидан дарак бермоқда. «Тадбиркор» ва «Тадбиркорлик» деганда аввало нимани тушунилади Бу тушунчани ҳозирги замон мазмунида биринчи бўлиб Англия иқтисодчиси Ричард Кантильон XVII аср охири - XVIII аср бошларида тилга олган. У, тадбиркор - таваккалчилик шароитида иш олиб борувчи одам» деган фикрни айтган. Ричард Кантильоннинг фикрича бойлик манбаи - ер ва меҳнат бўлиб, булар иқтисодий манфаатларнинг ҳақиқий қийматини аниқлайди. Кейинчалик таниқли француз иқтисодчиси Ж. Б. Сэй (1767-1832) ўзининг «Сиёсий иқтисод тўгрисидаги трактати» (1803) китобида тадбиркорлик фаолиятини ишлаб чиқаришнинг учта классик омили ер, капитал, меҳнатнинг боғланиши орқали ифодалайди. У яна таъкидлайдики, «Англия тадбиркорларининг таланти» Англия саноатининг ривожланишида асосий омиллардан бири бўлди. Сейнинг асосий тезиси маҳсулот етиштиришда тадбиркорларнинг фаол иштирокини тан олишдир. Сейнинг фикрича тадбиркорнинг олаётган даромади, ишлаб чиқаришни, маҳсулот сотилишини ташкил қила билгани учун олган мукофотидир. Бахтга қарши, таькидлаб ўтиш шартки, иқтисодий фан асосчилари— тадбиркорлар шарҳи, билан унчалик қизиқмадилар. Тадбиркорлик фаолияти уларнинг илмий таҳлили предмети сифатида қабул қилинмади. Англиялик иқтисодчи олимлар А. Смит (1723-1790) ва Д. Рекардо (1772-1823) иқтисодиётни ўз-ўзини бошқарувчи механизм сифатида талқин этдилар. Бу механизмда илмий тадбиркорлик учун жой топилмади. Айни пайтда А. Смит ўзининг «Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот» деб аталган асосий ишида тадбиркорликка тавсиф беради. А. Смитнинг фикрича, тадбиркор капитал эгаси бўла туриб, у ёки бу тижорат билан боғлиқ ғояни амалга ошириш мақсадида таваккалчиликка йўл қўяди, зеро бирор бир ишга маблағ сарфлашда ҳар доим маълум даражада таваккалчилик элементлари мавжуддир. Шу сабабли, А. Смитнинг таъкидлашича, тадбиркорлик орқали олинган фойда тадбиркорнинг таваккал иш кўргани учун тўловдир. Тадбиркор ўзи режалаштиради, ишлаб чиқаришни ташкил қилади, меҳнат тақсимоти орқасидан кўражак фойдасини ҳисоб-китоб қилади ва ишлаб чиқариш натижаларига ўзи эгалик қилади. А. Смитнинг китоби 1776 йилда, яъни Америка қўшма Штатлари мустақиллиги тўғрисида Декларация эълон қилинган йили босиб чиқарилди. Р. Хайлбронер, Л. Тароу ва бошқа бир қатор иқтисодчилар фикрича, бу икки ҳужжатдан қайси бири кўпроқ тарихий аҳамиятга эга эканлиги ҳақида хулосага келиш мушкулдир. Улар Декларацияни «ҳаёт, озодлик ва бахтга интилиш»га асосланган жамиятни барпо этишга чақириқ деб, А. Смитнинг ишини айнан шу жамиятни қандай ишлаши кераклигини кўрсатувчи йўлланма деб ҳисоблайдилар. Бозор қатнашчилари, деб ёзади А.Смит, «пул қилишга», «ўз ҳолатларини яхшилашга» интиладилар. қандай қилиб бозор жамияти фақат ўз манфаати, оладиган фойдаси учун қолган фуқароларни шилишга йўл қўймайди, мана шундай хавфли тескари шароит асосида мақбул ижтимоий тузилма вужудга кела оладими? А. Смит бу саволларга ижобий жавоб беради. У бизларни бозор тизимининг механизми - рақобатчилик механизми билан таништиради. У айтадики, ўз аҳволини яхшилаш учун иш юритаётган, ҳар бир шахс рўпарасида бозорда худди шу мақсадни кўзлаган одамлар тўдаси туради. Натижада, бозорда фаолият кўрсатаётган ҳар бир субъект, рақобатчилар томонидан таклиф этилган нархларни қабул қилишга мажбур бўлади. А.Смит таъкидлайдики, бундай рақобатчилик шароитида, рақобатдошларига қараганда ортиқроқ нарх сўраган ишлаб чиқарувчи харидор топишга қийналади. Шунингдек, рақобат- дошларига нисбатан ишчиларга озроқ иш ҳақи беришни кўзлаган хўжайин (тадбиркор) ишчиларни топишга қийналади. Шундай қилиб бозор механизми, бозорнинг барча қатнашчиларини интизомга солиб қўяди. А. Смит кўрсатадики, бозор жамият учун зарур бўлган товарларни, керакли миқдорда тавсия қилади. Шу тариқа А. Смит бозор тизими -жамиятни барча заруриятлар билан таъминловчи қудратли куч деб ва бу тизим ўзини-ўзи бошқаради, деб кўрсатади. Белгилаб ўтиш лозимки, бозор ўзини-ўзи бошқарар экан, А. Смит, рақобатчилик ва фойда кўриш ишларига давлатнинг аралашувига қарши туради. А. Смитнинг фикрича, ўз ҳолига қўйилган бозор тизими ўсиб, ривожланиб боради ва бундай тизимга эга бўлган миллат бойлиги мунтазам ортиб боради. Д. Рекардо капитализмда абсолют, барқаёт, табиий ишлаб чиқариш усулини кўради ва тадбиркорлик фаолиятини самарали хўжалик юритишнинг мажбурий элементи сифатида тан олади. Америкалик иқтисодчи Ж. Кларк (1847-1938) Сейнинг «учлик формуласи» кўринишини бир мунча бошқача кўринишида изоҳлайди. Унинг фикрича ишлаб чиқариш жараёнида ҳар доим тўртта омил қатнашади: 1) капитал; 2) капитал манфаат ишлаб чиқариш воситаси ва ер; 3) тадбиркорлик фаолияти; 4) ишчи меҳнати. Бу борада ҳар бир омилга ишлаб чиқаришдан тушган тушумнинг бирон бир ҳиссаси тўғри келиши шарт: капитал капиталистга фоиз келтиради; капитал дифференциал рента, капиталистнинг тадбиркорлик фаолияти фойда келтиради, ишчининг меҳнати эса уни иш ҳақи билан таъминлайди. Бошқача айтганда, Ж. Б. Кларкнинг ёзишича: Эркин рақобат - меҳнатга, меҳнат натижасида вужудга келган нарсани; капиталистга капитал орқали вужудга келган нарсани; тадбиркорга кординация фаолияти натижасида вужудга келган нарсани беради. Америкалик иқтисодчи Ж. Б. Кларк, ўша даврда тадбиркорлик фаолиятини айнан шундай тушунган эди. Келиб чиқиши австриялик бўлган, америкалик таниқли иқтисодчи Иозеф А. Шумпетер (1883-1950) «Иқтисодий ривожланиш назарияси» номли китобидан (1911) «тадбиркор» иборасини новатор (янгилик яратувчи, изланувчи) сифатида талқин этади. Унинг таъкидлашича тадбиркор функцияси капиталистик иқтисодиётнинг ривожланишида бош ролни ўйновчи янгиликларни жорий этилишида намоён бўлади ва иқтисодий ўсишни таъминлайди. Бу масалага Англия иқтисодчиси, иқтисод бўйича 1974 йил Нобель мукофоти лауреати Ф. А. Хайек янгича ёндошди. Унинг фикрича тадбиркорликнинг моҳияти янги иқтисодий имкониятларни излаш ва ўрганишда бўлиб, фаолият тури ҳисобланмайди. Қарор қабул қилиш мажбуриятини зиммасига олиш каби бир қатор функциялар тадбиркорликни бошқарув фаолияти билан боғлайди. Шу билан бирга тадбиркорни менежер билан аралаштириш мумкин эмас. Уларнинг функционал моҳияти тубдан фарқ қилади. Бир томондан,. тадбиркорлик бошқарув фаолиятидан кенгроқдир. Бошқа томондан, самарали бошқарув-менежмент, ҳозирги кундаги фаолият даражаси бўйича барча тадбиркорлар учун хам қўлидан келадиган иш эмас. Менежернинг асосий сифати — энг яхши иш олиб бораётган тадбиркорга нисбатан ҳам аъло даражадаги ташкилотчилик хусусиятидир. Шу сабабли аксарият ҳолларда янги, айниқса йирик корхоналарда илғор тадбиркор ўрнига яхши бошқарувчи — менежер келади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳозирги шароитда «тадбиркор» ва «менежер» тушунчаси кўп ҳолларда мос келади, ваҳоланки, улардан бири мулкдор бўлса, иккинчиси бошқарувчидир. Амалда кўп мулкдорлар менежер функциясини бажарадилар ва аксарият менежерлар кейинчалик ўзлари бошқараётган ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қила бошлайдилар. Тадбиркорлик деганда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, олди-сотди, бир хил товарни бошқа товарга алмаштириш бўйича хусусий шахс, корхона ёки ташкилотнинг олиб бораётган фаолияти тушунилади. «Тадбиркор» ва «тадбиркорлик» ибораларининг эволюциясини ку-затиш қизиқарлидир: 1725 й. Ричард Кантилльон: тадбиркор — таваккалчилик шароитида фаолият кўрсатувчи одамдир. 1797 й. Бодо: бажарилаётган иш бўйича жавобгар шахс бўлиб, у режалаштирувчи, назорат қилувчи, ташкилотчи ва корхона эгасидир. 1876 й. Френсис Уокер: капитал тавсия қилиб, унинг эвазига фоиз олувчилар ва ўзининг ташкилотчилик қобилияти билан фойда кўрувчилар фарқини билиш лозим. 1934 й. Йозеф Шумпетер: тадбиркор — янги технологияни ишлаб чиқарувчи новатордир. 1961 й. Девид Макелланд: тадбиркор таваккалчилкк шароитида иш кўрувчи серҳаракат кишидир. 1964 й. Питер Друкер: тадбиркор - фойда кўриш имконини қўлдан чиқармайдиган кишидир. 1975 й. Альберт Шапиро: ижтимоий-иқтисодий механизмни таш-килловчи, илғор фикр юритувчи шахсдир. Бозор шароитида иш олиб борар экан, у муваффақиятсизлик эҳтимоли борасида жавобгар бўлиб, таваккал иш юритади. 1985 й. Роберт Хизрич: тадбиркорлик қийматга эга бўлган бирор бир янгилик яратиш жараёнидир, тадбиркор эса - бунинг барчаси учун вақт ва куч сарфловчи, ўз зиммасига молиявий, психологик ва ижтимоий таваккалчиликни олувчи, бунинг учун мукофот сифатида пул олувчи ва эришган ютуқидан қаноатланувчи шахсдир. . Download 150.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling