2-Мавзу: Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни xисоблаш. Режа


Download 33.85 Kb.
bet1/5
Sana13.12.2022
Hajmi33.85 Kb.
#999596
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 мавзу Макро (2)


2-Мавзу: Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни xисоблаш.
Режа:
2.1. Макроиқтисодий xолатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар.
2.2. ЯММ xисоблашнинг асосий шартлари.
2.3. ЯММ харажатлар ва даромадлар бўйича xисоблаш.
2.4. Миллий xисобчилик тизимидаги бошқа кўрсаткичлар ва улар ўртасидаги
нисбат.
2.5. Номинал ва реал ЯММ.


2.1. Макроиқтисодий xолатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар.
ЯММ ни xисоблашдан олдин биз макроиқтисодий xолатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичларга тўхталиб ўтамиз. Бу кўрсаткичларга:
- ЯММ, ЯИМ , МД;
- давлат бюджети тақчиллиги, дефлятор, истеъмол баxолари индекси, инфляциянинг ўсиш суръатлари;
- ишсизлик даражаси ва ишсизлар сони, аxолини иш билан бандлик даражаси;
- аxолини моддий неъматлар ва хизматлари истеъмоли xажми, уларнинг жамғармалари, иш xақининг қуйи миқдори ва бошқалар.
Бу кўрсаткичлар иқтисодий тизимнинг умумий xолатини ифодалаб, ижтимоий ишлаб чиқаришда барча қатнашувчиларни (корхона, тармоқ, минтақа, давлат) ва уй хўжалиги фаолиятлари натижасида аниқланади.
Мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини аниқлашда кўпгина кўрсаткичлар мавжуд. Худди шундай кўрсаткичларнинг энг асосийси бўлиб ЯММ кўрсаткичи xисобланади.
У иқтисодиётда бир йил давомида ишлаб чиқарилган жами товар ва хизматлар тугалланган xажмининг бозор қиймати йиғиндиси орқали аниқланади.


2.2. ЯММ xисоблашнинг асосий шартлари.
Биз биламизки xисобот йилида ишлаб чиқарилган барча товарлар xам сотилмайди, яъни, уларнинг айримлари захирани тeлдиради. Захираларни тeлдиришга кетган xар қандай товарлар ЯММ ни xисоблашда xисобга олиниши лозим. Чунки, ЯММ миқдори орқали у сотилган ёки сотилмаган бўлишидан қаътий назар жорий маxсулот xисобланади. ЯММ тушунчаси маълум даражада изоx талаб қилади.
Биринчидан, ЯММ йиллик ишлаб чиқаришнинг бозор қиймати орқали ўлчанади. У пулли кўрсаткич бўлиб xисобланади. Xақиқатдан xам xар хил йилларда xар хил турдаги ишлаб чиқарилган маxсулотларни солиштириш учун уларнинг нисбий қийматини билишимиз лозим. Мисол: Турли йилларда ишлаб чиқарилган xар хил товарларни баxо ёрдамида таққослаш.

Йиллар

Ишлаб чиқаришнинг йиллик xажми

Бозор баxоси

1.
2.

3 апельсин ва 2 олма.
2 апельсин ва 3 олма.

3 х 200 сўм + 2 х 300 сўм = 1200 сўм.
2 х 200 сўм + 3 х 300 сўм = 1300 сўм.

Иккинчидан, ишлаб чиқариш xажмини тўғри xисоблаш учун жорий йилда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар xажми бир марта ҳисобга олиниш керак. Кўпгина маxсулотлар бозорга боргунча бир нечта ишлаб чиқариш босқичини ўтайди. Шунинг учун ЯММда айрим маxсулотларни икки ва ундан кўп марта xисобга олмаслик учун фақат провард маxсулотнинг бозор қийматини xисобга олади, оралиқ маxсулотларни эса xисобга олмайди.
Провард маxсулот деб биз товар ва хизматларни охирги истеъмол учун сотиб олинадиган маxсулотларга тушунамиз.
Оралиқ маxсулотлар эса сотиб олинган товар ва хизматларни янада қайта ишлаш учун сотиб олинган маxсулотлардан иборатдир. ЯММ да оралиқ маxсулотларнинг охирги сотиш қиймати xисобга олинади. Оралиқ қиймат эса xисобга олинмайди. Чунки, оралиқ қиймат xисобга олинганда айрим маxсулотларда икки ёқлама xисобга олиш бўлган бўлар эди. Миллий даромадни xисоблашда икки ёқлама xисоблашдан қочиш учун ишлаб чиқарилган маxсулотларни xар томонлама ўрганиб чиқиш керак ва фақат xар бир фирмада яратилган қўшилган қийматни xисобга олиш зарур. Қўшилган қиймат фирма ишлаб чиқариш xажмининг бозор баxосини билдиради.
Учинчидан ЯММга ноишлаб чиқариш ишларини қўшилмайди. Ноишлаб чиқариш ишлари икки хил турда бўлади: соф молиявий ишлар ва ушлаб турилган товарларни сотиш.
Молиявий ишлар ўз навбатида учта асосий турга бўлинади; Давлат бюджетидан трансферт тўловлари, хусусий трансферт тўловлар ва қимматбаxо қоғозларни сотиш.

Масалан. Беш босқичли ишлаб чиқариш жараёнида қўшилган қиймат.


Ишлаб чиқариш Маxсулотларнинг Қўшилган қиймат


босқичи сотиш баxоси. сўм. сўм.
Фирма А. Қўйчилик фермаси 0
60 60=(60-0)
Фирма Б. Жун қайта ишлаш
корхонаси 100 40=(100-60)
Фирма В. Костюм ишлаб чи-
қариш фирмаси 125 25=(125-100)
Фирма Г. Буюмларни улгуржи
сотувчи корхона 175 50=(175-125)
Фирма Д. Буюмларни чакана
сотувчи корхона 250 75=(250-175)

Сотувчининг умумий қиймати 710


Қўшилган қиймат. 250


Давлат бюджетидан трансферт тўловларга ижтимоий суғуртага тўловлар, ишсизларга ва пенсионерларга нафақалар. Давлат трансферт тўловларининг асосий хусусияти шундаки нафақахўрлар нафақа эвазига давлатга xеч нарса бермайди.


Хусусий трансферт тўловларига - студентларга бериладиган ойлик стипендиялар ва даромади юқори қариндош - уруғларидан бериладиган бир марталик тўловлар.
Қимматбаҳо қоғозларни сотиш, яъни акция ва облигацияларни сотиш xам ЯММ таркибига киритилмайди.
Ушлаб турилган товарларни сотиш ЯММ таркибига киритилмайди, чунки, бундай товарларни сотиш жорий ишлаб чиқирашни билдирмайди, ёки товарларларда икки ёқлама xисобни билдиради.
Тeртинчидан, ЯММ ни xисоблашда икки томонлама ёндашилади. Биринчидан, ЯММ ни xисоблашда, истеъмолчиларнинг янгитдан яратилган якуний маxсулотларни сотиб олишга кетган барча харажатлар миқдори бўйича аниқланади. Бу усул ЯММ ни харажатлар усули дейилади.
Иккинчидан, ЯММ ни xисоблашда эса товар ва хизматларни ишлаб чиқариш жараёнида яратилган даромадларнинг йиғиндиси миқдорида аниқланади. Бу усул ЯММ ни даромадлар ёрдамида аниқлаш усули дейилади.
ЯММни xисоблашнинг икки хил усули - ишлаб чиқариш ва даромадлар бўйича.
Ишлаб чиқариш харажатлари Ишлаб чиқариш
бўйича даромадлари бўйича

1. Уй хўжалигининг истеъмол 1. Даромадларни тўлаш


харажатлари. билан боғлик бўлмаган
2. Бизнесга инвестиция харажат- харажат ва тўловлар.
лари ёки ялпи хусусий ички ин- 2. Иш xақи.
вестиция. 3. Рента тўловлари.
3. Товар ва хизматлар бўйича давлат 4. Процент.
хариди. 5. Фойда.
4. Соф экспорт.



Download 33.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling