12-Мавзу. Бошқарув объектининг хусусиятлари


Download 267.15 Kb.
bet1/6
Sana19.06.2023
Hajmi267.15 Kb.
#1619191
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12 БОШҚАРУВ ОБЪЕКТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


12-Мавзу. БОШҚАРУВ ОБЪЕКТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Автоматик бошқариш назариясида сифатли ўтиш жараёнини таъминлашни талаб қилувчи жараёнларни бошқариш тизимларини тўғри ташкил қилиш, ростлаш қонуниятларини тўғри танлаш ва ростлагичнинг оптимал параметрларини аниқлашда объектларнинг хусусиятларини билиш зарурдир.
Кимё – технология жараёнларининг турли туман объектларини динамик характеристикаси ва асосий хусусиятларининг ўхшашлигига қараб кўпинча қуйидаги хусусиятлари ўрганилади: объектнинг сиғими, ўз-ўзини ростлаш қобилияти, кечикиш.
Объектнинг сиғими
Ҳар қандай бошқарув объектининг ишлаши кириш, чиқиш параметрлари ва материал ёки энергия оқимларининг ўзгариши билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам объект сиғими кимё-технологияда барча бошқарув объектлари учун мухим хусусиятлардан бири хисобланади.
Объектнинг сиғими (йиғиш қобилияти) деганда одатда унинг энергия ёки материални йиғиш ва сақлаш қобилияти тушунилади.
Ҳар бир объектда ундан энергия ёки модданинг чиқишига қаршилик бўлганлиги сабабли модда ёки энергиянинг йиғилиши содир бўлади. Масалан 9.1-расмда келтирилган тизимда объектнинг чиқишида суюқликнинг чиқиш сарфига қаршилик кўрсатадиган омиллар бўлмаганида резервуар йиғиш қобилиятига эга бўлмас эди.



1-расм. суюқлик сатхи назорат қилинадиган резервуар

Бошқарув объектлари сиғимлийлик хусусиятлари бўйича бир сиғимли ва кўп сиғимли объектларга бўлинади. Бир сиғимли бошқарув объекти энергия ёки модданинг чиқишига кўрсатадиган қаршилиги битта ёки битта сиғимга эга бўлади. Бир сиғимли объектларга суюқликнинг сатхи назорат қилинадиган резервуарлар ёки аппаратлар, газ ёки буғ босими ростланадиган аппаратлар, аралаштириш туридаги агент ва исувчи модда тўғридан тўғри контактга киришадиган иситиш аппаратлари, сарф ростланадиган труба участкалари ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин.


Кўп сиғимли объектлар кетма-кет боғланган, ҳар бири чиқиш каналида ўз қаршилигига эга бўлган икки ёки ундан кўп сиғимли объектлар саналади. Кўпчилик саноат объектлари масалан, ректификацион, абсорбцион колонналари, мураккаб иссиқлик алмашиниш аппаратлари кўп сиғимли объектларга мисол бўла олади. 9.2-расмда бир сиғимли ва кўп сиғимли объектларга мисоллар келтирилган.




Download 267.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling