4- мавзу. “Иккинчи” хуфёна иқтисодиётнинг умумий тавсифи


Download 4.38 Mb.
bet1/6
Sana06.11.2023
Hajmi4.38 Mb.
#1752091
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-мавзу (5)

“ИККИНЧИ” ХУФЁНА ИҚТИСОДИЁТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ.

1.Буйруқбозлик иқтисодиёти шароитида давлат секторидаги “оқ ёқалилар” хуфёна иқтисодий фаолияти

2.Бозор хўжалигининг тижорат соҳасида хуфёна иқтисодий фаолиятнинг “оқ ёқали” шакллари

3.Хорижий мамлакатларда иқтисодий жиноятларнинг олдини олиш тажрибалари.

1.Буйруқбозлик иқтисодиёти шароитида давлат секторидаги “оқ ёқалилар” хуфёна иқтисодий фаолияти

  • “Иккинчи” яширин иқтисодиёт қонуний иқтисодий фаолиятнинг тескари кўриниши сифатида намоён бўлади. Ушбу яширин муносабатларнинг асосий субъектлари хўжалик раҳбарлари бўлсада, оддий фуқаролар ҳам уларнинг иштирокчилари бўлиши мумкин.
  • "Оқ ёқали" ("иккинчи") ҳуфёна иқтисодиёти - "оқ" иқтисодиёт ходимларининг иш жойларида яширин ва тақиқланган иқтисодий фаолияти бўлиб, бу қонун томонидан тақиқланган, илгари яратилган миллий даромадларни яширин равишда қайта тақсимлашга олиб келади.
  • Асосан бундай ишларни юқори мартабали ходимлардан ("оқ ёқали мансабдорлар") "ҳурматли одамлар" олиб боришади, шунинг учун бундай ҳуфёна иқтисодиёти "оқ ёқалар" деб ҳам аталади.

Собиқ социалистик тузум шароитида буйруқбозлик иқтисодиёти шаклланган бўлиб, унда ҳам “иккинчи оқ ёқалилар” ҳуфёна иқтисодиёти кенг миқёсда мавжуд бўлган. Амалдаги ҳўжалик механизми кўплаб норасмий компонентларнинг мавжуд бўлишини тақазо этади. Унга қуйидагилар киради:

  • 1) норасмий анъаналар иқтисодиёти — бу норматив хужжатларда қайд этилмаган , ҳаммага амалиётда яхши маълум бўлган, умум қабул қилинган ижтимоий-иқтисодий ўзаро муносабатлар (корхона раҳбарларининг шахсан келишуви асосида фондлаштирилган материалларни норасмий тарзда айирбошлаш, «шабашникларга» ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларига норасмий қўшимча хақ тўлашни мисол сифатида келтириш мумкин);
  • 2) қўшиб ёзишлар иқтисодиёти (фиктив иқтисодиёт) қуйи бўлинмаларнинг назорат қилувчи ташкилотларга иқтисодий ахборотларни бузиб тақдим этиши (ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг миқдори ва сифатини ошириб кўрсатиш, ресурсларни яшириш);
  • 3) шахсий суистъемол иқтисодиёти (порахўрлик иқтисодиёти) — камёб ресурсларни (ишлаб чиқарилган хомашёлар, иш ўринлар, уй-жой ва ҳ.к.) қайта тақсимлашга масъул шахслар коррупцияси.

Download 4.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling