3- mavzuga doir savollar to’plami


Download 44.15 Kb.
bet1/6
Sana19.06.2023
Hajmi44.15 Kb.
#1623525
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу


3- Mavzuga doir savollar to’plami.



  1. Oziqlantirishning qanday turlarini bilasiz? (enteral va parenteral)

  2. Sun’iy oziqlantirish bu ?

  3. Parhez stollarinin sanang.

  4. Ovqat tarqatish xonasiga qo’yiladigan talablar?

  1. Bitta beorga mo‘ljallangan idishlar - 1 chuqur va 1 ta yuza tarelka, vilka, choy va osh koshiklar va choy ichish uchun piyola.

  2. Idishlar va quruq ozik ovqat masalliklarini saqlash uchun shkaf.

  3. Ovqat tarkatish uchun gigiyenik toza stol.

  4. Ovqat isitish uchun elektroplitalar.

  5. Idishlarni yuvish uchun 2 ta seksiyali vannalar.

  6. Idishlarni bo‘ktirish va yuvish uchun bak.

  7. Oqib turuvchi issiq va sovuq suv.

  8. Dezenfeksiya kiluvchi va yuvuvchi moddalar.




  1. Ovqat tarqatuvchi xodim(bufetchi)ning vazifalari?

  2. Ovqat qolqiqlarini va idish tavoqlarni zararsizlantirish texnikasi?

  3. Bolaga qo’shimcha ovqat berishga ko’rsatmalar?




  1. Ошпаз ва ошхона ходимлари махсус кийими ҳамда озиқ-овқат блоки ходимларининг шахсий гигиена қоидаларига риоя этишига қўйиладиган талаблар

    1. Озиқ-овқат блоки ходимлари ишга тоза кийимда келиши шарт.Устки кўйлак, бош кийим, кўча пойабзали, шахсий буюмларни кийим-кечак хонасида қолдириш керак, ошпаз иш бошлашдан олдин душ қабул қилиши ёки, душ бўлмаган тақдирда, қўлларини ювиши лозим.Ошпазлар тоза махсус кийим – оқ халат ёки ошпазлик курткаси, ошпазлик қалпоғи (рўмоли), тоза пойабзал кийиши, ҳамда шахсий сочиққа эга бўлиши керак.Тирноқлари олинган, сочлари қалпоқ ёки рўмол остида йиғилган бўлиши керак.Махсус кийимни тўғноғич билан қадаб қўйиш, халат ва/ёки курткада сигарета, пул сақлаш, тўғноғич, узук, зирак ва шу кабиларни тақиш тақиқланади. Махсус кийимни алмаштиш ифлосланиш даражасига қараб, бироқ 2 кунда камида 1 марта амалга оширилиши керак.Ошпаз махсус кийими касалхона кир ювишхонасида ювилиши керак, махсус кийимни уйда ва озиқ-овқат блоки хоналарида ювиш тақиқланади. Озиқ-овқат блокининг ҳар бир ошпазига камида 3 тадан халат (ошпазлик курткаси), ошпазлик қалпоғи (ёки рўмоли) ва шахсий сочиғи ҳозир бўлиши керак.


101


    1. Иссиқлик (термик) ишлов билан тайёрланган таомларни узатишда ошпазлар тоза, дезинфекция қилинган дока ниқоб тақиши шарт.Ниқоблар ҳар 4 соатда алмаштирилиши лозим.

    2. Озиқ-овқат блоки ходимлари (ошпаз, парҳез ҳамшира ва ошхона ходимлари) санитария узелларга киришдан олдин махсус кийимни белгиланган жойда ечиши, кириб чиқию эса қўлларини совунлаб ювиши шарт.

    3. Озиқ-овқат блоки ошхона ходимлари картошка, илдизмевалар, сабзавотларга совуқ ишлов бериш (саралаш, тозалаш, ювиш) олдидан, хоналарни тозалаётганда, ошхона идиш-товоқ ва асбоб-ускуналари юваётганда қуйидаги махсус кийим кийиши лозим: халат (ошпазлик курткаси), ивиб кетмайдиган (клеёнкадан қилинган) фартук, рўмол (ёки қалпоқ), резина қўлқоп ва пойабзал (этик ёки в.б.). Озиқ-овқат блокининг ҳар бир ошпазига камида 3 тадан халат (ошпазлик курткаси), ошпазлик қалпоғи (ёки рўмоли) ва шахсий сочиғи ҳозир бўлиши лозим.

    4. Озиқ-овқат блоки ходимлари уйда содир бўлган кесиш, лат ейиш ва жароҳатлар, ич келиш бузилиши, ҳарорат кўтарилиши, ўзини ёмон ҳис этиш, терида йирингли касалликлар пайдо бўлиши, оғиз-бурун касалликлари (ангина, ларингит), шунингдек, оилада инфекцион касалликлар пайдо бўлиши ҳақида (врач-диетолог ёки ҳамширани) огоҳлантириши шарт.

  1. Даволаш-профилактика муассасаси озиқ-овқат блоки, овқат тарқатиш, буфет ва ошхона бўлимлари ходимларининг тиббий кўрик, текширув, гигиенатаълимидан ўтишига қўйиладиган санитарияталаблари

    1. ДПМ озиқ-овқат блоки, овқат тарқатиш, буфет ва ошхона бўлимларига ишга кираётган шахслар яшаш жойида даволаш-профилактика муассасалари (ёки касбий тиббий кўриклар поликлиникаларида) терапевт, дерматовенеролог, алоҳида ҳолатларда эса стоматолог ва отоларинголог кўригидан ўтиши шарт; бактерияташувчанлик, гельминтташувчанлик, таносил ва терининг инфекцион касалликлари юзасидан текширилиш амалдаги тегишли ҳужжатларга мувофиқ ўтказилади.

    2. Янгидан иш бошлаётганлар гигиеник тайёргарлик курсини (санитария минимумини) тинглаб, имтиҳонлар топшириши керак. Тиббий текширув ва гигиеник тайёргарлик бўйича имтиҳон натижалари тақдим этилмагунча, шунингдек, ишга киришга расмий рухсатнома олмасдан туриб, янгидан ишга қабул қилинмайди ишга қўйилмайди.

    3. Озиқ-овқат маҳсулотлари, асбоб-ускуна, асбоб-анжом ва идиш-товоқлари билан бевосита мулоқотда бўладиган ходимлар 2 йилда 1 марта гигиеник тайёргарликдан ўтиб, имтиҳон топширишлари лозим. Барча тиббий текширув ва гигиеник тайёргарлик натижалари шахсий тиббий дафтарга (ёки гувоҳномага), шунингдек, озиқ-овқат блоки ходимлари рўйхати билан тиббий текширувлар дафтарига киритилади. Озиқ-овқат блоки ходимлари тиббий дафтарлари диетолог ҳамширада (озиқ-овқат блоки мудири), овқат тарқатувчи ва буфетчиларники эса ДПМ буфет бўлимларида сақланади.


102





  1. Download 44.15 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling