35 маъруза Электр манбанинг ишончлилиги, реверси ва носозлиги


Download 93 Kb.
Sana11.05.2023
Hajmi93 Kb.
#1450029
Bog'liq
15 маъруза


35 маъруза
Электр манбанинг ишончлилиги, реверси ва носозлиги
“қурилманинг ишончлилиги” деб талаб қилинган ишчи шароитида ўзининг ишчи холатини, характеристикасини ва параметрларини сақлаб қолишга айтилади. Бу холатдан четга чиқиш ёки бу холатни йўқотиш қурилманинг ишдан чиқиши ёки бузилиши дейилади. Қурилманинг ишдан чиқиши бирданига ёки секин аста содир бўлиши мукин.
Қурилманинг бузилиши бехосдан содир бўлади, бузилиш вақтини аниқ айтиб бўлмайди, фақатгина бузилишни эҳтимол қилиш мумкин.
Бузилмасдан ишлаш хтимоли – Р(t) қуйидагича аниқланади:
P(t)=(N-h(t))/N
Бу ерда N – эксплуатациядаги ўхшаш қурилмаларнинг умумий сони
h(t) – t вақтдаги бузилган қурилмалар сони
Бузилишнинг тезлиги   орқали аниқланади:

  вақтидаги бузилган қурилмалар
Кўп холларда   вақтга боғлиқ эмас.
Қурилманинг пухталигини ошириш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши керак:

Электр манбани ортиқча юкламадан ва қисқа туташувдан муҳофазалаш
Электр манбанинг пухталигини ва ишончлилигини ошириш учун уни ортиқча юкламадан ва қисқа туташувдан асраш керак.
Мухофазалаш якка ва умумий холда бўлиши мумкин.
Умумий мухофазалаш электр манба зўриққанда ўрнатилади.
Якка холда мухофазалаш эса қурилманинг айрим блокларини зўриқишини ҳисобга олиб мухофаза қилинади.
Схемали мухофазалаш методида қўшимча схема орқали электр манба зўриқишдан холи қилинади ва бу зўриқиш айрим элементларга оғирлик қилмайди.
Зўриқиш пайдо бўлганда пассив метод ёрдамида электр манба ҳимояланади, яъни ток ёки кучланиш пасайтирилади ёки бутунлай ўчирилади.
Актив метод орқали электр манба ҳимояланганда, зўриқиш пайдо бўлганда бошқа бир қурилма орқали зўриқишни камайиши бошқарилади. Бу зўриқишларга энг таъсирчани ярим ўтказгичли асбоблардир
107 – расмда ярим ўтказгичли асбобларни мухофазалаш вариантлари келтирилган.
Ярим ўтказгичли диодларни мухофазалашда унга кетма – кет индуктивлик уланади (107, а-расм), яъни диоддан ўтаётган ток мўлжалланган қийматдан ошганда чегараланади. Бу чегаралашни сақлагич орқали ҳам амалга ошириш мумкин (107, б-расм).
Тиристорли уч фазали тўғрилагичларда тиристор якка холда сақлагич ёрдамида мухофазаланган RC – занжир билан иккита диод бошқарувчи электродни мухофазалайди (107, в,г – расм).
Тиристорларни электродига келаётган кучланишнинг манфий бўлиши ва тескари токнинг келиши тиристор учун хавфли ҳисобланади, бу ҳодисадан сақланиш учун тиристорнинг бошқарувчи электроди билан диод параллел (107, д – расм)ёки кетма – кет (107, е – расм) уланади.
Тиристорни эмиттер ва коллектор орасидаги кучланишдан зўриқишидан сақлаш учун бу оралиққа параллел стабилитрон уланади, чунки стабилитрон эмиттер ва коллектор орасидаги кучланишни чеклайди.
Электр манбаларда халақитлардан муҳофазаланиш
Электр ўзгартиргич манба сифатида ишлатилиши билан бир қаторда қолган радио элементларида маълум миқдорда ҳалақит ҳосил қилади. Ҳалақитни камайтириш учун фильтр ишлатилади.
Яна бир хавфли халақит структура схеманинг ўзда хосил бўладиган халақит бўлиб, у “паразит (текинхўр) халақит” дейилади.
Иккита электр занжирнинг бир бирига яқин жойланиши натижасида қуйидаги паразит халақитлар хосил бўлади:

  • Электр майдон орқали (сиғим орқали оғланган);

  • Магнит майдон орқали (ғалтак орқали боғланган);

  • Боғловчи сим орқали;

  • Электромагнит майдон орқали.

Хавода электр магнит майдон орқали элементлар орасида Е кучланганлик хосил бўлади, элементлар орасида эса паразит сиғим Спар – хосил бўлиши паразит кучланишни хосил қилади ва қуйидагича аниқланади
 
Бу ерда: ZB – қурилманинг қобиғи илан элемент орасидаги умумий қаршилик.

107 расм
Паразит халақитлар қурилманинг ёнидан ўтган симлар таъсири натижасида хам хосил бўлиши мумкин.
Бу халақитларнинг олдини олиш учун паразит халақит хосил қилувчи элементлар халақит хосил қилувчи тўсқинлик қиладиган қобиқ ичига ўрнаштирилади (экран). Экраннинг вазифаси элементларнинг электр, магнит майдонлар таъсирини ўзидан ташқарига ўтказмайди. Бу экран ўзида электр токини тез ўтказувчан бўлиб, у қурилманинг асос қобиғига кавшарган бўлади.
Халақитларни камайтиришнинг яна бир йўли трансформатор ва ғалтакни тороид шаклли ўзаклардан фойдаланишдир хамда боғловчи симларни қисқартириш, юқори кучланишли симлар паст кучланишли симлардан алохида қилиб ажратиш ва мумкин қадар фильтрларни кўп ишлатиш лозим. Сурункали халақитлар хосил қиладиган электромеханик қурилмаларни (коллектор машиналар, релелар ва бошқалар) халақитлар хосил қиладиган иш жараёнларида махсус учқунни йўқотувчи занжирлар орқали халақитни минимумга келтирилади.
Download 93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling