2. 2-мавзу: таълим сифати стандартлари ва уларни баҳолаш таълим сифати соҳалари


Download 41.09 Kb.
bet1/6
Sana16.06.2023
Hajmi41.09 Kb.
#1500243
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-мавзу Таълим сифати стандартлари ва уларни баҳолаш


2.2-МАВЗУ: ТАЪЛИМ СИФАТИ СТАНДАРТЛАРИ ВА УЛАРНИ БАҲОЛАШ


Таълим сифати соҳалари.
Сифат соҳалари нима? Сифат соҳалари таълим ташкилотида содир бўладиган фаолият ва жараёнларга мос келадиган асоси йўналишлардир.
Таълим соҳалари таълим-тарбия жараёни, бошқарув сиёсати ва кадрлар салоҳияти, ривожлантирувчи таълимий муҳит ҳамда жамоатчилик ва ҳамкорлик йўналишларини ўз ичига олади.
Фаолият стандартлари-ташкилотнинг ўқув жараёнини ташкил этишга қўйиладиган талаблардир. Меъёрларга риоя қилиш муайян соҳадаги фаолиятни самарали эканлигини кўрсатади.
Индикаторлар- муайян стандартга эришиш учун ташкилот нима қилиши кераклигини кўрсатадиган, тасвирлаб берадиган, кузатилиши керак бўлган фактларлардир. Кўрсаткичларнинг бажарилиши стандартга эришилганлигини кўрсатади.
Масалан индикаторлар болаларнинг 5 та соҳа бўйича ривожланишлари учун педагоглар томонидан ўқув жараёни қандай ташкил қилиниши керак, ёки пассив болаларни фаолиятга жалб қилиш учун қандай ёндошиш керак каби саволларга жавоб беради.
Бундан ташқари стандартлар таълим сифатининг юқори босқичларига эришиш учун ташкилот ўз олдига қандай мақсадларни қўйиши кераклигини белгилаб беради.
Кўрсаткичлар эса таълим ташкилоти томонидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини кўриш ва кузатиб бориш имконини беради, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш йўлларини ёки эришилаётган ютуқларни кўрсатиб беради.
Таълим сифатини баҳолаш.
Таълим сифатини баҳолаш 7 та соҳадан иборат. Ҳар бир соҳа стандартлар асосида баҳоланади.
Биринчи соҳада
1-соҳа: Таълим-тарбия жараёнининг давлат талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги.
Ушбу соҳада Таълим-тарбия жараёни қайси ҳужжатлар асосида ташкил этилган, тарбиячи-педагоглар уларни қай даражада биладилар ва амалиётга қандай тадбиқ қилинган?
улар томонидан хавфсиз ва рағбатлантирувчи таълимий муҳит қандай ташкил қилинган?
Тарбиячи жараёнда болага индивидуал ёндашувни қай даражада қўллайди ва уни қандай асослайди? каби саволлар асосида тадқиқот олиб борилади.
2-соҳа: Тарбияланувчиларнинг ривожланиш даражаси.
2-соҳада қандай қилиб тарбиячи педагог ҳар бир боланинг ютуқлари ва муваффақиятини мунтазам равишда назорат килиб боради?
Болаларнинг ривожланишини кузатиш натижалари кузатув кунидаги ривожланиш даражасига қанчалик мос келиши ўрганилади.
3-соҳа: Таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаш дастурларининг ижроси.
Бу соҳада МТТ болани мактабга қандай тайёрлайди деган савол қўйилади ва мана шу савол асосида ташкилот фаолияти ўрганилади.
4-соҳа: Раҳбар ва тарбиячи педагог кадрлар салоҳияти.
Ташкилотни бошқариш жараёни қандай ва қанчалик самарали ташкил қилинганлиги, штат жадвали бўйича мутахассислар билан тўлиқ таъминланганлиги, ходимларнинг лавозим йўриқномаси асосида малака талабларга жавоб бериши, малака ошириш жараёни қандай ташкил этилганлиги ҳамда ҳар ўқув йили якунига кўра таълим сифатини ички баҳолаш жараёни қандай ўтказилганлиги ўрганилади.
5-соҳа: Моддий-техника базанинг ҳолати ва тарбияланувчилар ривожланиши учун яратилган шароитлар.
Соҳада ташкилотнинг моддий техник базаси амалдаги стандартларга қанчалик мос келади?
Атроф-муҳит, бино ва жиҳозлар дастурда белгиланган мақсадларга эришиш учун ўқув муҳитини қай даражада яратади?
МТТ нинг ривожлантирувчи муҳити болаларни миллий руҳда тарбиялаш учун хизмат қиладими каби саволлар асосида ўрганилади.

Download 41.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling