3. Бирор тижорат банки (Ўзбекистон банклари) мисолида унинг очиқ валюта позициясини таҳлил қилинг?


Download 28.19 Kb.
bet1/8
Sana17.06.2023
Hajmi28.19 Kb.
#1537759
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
XVO oxrgi


9-вариант
1. Валюта операцияларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари.
2. SWIFT тизими орқали халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш.
3. Бирор тижорат банки (Ўзбекистон банклари) мисолида унинг очиқ валюта позициясини таҳлил қилинг?

Javoblar


1. Валютани тартибга солиш тўғрисида
(янги таҳрири)
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади валюта операцияларини ва валюта назоратини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик
Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/00375-сон)
3-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳаси
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг валютага оид ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
4-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
валюта курси — чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикаси валютасига нисбатан курси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
валютани назорат қилиш — валютани назорат қилувчи органларнинг валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига резидентлар ва норезидентлар томонидан риоя этилишини таъминлашга қаратилган фаолияти;
(4-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/00375-сон)

Download 28.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling