2-мавзу. Таълим муассасаларини бошқаришга тизимли-вазиятли ёндашув. Режа


Download 44.76 Kb.
bet1/11
Sana28.03.2023
Hajmi44.76 Kb.
#1302704
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 мавзу


2-мавзу. Таълим муассасаларини бошқаришга тизимли-вазиятли ёндашув.
Режа:

  1. Таълим муассасаси ва ташқи муҳит. Ташкилий-педагогик мақсад ва маданиятлари

  2. Тизимлар тўғрисида тушунча ва уларнинг таснифи.

  3. Педагогик жараѐн ташкилий методик тизим сифатида ва унинг моҳияти.

  4. Таълим муассасалари ва ташкилотларини бошқаришга тизимли ва вазиятли ёндашувларнинг моҳияти.

Кўпчилик олимлар, бизнинг мамлакатимизда ҳам, чет элда ҳам бошқариш – алоҳида соҳа бўлиб, таълим ва тарбия жараёнининг таркибий қисми сифатида қаралиши мукин эмас, деган хулосага келишди. (B.В.Kраeвский, B.Т.Лихачeв, Ю.П.Сoкoлникoв, В.А.Сластенин, И.П.Подласый, Р.Х.Джураев, Р.Аҳлиддинов, С.Т. Турғунов, С.Мадьярова ва б.) Пeдaгoгик жaрaённинг мoҳияти тизимли мeтoдoлoгик ёндaшув aсoсидaгинa зaмoнaвий муaллифлaр тoмoнидaн oчиб бeрилмоқда. У пeдaгoгик oбъeктлaрни тизимлар сифатида қарашни таклиф этади, айнан: таркибий қисмлaрининг тузилишини, улaр oрaсидaги ўзaрo aлoқaдoрликни aниқлaш кaбилaрни ўзидa жaмлaйди.


Менежментда жараёнли ёндашув кенг тарқалган ҳисобланади, бошқарув бунда бошқарув функцияларининг узлуксиз ўзаро алоқаларига асосланган, таълим муассасаси ва умуман таълим мақсадларига қаратилган фаолият сифатида кўриб чиқилади. Турли муаллифлар функцняларнинг ҳар хил рўйхатларини таклиф қилмоқдалар. Уларнинг мақбули қуйидагиларни ўз ичига олади: режалаштириш, ташкил этиш, йўлга кўйиш (амалга ошириш); назорат қилиш.
Бугунги кун педагогика фанида тизимли ёндашув методологиясисиз бошқарув муаммоларининг ҳал этилишини тасаввур қилиб бўлмайди. Бундай ёндашувнинг жорий этилиши бошқарувда тасодифий ва кутилмаган ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Тизимли ёндашувда таълим муассасаси тизим сифатида, яъни ташқи муҳитда хизмат қилаётган мураккаб тизим сифатида кўриб чиқилади. Бунда унинг алоқалари ва воситаларининг мазмун ва моҳиятига кўра объектни бир бутун, яхлит ҳолда тасаввур қилиш талаб этилади. Таълим муассасасини ўрганишда алоҳида хусусиятларга эга бўлган бир неча қисмларга ажратиб, ўлар ўртасидаги алоқалар ҳамда ўзаро боғлиқлик хусусиятлари аниқланади, чунки ҳар бир тизим яхлит тизимнинг ўзгаришига ўз ҳиссасини қўшади.

Download 44.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling