14-Мавзу:Экспериментал психологиянинг шаклланиши: Бихевиоризм
Режа:
1. Бихевиоризм. Дж.Уотсон (1878-1958) талкини.
2. Экспериментал психологияни вужудга келиши.
3.Психологик тадқиқотлар ва уларнинг психология фани тараққиётидаги ўрни
4. Психологик тадқиқотлар ривожида собиқ совет олимларининг роли
I.Бихевиоризм мактаби таълимоти
Психология тарихида хулқ-атвор ва унинг намоён бўлиш муаммоси билан амалий тадқиқот олиб борган ва хулқ-атвор назариясига асос солган таълимот бихевиоризм ҳисобланади. XIX асрнинг охирида бир қанча америка психолог ва физиологлари, жумладан, Э. Торндайк (1874–1949 й.) Дж Уотсон (1878–1958 й.), К. Лешли (1890–1958 й.), А. Вейс (1879– 1931 й.) ва бошқалар эмпирик психологияни танқид қилиб чиқдилар. Улар, аввало, бу психология фойдаланиб келаётган ўз-ўзини кузатиш методи (субъектив метод) ҳақиқий илмий билимлар бера олмайди, чунки унинг хулосалари субъектив характерга эгадир.
Ҳақиқий илмий билимлар объектив ва аниқ бўлмоғи керак. Психология фалсафага эмас, балки ҳозирги замон табиатшунослигига таянмоғи ва бошқа табиат фанлари, масалан, физика, химия, биология сингари, ташқи тажриба далиллари асосида кўрилмоғи керак. Шунинг учун ҳам психология ўз-ўзини кузатиш методини улоқтириб ташлаши ва фақат объектив (ташқи) методдан фойдаланиши керак, яъни психик ҳаётни ҳар ким ўз-ўзида эмас, балки бошқа кишиларда ҳайвонларда ташқи кузатиш ва эксперимент йўли билан ўрганмоғи керак. Психология фақат объектив метод қамраб оладиган нарсаларнигина, яъни ташқи сезги органлари ёрдамида идрок қилинадиган нарсаларнигина ўрганмоғи керак.
Психик ҳаётни объектив метод билан ўрганишда, афтидан, онгнинг субъектив ҳодисалари, инсон шахсининг ички психик кечирмалари (яъни эмпирик психология ўрганиши лозим деб ҳисоблаган ҳодисалар) қамраб олинмай қолса керак. Объектив метод билан фақат организмнинг ҳаракатларини, яъни мимика, имо-ишоралар, нутқ ва бошқаларнигина ўрганиш мумкин. Америка психологиясидаги бу оқимнинг вакиллари ҳам психолог организмнинг фақат ташқи ифодали ҳаракатларини, инсон ва ҳайвон ҳулкинигина ўрганмоғи керак деб даъво қилдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |