2-боб. Ижтимоий менежмент хх-аср охири хх1-аср боши бошқарув маданияти


Download 46.14 Kb.
bet1/11
Sana21.03.2023
Hajmi46.14 Kb.
#1285579
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2боб


2-боб. Ижтимоий менежмент ХХ-аср охири ХХ1-аср боши бошқарув маданияти

Ушбу бобни ўзлаштиргандан сўнг талаба:


- ижтимоий менежмент моҳияти ва мазмуни, ижтимоий менежментда фан сифатида қўлланадиган услубияти, ижтимоий менежментнинг қонунлари ва тамойиллари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
- ижтимоий менежментнинг мақсад вазифаларини, асосий тамойилларини, замонавий ижтимоий менежментнинг ҳусусиятларини билиши;
- ижтимоий менежментнинг қонунлари ва тамойилларини, унинг ҳусусиятларидан келиб чиққан холда амалиётда қўллаш кўникмаларига эга бўлиши лозим.


Бобнинг тузилиши:

Мавзу 3. Ижтимоий менежмент бошқарув маданияти сифатида


Мавзу 4. Ижтимоий менежментнинг предмети ва мазмуни.
Мавзу 5. Ижтимоий менежмент қонунлари ва тамойиллари
3-Мавзу. Ижтимоий менежмент бошқарув маданияти сифатида
Режа
Ташкилий маданият тушунчаси ва унинг ижтимоий табиати
Ташкилий маданиятнинг турлари
Замонавий бошқарув маданияти


Ташкилий маданият тушунчаси ва унинг ижтимоий табиати
Кенг маънода «маданият» тушунчаси ривожланиши даражасининг умумлаштирувчи кўрсаткичи бўлиб, бир қанча маънони билдиради. Масалан, жамият маданияти, айрим шахс маданияти, ва нихоят, инсон фаолиятининг айрим тури маданияти хақида сўз юритиш мумкин. Инсон фаолияти моддий ва маънавий бойликлар яратувчи турларга бўлинади. Шу сабабли, моддий ва маънавий маданият фарқ қилинади.
Моддий маданият инсон томонидан табиатни бўйсундириш даражаси кўрсаткичидир. Унга ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат предметлари киради. Маънавий маданиятга фан, ахолининг маълумот даражаси, тиббий хизмат кўрсатиш даражаси, санъат даражаси, одамлар ахлоқий меёрлари, маънавий эхтиёжлар ва манфаатлар ривожланиши даражасини киритиш мумкин. Шундай қилиб, маданият инсоннинг ҳам маданий ишлаб чиқариш, ҳам маънавий хаёт соҳасида ривожланиши жараёнидаги ютуқларини қамраб олади. У инсоният билимлари, унинг меҳнати моҳиятидан иборат бўлиб, кишиларнинг аввалги авлодлари томонидан яратилади.
Ташкилий маданият ўзини ташкилот ичида ва ташқарида бўлган муносабатларга асосланадиган қадриятлар, умум эътироф этилган эътиқодлар ва мавжуд хатти-ҳаракатлар нормалари шаклида намоён этади. Корхона маданияти – бу барча ходимлар учун мақбул бўлган ва эътироф этилган қоидалар тўплами. 

Download 46.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling