13- мавзу. Қўшилган қиймат солиғи


Download 47.69 Kb.
bet1/10
Sana01.03.2023
Hajmi47.69 Kb.
#1238271
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

13- мавзу. Қўшилган қиймат солиғи

  1. Қўшилган қиймат солиғининг иқтисодий мазмуни.

  2. Қўшилган қиймат солиғининг давлат бюджети даромадларини шакллантиришда тутган ўрни.

  3. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилари, солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган база.

  4. Қўшилган қиймат солиғи ставкалари ва қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар.

  5. Қўшилган қиймат солиғини ундириш усуллари ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатлари.




  1. Қўшилган қиймат солиғининг иқтисодий мазмуни.

Давлат бюджетининг даромадларини шакллантиришда қўшилган қиймат солиғи билан тўлдириш ғояси XX аср бошларида вужудга келган. Қўшилган қиймат солиғи илк бор Германияда 1919 йилда Вильгелм фон Сименс томонидан «Veredelte Umsatzteuer» немисча мукаммаллашган айланма солиқ номи билан жорий этилган. Бу солиқ тури илк бор қўшилган қиймат солиғи номи билан француз иқтисодчиси М. Лоре томонидан 1954 йилда таклиф қилинган ва 1960 йилда Кот–д–Ивуар Республикаси жорий этилиб, ушбу мамлакат солиқ тизимига солиқ тури сифатида киритилган1.
Дунё мамлакатларида қўшилган қиймат солиғи ундириш тартиби дастлаб 1954 йилда француз иқтисодчиси М.Лоре томонидан тавсия этилган, бу солиқ тури билан боғлиқ фикрлар XX асрнинг бошларида вужудга келган ва жаҳоннинг 48 дан ортиқ мамлакатларида жорий этилган.
Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги давлатларида 1992 йилдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи жорий этилган.
Ўзбекистон Республикасида қўшилган қиймат солиғи 1992 йилда жорий этилган бўлиб, бу солиқни ҳуқуқий тартибга солувчи солиқ қонунчилиги ҳужжати бўлиб 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги қонун ва унга мувофиқ ишлаб чиқилган 1992 йил 30 мартдаги «Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги» йўриқнома ҳисобланади. Солиқ қонунчилигига мувофиқ 1992 йилда дастлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 30 % миқдорида белгиланган. Қўшилган қиймат солиғи эгри (билвосита) солиқ бўлиб, товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш, сотиш жараёнида қўшилган қийматнинг бир қисмини бюджетга ажратилишидир.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга ишларга, хизматларга қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби алоҳида белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини юритаётган юридик шахслар солиқ (қўшилган қиймат солиғини) тўловчилар ҳисобланадилар. Лекин амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиққа тортишнинг алоҳида тартиби кўзда тутилган юридик шахслар (ягона солиқни тўлашга ўтган кичик корхоналар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ва ягона ер солиғини тўлашга ўтган қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчилари) ушбу солиқни тўловчилар ҳисобланмайдилар.
Қўшилган қиймат солиғининг иқтисодий мазмуни ва хусусиятлари қуйидагиларда намоён бўлади:
- ушбу солиқ тури билвосита солиқлар туркумига киради, яъни солиқ юки истеъмолчиларга тушади. Шунинг учун ҳам, мазкур солиқ юкинининг ўсиши истеъмол харажатларини ортишига ва инфляцияни кучайишига олиб келиши мумкин. Хусусан, ушбу солиқ истеъмолдан олинадиган солиқ ҳисобланади.
- ушбу солиқ солиқ тизимида фаол тартибга солувчи солиқ ҳисобланади, яъни меъёрий ажратмалар орқали маҳаллий бюджетларни даромд ва харажатларини тартибга солишда фаол фойдаланилади;
- қўшилган қиймат солиғи ҳар бир айланма босқичида ундириладиган солиқдир;
- қўшилган қиймат солиғи ташқи иқтисоий фаолиятни тартибга солишдагимуҳим давлатнинг молиявий инструментларидан бири ҳисобланади.


  1. Download 47.69 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling