Ҳудуд табиати ва унинг таркибий қисмларини жой номларида акс этиши ҳАҚида хакимов Кошкар Махкамович


Download 98 Kb.
bet1/3
Sana29.04.2023
Hajmi98 Kb.
#1400678
  1   2   3
Bog'liq
Хакимов К.М., Каримов И.Э., Балтабаев О.О


ҲУДУД ТАБИАТИ ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИНИ ЖОЙ НОМЛАРИДА АКС ЭТИШИ ҲАҚИДА


Хакимов Кошкар Махкамович
г.ф.н. Жиззах давлат педагогика институти
География ва иқтисодий билим асослари кафедраси
E-mail: hakimov_54@mail.ru
Каримов Илҳом Эсонович
г.ф.ф.д, PhD. Жиззах давлат педагогика институти
География ва иқтисодий билим асослари кафедраси
E-mail: geoilhom-69@mail.ru
Балтабаев Омирбай Осербаевич
Нукс давлат педагогика институти География
ўқитиш методикаси кафедраси таянч докторанти
E-mail: baltabaev.omirbay@ndpi.uz
Аннотация: Жой номлари табиат ва унинг таркибий қисмларига тегишли ҳудудий муаммоларни бартараф қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ландшафт турларини қайта тиклашда асос бўлиб хизмат қилади. Табиатдаги жараён ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини англаб етиш ҳар доим ҳам осон кечмаган, кўпинча улар кишилардан алоҳида эътиборни талаб қилган. Бинобарин, ижтимоий эҳтиёж маҳсули бўлган жой номларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Мақолада ҳудуд табиати ва унинг таркибий қисмларининг географик номларда акс этиши аниқ мисоллар ёрдамида тадқиқ қилинган.
Таянч сўзлар: жой номи, географик ном, ҳудуд, табиат, жамият, табиий омиллар, ороним, гидроним, зооним, фитоним.
Кириш. Ҳозирда инсон яшаб ва доимий муносабатда бўлиб келаётган табиат ва унинг таркибий қисмлари, яъни табиий ландшафт компонентларининг ҳудудий ва тарихий тарқалиш ареалларини аниқлаш ва ўрганиш соҳа мутахассислари олдида турган муҳим ва долзарб масала ҳисобланади. Маълумки, табиий муҳитдаги объектив воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини англаб етиш ҳар доим ҳам осон кечмаган, кўпинча улар кишилардан алоҳида эътиборни талаб қилган. Шунинг учун, одамлар кундалик ҳаётда, атрофдаги олам билан мулоқот қилишда, табиий объектларнинг бошқалардан фарқ қилиб турадиган аломатларига эътибор бериб, уларни бир-биридан фарқлаш мақсадида номлашган.
Сўнгги йилларда табиатдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш йўналишида асрлар давомида йиғилган, маданий мерос даражасидаги маълумотларини авлоддан-авлодга етказиб бериш воситаси сифатида географик номлар таҳлилига устувор аҳамият берилмоқда. Чунки инсон табиий муҳитни ўзлаштириб, ундаги географик объектларни бирини иккинчисидан фарқлаш учун уларга ном беради. Бинобарин, ҳар қандай жой номи - географик қобиқ, яъни географик муҳитни, аниқроғи унинг хўжалик фаолияти учун ўзлаштирилган қисмини маҳсули ҳисобланади. Шунинг учун, ҳар қандай минтақанинг табиий шароити, ўсимлик ва ҳайвонот олами, табиий ресурслари ҳақида маълумот берувчи жой номлардан амалий мақсадларда фойдаланса бўлади.
Дарҳақиқат, жой номлари миллий қадриятларнинг ажралмас таркибий қисми бўлиши билан бирга, асрлар давомида табиат ва унинг компонентларидаги ўзгаришларни ўзида акс этиши билан ҳам муҳимдир. Бундан кўринадики, жой номлари ҳудуд табиати ва унинг таркибий қисмларидаги ўзгаришларни ҳамда тарихий тараққиёт давомида содир бўлган табиий жараён ва воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини англаб етиш ва илмий таққослаб ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

Download 98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling