3. Нефтебазаларни жойлаштириш ва уларга бажарилиши лозим бўлган ишлар


Download 14.11 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi14.11 Kb.
#1627410
Bog'liq
NEFT BAZALARI




3. Нефтебазаларни жойлаштириш ва уларга бажарилиши лозим бўлган ишлар.

Нефтебазалар ўзларининг гурухи ва тоифасига караб жойлаштирилади. Биринчи гурух нефтебазалари алохида мустакил корхона сифатида махсус ажратилдагн жойларда жойлаштирилади ва бош режага асосан курилади хамда темир йўл, сув йўли ва иншоотлар билан богланган холда курилади. Иккинчи гурухга талукли нефтебазалар бевосита улар ёнида ёки улар худудида жойлаштирилади ва уларнинг хизматларини ижро киладилар. Уларни жойлаштириш жараёнида келгусида уларнинг кенгайиш имкони хам хисобга олиниши лозим.


Куйидаги жадвалда нефтебаза учун ажратиладиган участка майдони келтирилади.


Нефтебаза учун участка майдони.
1-жадвал

Нефтебаза хажми, м3

Участка майдони
ф 10000 м3

Нефтебаза хажми, м3

Участка майдони
ф 10000 м3

1

2

3

4

1500

1,5-2,0

20000

15,0-19,0

4000

3,0-4,0

25000

20,0-21,0

5000

4,0-6,0

30000

22,0-24,0

10000

8,0-10,0

40000

25,0-27,0

15000

10,0-12,0

50000

27,0-29,0

Нефтебазаларни ахоли яшайдиган жойлардан, саноат корхоналаридан, темир йўлдан 200 мдан кам масофада жойлаштирилса, хамда уларнинг жойлашган жойи тепарокда булса, халокат туфайли суюклик окиб бориши мумкин бўлган масофалар инобатга олинади ва эхтиёт чоралари кўрилади. Аксарият нефтебазалар шахар ташкарисига курилади ва улар темир йўл ва хамма фойдаланадиган йўллар билан богланган бўлиши керак.


Дарё бўйида жойлашган нефтебаза пристондан пастрокда бўлиши керак. Худди шундай гидроэлектростанция, заводлар, кўприклардан 100м дан кам бўлган масофада жойлашмоги лозим. Агар нефтебаза пристандан пастда жойлаштириш имкони бўлмаган холатда жойлаштириш имкони бўлмаган холатда нефтебаза турли иншоотлардан 1-тоифа учун 3000м, 2-тоифа учун-2000м, 3-тоифа учун 1500м масофада бўлиши керак (булар гидроэлектростанциялар, кема курувчи заводлар) ва бошка иншоотлардан камида 1000м масофада бўлиши керак.
Нефтебазаларда нефт ва нефтемахсулотларини саклаш, тортиш билан боглик турли жараёнлар содир этилади. Бу ишларнинг кўлами ва мохияти нефтебазанинг катта-кичиклигига хамда нефтебазанинг бажарадиган вазифасига караб белгиланади. Асосий технологшия жараёнларга куйидаги киради: нефт ва нефтмахсулотларини темир йўл ва сув йўли транспортларидан кабул килиб олиш, нефт ва нефтмахсулотларини резервуарларда саклаш, темир йўл цистерналарига ва бошка кема идишларига кўйиш, кувурлардан нефт-нефтмахсулотларини тортиш, автомобил транспортига махсулот куйиш, бочка ва бошка тараларни таъмирлаш ва ш.к.
Кўшимча ишларга эса куйидагилар киради: омбор ичидаги суриш ишлари, лозим бўлганда махсулотларни жойдан жойга кўчириш, бир резервуардан иккинчисига олиш, бу махсулот сортларини бир-биридан ажратиш вактида килинади ёки идишларни таъмир килганда ёки ўт тушганда бу ишлар бажарилади, куюқ маҳсулотларни қиздириш қувурларни иситиш, қувурларда маҳсулот қотиб қолмаслигини таъминлаш, Нефт маҳсулотларини тиндириш ва мавжуд сувларни канализацияга чиқариш ва ш .к, ишлатилагн мойларни қайта тиклаш ва яна ишга тушириш, қувурларни бўшатиш ва тозалаш ваш у кабилар.
Нефтебаза, омбор ва станцияларда бажариладиган барча тадбирлар унда ёнғиннинг олдини олиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилаган бўлиши лозим. Бунинг учун доимо ҳар ҳил кузатув ва текшириш ишлари олиб борилиши лозим. Асбобларни текшириш шамоллатиш асбобларини доимо тўғри ҳолатда тутиш лозим бўлади. Бу ишлар махсус кўрсатмалар орқали бажарилади, ҳамда кузатувлар натижасидаги кўрсатмалар туфайли бажарилади.
Download 14.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling