Нефт ва нефт маҳсулотлари Режа: Нефт ва нефт маҳсулотларини ташиш


Download 388.37 Kb.
bet1/4
Sana08.02.2023
Hajmi388.37 Kb.
#1177942
  1   2   3   4
Bog'liq
Нефт ва нефт маҳсулотлари


Нефт ва нефт маҳсулотлари
Режа:


1. Нефт ва нефт маҳсулотларини ташиш


2. Нефт маҳсулотларини қувур узатмалар орқали ташиш


3. Нефт ва нефт маҳсулотларини резервуарлари ва классификацияси


4. Нефт, газ ва нефт маҳсулотларини сақлаш идишлари


1. Нефт ва нефт маҳсулотларини ташиш

Ҳозирги вақтда нефт ва нефт маҳсулотларини ташиш қуйидаги асосий турдаги транспортлардан, қувур узатмалар, сув темир йўл ва автомобиллардан кенгроқ фойдаланилади. Бу транспортларнинг ичида энг юқори иқтисодий самарадорлиси қувур узатмалар ҳисобланади.


Бундай турдаги нефт ва нефт маҳсулотларини ташийдиган транспортларнинг афзалликларига қуйидагилар мансубдир:
- ташиш харажатларининг камлиги;
- қувур узатмаларни ҳар қандай жойда қуриш ва ҳар қандай масофага йўналтириш имкониятининг мавжудлиги;
- хизмат кўрсатишни соддалиги;
- об-ҳаво шароитига, йил ва куннинг вақтига боғлиқ бўлмаган ҳолда истеъмолчиларни кафолатли таъминлаши ва тўхтовсиз ишлаши;
- юқори даражада автоматлаштиришнинг мумкинлиги;
- нефт ва нефтмаҳсулотларини ташишда йўқотилишларни камлиги ва ҳакозо.
Қувур узатмалар орқали маҳсулотлар ташилганда қуйидаги камчиликлар мавжуд бўлади:
- магистрал қувур узатмаларни қурилишига бирламчи харажатлар кўп сарфланади;
- энергия ташувчиларни миқдорий сортларини чегараланганлиги.
Магистрал қувур узатмалар қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан тавсифланади: узунлиги, диаметри, ўтказиш имконияти ва қайта ҳайдаб берувчи станцияларнинг мавжудлиги. Замонавий магистрал қувур узатмалар ўн минглаб километр масофаларга маҳсулотларни етказиб беради ва мустақил ташкилот таркибига киради, оралиқдаги қайта узатувчи насос станциялари ва бош жамланма жиҳозлари ҳамда керакли қўйиб берувчи станциялар ва ёрдамчи иншоотлар билан таъминланади.
Нефт маҳсулотлари узоқ масофага ташилганда қувур узатмаларда катта қийматдаги гидравлик қаршиликлар пайдо бўлади. Ташиладиган нефт маҳсулотларининг ҳажмига боғлиқ бўлган ҳолда қувур узатмалар узунлиги бўйича бир нечта қайта ҳайдовчи НС лар қурилади. Қувур узатмалар орқали нефт ва нефт маҳсулотлари ташилганда кеча-кундуз тўхтовсиз иш билан таъминланади ва иқтисодий самарадорлиги юқори бўлади. Қувур узатмалар асосан 1960-1980 йилларда кўпроқ қурилган.
Асосан нефт маҳсулотлари Россия давлатининг “Транснефть” акционерлик компаниясига тўғри келади. Компаниянинг таркибига ўнлаб нефт узатувчи корхоналар киради.
Нефт узатмалар ички, маҳаллий ва магистрал турларга бўлинади. Конда жойлашган ички нефт узатмаларига кондаги узатмалар, нефт базасидаги – база ичидаги, нефтни қайта ишлаш заводлари кириб улар – завод ичидаги нефт узатмалар деб аталади. Маҳаллий нефт узатмалари бир-бири билан ҳар хил объектларни бириктиради. Масалан, нефт конининг бош иншооти, нефт узатманинг бош станцияси ёки қўйиш пункти билан бирлаштирилади.
Магистрал нефтузатмаларга узунлиги 50 километрдан катта бўлган қувур узатмалар мансуб бўлиб, диаметри 219 мм-дан 1220 мм-гача бўлади. Улар нефт қазиб олинадиган райондан истеъмол қилиш жойигача ёки нефтни экспорт қилиш жойигача ташиб келтиради.
Магистрал нефт узатмаларининг асосий объектларига узатувчи (ҳайдовчи) қувур узатмалар, бош ва оралиқда жойлашган нефтни қайта ҳайдаб берувчи станциялар, охирги пункт ва чизиқли иншоотлар киради.
Келтирувчи қувур узатмалар нефт қазиб олинадиган объектни магистрал нефт узатманинг бош иншооти билан бириктиради. Бош нефтни қайта ҳайдовчи станция кондан ҳайдаладиган нефтни қабул қилади, нефтни ўлчаб ҳисобга олади ва магистрал нефт узатмага ҳайдаб беради.
Оралиқдаги нефтни қайта ҳайдовчи станция нефтни ҳайдашда ички ишқаланишга сарфланган энергияларни тўлдиради ва қайта ҳайдалишини таъминлаб беради. Амалда оралиқ станциялар магистрал қувур узатманинг ҳар 50-100 км оралиғига жойлаштирилади. Бош ва оралиқ нефтни қайта ҳайдаш станцияларида таъмирлаш, электрэнергия, сув ва иссиқлик билан таъминлайдиган объектлар жойлаштирилади.
Энг сўнгги магистрал нефт узатма нефтни қайта ишлаш заводлари (НҚИЗ) ёки қайта қуриш пунктлари (нефт базалари, денгиз ёки нефтни қўювчи станциялар) ҳисобланади.
Магистрал нефт узатмаларининг чизиқли иншоотларига қуйидагилар мансубдир:
- қувур узатманинг чизиқли қисми;
- бекитадиган арматура;
- дарё ва йўллардан ўтиш жойлари;
- электр узатмалар ва алоқа чизиғи;
- коррозиядан ҳимоялаш катод ва протекторли станциялар.
Нефт ва нефт маҳсулотларини қайта ҳайдаш доимий ва транзитли турларга ажратилади. Нефт ва нефт маҳсулотлари станциялар тизими орқали ҳайдалганда оралиқдаги қайта ҳайдовчи нефт станциясининг резервуарларига тўпланади. Уни тўлдиргандан кейин эса маҳсулот навбатдаги станцияга ҳайдалади. Бундай ҳолатларда оралиқ насос станцияларида бир нечта резервуарлар мавжуд бўлади, нефт ва нефт маҳсулотларини ҳайдаш тўхтовсиз олиб борилади. Бунда бир резервуарга маҳсулот тўпланади, бошқа резервуардан маҳсулот магистрал қувур узатмага ҳайдалади. Транзит тизимида резервуар орқали ёки насосдан насосга амалга оширилади. Резервуар орқали маҳсулотларни ҳайдаш амалга оширилганда олдинги насос станциясидан кейинги насос станциясининг резервуарига тўпланади ва у ерда нефтдан газ ва сув ажратилади.
узатмаларни ишини назорат қилади. Энг сўнгги даврларда магистрал қувур узатмаларнинг назорат қилиш вертолётлар ёки енгил учувчи воситалар ёрдамида амалга оширилади.
Маҳаллий шароитга боғлиқ ҳолда ҳар бир насос станциясида таъмирлаш бригадалари бўлади.



Download 388.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling