14. Интернет тармоғи видео материаллари мавзулар


Download 1.12 Mb.
bet1/4
Sana02.02.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1147930
  1   2   3   4
Bog'liq
14.Интернет тармоги видео материаллари


14. ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИ ВИДЕО МАТЕРИАЛЛАРИ


Мавзулар:

  • Аудио ва видео материаллар;

  • Аудио ва видео материалларни он-лайн намойиш қилиш;

  • Видео материаллар хостинги;

  • YouTube, Utube.uz, Mytube.uz видео хостинг тизими;

  • Кино ва ТВ намойишлар;

  • Мусиқа, янгиликлар ва анимациялар намойиши MP3.uz, Melody.uz, Cinema.uz;

  • Ўқитиш, илм-фан ва техника ютуқлари намойиши.



Аудио ва видео материаллар. Видео сўзи лотинча video сўзидан олинган бўлиб кўряпман, қараяпман маъносини англатади. «Видео» сўзи телевидение ривожланиши билан ўзининг кенг тадбиқини топди.
Ҳозирги вақтда таълим тизимида видео маълумотлардан фойдаланиш кенг кўламда қўлланмоқда. Ўз даврида Конфуций шундай деган эди: «Эшитганларимни унутаман, кўрганларимни эслаб қоламан. Инсонда кўриш ҳиссиёти эшитиш ҳиссиётидан юқори туради. Шунинг учун видео маълумотлар энг кўргазмалили маълумот ҳисобланади. Ишонч билан айтиш мумкинки, видеотаълим келажакда кенг кўламда қўлланилиши мумкин. Видеотаълимнинг асосий мақсади – ўқитувчисиз таълим олишдан иборат. Аммо, шуни таъкидлаш жоизки ўқитувчи ўрнини ҳеч қандай видеотаълим боса олмайди. Инглиз тилидаги сайтларда бундай таълимдан фойдаланиш бошланганига йигирма йиллар бўлган.
Аудио сўзи лотинча audio сўзидан олинган бўлиб – эшитаман маъносини билдиради. Ушбу форматдаги маълумотлардан ўқув жараёнида фойдаланиш анча илгари, яъни аудио ёзувлар пайдо бўлган вақтдан бошланган. Аудио маълумотлардан фойдаланиш айниқса тиларни ўрганишда жуда қулай ва юқори самара бериши мумкин.

Аудио видео материалларини он-лайн намойиш этиш. Интернет тармоғи ривожланиши билан видео ва аудио материаллардан ўқув жараёнида фойдаланишнинг қулай имкониятлари вужудга келди. Интернет тармоқларида видео ва аудио материалларни сақлаш учун махсус серверлар мавжуд. Масалан, Youtube – бу видео алмашиш учун веб-сайт, бу сайтда ташриф буюрувчилар видеони юклаш ва жўнатиш, томоша қилишлари мумкин. Youtube сайтида турли мавзуларда етарли даражадаги видео маълумотлар тўпланган. Мазкур сайтда маълумотлар avi, ёки flv форматларида сақланади. Flv форматидаги файллар ихчам ва уни юклаш учун кўплаб интернет ресурслари талаб этилмайди.




Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling