13-МАВЗУ. ИНТЕРАКТИВ МАРКЕТИНГ
13.1.
- Тўғридан – тўғри маркетинг.
13.2.
- Тўғридан – тўғри маркетинг шакллари.
13.3.
- Интернет маркетингнинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари.
13.4.
- Интернетда товар сиёсати.
13.5.
- Интеграцияланган тўғридан-тўғри маркетинг.
13.6.
- Тўғридан – тўғри маркетингда давлат сиёсати.
13.1. Тўғридан – тўғри маркетинг
Тўғридан-тўғри маркетинг – бу маълум жавоб олиш ва исталган минтақада битимни амалга ошириш учун бир ёки бир неча коммуникация воситаларидан фойдаланувчи интерфаол маркетинг тизимидир.
“Маълум жавоб” одатда харидор томонидан буюртма ҳисобланади. Шунинг учун тўғридан-тўғри маркетингни баъзан тўғридан-тўғри буюртмалар маркетинги деб ҳам атайдилар.
Тўғридан-тўғри маркетингнинг беш тамойили мавжуд:
- Тўғридан-тўғри маркетинг – бу интерфаол тизим, яъни мулоқот жараёнига жалб этилган доимий мижоз ва маркетологдир.
Интерфаоллик.
- Тўғридан - тўғри маркетингда истеъмолчининг таклифга жавоб механизми аниқ белгиланган.
Истеъмолчининг жавоби.
- Тўғридан-тўғри маркетинг дастлабки стратегик устунлиги – жавобнинг ўлчанувчанлигидир. Тўғридан-тўғри маркетинг маркетологга истеъмолчи билан алоқа ўрнатишга якуний даромад ва харажатларни аниқ белгилаш имконини беради. Баъзилар тўғридан-тўғри маркетинг ушбу тавсифи унинг тезкор ривожланишига асосий сабаб эканлигини тасдиқлайдилар.
Жавобнинг ўлчанувчанлиги.
- Харидор ва сотувчи ўртасида айирбошлаш чакана дўкон ёки савдо агенти томонидан чекланмаган. Буюртма куннинг исталган вақти, кундузи ёки тунда амалга оширилиши ҳамда уйга етказиб берилиши ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |