2022 университетнинг


Download 1.36 Mb.
bet1/24
Sana20.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1628106
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Ўз ўзини бахолаш ТДТУ кирилча





ISLOM KARIMOV NOMIDAGI TOSHKЕNT DAVLAT 
TЕXNIKA UNIVЕRSITЕTI






ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА 
УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗ-ЎЗИНИ БАҲОЛАШ ҲИСОБОТИ

Ректор С.М. Турабджанов

Ҳисоботни тайёрлаш бўйича масъул С.Б. Донаев


ТОШКЕНТ 2022
УНИВЕРСИТЕТНИНГ ОХИРГИ БАҲОЛАНИШИ (АТТЕСТАСИЯ НАТИЖАЛАРИ)

Университет охирги марта 2018 йил ички аттестация жараёнидан ўтказилган. Унда 2016 йилнинг 19 октабрида Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жадвали” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспексияси раҳбарининг 2018 йил 23 март 106- сонли буйруғига асосан 26-31 март кунлари университетни аттестациядан ўтказиш ташкил этилди.


Аттестация жараёнида охирги 3 ўқув йили ҳисобга олинган бўлиб (2015 - 2016, 2016 – 2017, 2017 -2018 ўқув йиллари) университетда кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлиги аниқланди ҳамда Давлат таълим инспексиясига тақдим этилди. Аттестация натижаларига кўра Университетнинг 47 та таълим йўналиши ва 67 та магистратура мутахассисликларида жами 30 таси аттестациядан ўтганлиги сабабли 5 йил муддатга “Аттестациядан ўтди” деб эътироф этилди.
Хозирги кунда жами 1090 та штат бирлиги ажратилган бўлиб, штатда 923 нафар профессор-ўқитувчилар асосий штатда 348 нафар профессор ўқитувчилар ўриндошлик ва соатбай асосида фаолият олиб боради.
Асосий штатда 395 нафари илмий даражали профессор-ўқитувчилардир: Шундан, 105 нафари фан доктори, профессорлар, 290 нафари фан номзоди, доцентлар ва фалсафа доктори (ПҳД). Ҳозирги кунда университетда асосий штатда илмий салоҳият 42,7 %ни, ўриндош ва соатбай ўқитувчиларни ҳисобга олган ҳолда 46% ни ташкил қилмоқда. Утган йилга нисбатан институт илмий салоҳияти 2 % га ошди.
Университет томонидан чиқарилган буйруқлар, фармойишлар, ўтказилган текширув натижалари, талабалардан ўтказилган сўровномалар натижалари ва бошқалар очиқ ойдин университет расмий сайтида ёритиб борилади. Бундан ташқари талабалар ва абутуриентларга қулайлик яратиш мақсадида университет расмий сайтида колл марказ мавжуд бўлиб унда ҳар бир факултет, йўналиш ва кафедралар тўгрисида брошюралари мавжуд бўлиб, ушбу брошюраларда талаба ва абутуринетлар ўзига керакли маълумотларни осон ўзлаштириши мумкин.
Тошкент давлат техника университети аккредациядан 2018 йилда охирги марта ўтган. Ўқув, илмий тадқиқотлар борасида аккредитациядан ўтгандан сўнг ўтиверситетда бўлган ўзгаришларни 1.4 жадвал орқали кўришимиз мумкин.
Жадвалдан кўришимиз мумкинки аккредитация жараёнидан кейин талабалар ўртасидаги академик алмашинув дастурлари, хорижий профессор ўқитувчилар сони, илмий ишлар ва илмий салоҳиятда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилган. Бундан ташқари университет илмий салоҳиятидаги ўзгариш жуда катта ва йилдан йилга фан доктори ва фалсафа докторлари учун бўлиб ўтган ҳимоялар сони ҳам ортган.



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling