4-мавзу. Кадимги Рим ва Юнонистон календарлари. Юлий Цезарнинг календар ислохати. Майя ва славян халклари календарлари


Download 19.73 Kb.
bet1/2
Sana22.01.2023
Hajmi19.73 Kb.
#1108595
  1   2
Bog'liq
4-Mavzu


4-мавзу. Кадимги Рим ва Юнонистон календарлари. Юлий Цезарнинг календар ислохати. Майя ва славян халклари календарлари.


Режа
1. Қадимги юнон календарлари.
2. Қадимги Рим календари.
3. Юлиан календари.
4. Славян халқлари календарлари.
5. Майяларда календари.


Қадимги юнон календарлари. Қадимги Юнонистонда эрамиздан аввалги биринчи минг йиллик бошларида Ой-қуёш календари тузилди. Бу даврда ҳар бир полис ўз календарини ишлаб чиқади. Улар бир-бирига мос келса-да, ҳар бир календарнинг афзаллик томонлари бор эди. Улар бир йилни ҳар бири Янги Ой чиқиши билан бошланадиган ўн икки ойга бўлиб чиқди. Календарни фаслларга мослаштириш учун қўшимча ўн учинчи ой ҳам жорий қилинган. Юнонистоннинг турли шаҳарларида ойларнинг ўз номлари бўлса-да, Афина календаридаги ой номлари кенг тарқалди. Улар:
1. Гекатомбеон (июль)
2. Метагейтнион (август)
3. Боэдромион (сентябрь)
4. Пианепсион (октябрь)
5. Мемактерион (ноябрь)
6. Посейдеон (декабрь)
7.Гамелион (январь)
8.Антестерион (февраль)
9.Элафеболион (март)
10.Мунихион (апрель)
11.Фаргелион (май)
12. Скирофорион(июнь)
Йил Қуёшнинг ёзги тик туриш давридан (гекатомбеон-июль) бошланган. Эмболистик ойлар иккинчи посейдонга, баъзида иккинчи скирофорионга қўшилган. Эмболистик йилларнинг тартибини октаэтарида эгаллаган, яъни, ҳар саккиз йилнинг учинчи, бешинчи, саккизинчи йиллари кабиса йили ҳисобланган.
Эрамиздан аввалги 432 йилда олимпиада ўйинларининг 86-йиллигига бағишланган тантаналарда Афинанинг марказига парапегма (ёзув, календарь маъносини беради) ўрнатилади. Унда ойларнинг кунлари кўрсатиб турилган. Юнон календарини ривожлантиришда Калипп ва Гиппархлар катта роль ўйнаган.
Қадимги Юнонистонда эрамиздан аввалги биринчи минг йилликнинг ўрталаригача воқеаларни ёзишда ҳукмрон шахсларнинг номидан фойдаланилган. Афинада йил ҳисоби календарь учун маълум бўлган эпонимлар-ижроия ҳокимият (архонтлар)нинг раҳбарлари исми билан белгиланган. Эрамиздан аввалги IV асрда олимпиада асосидаги умумэллин йил ҳисоби кенг тарқалди. Эрамиздан аввалги 776 йилдан бошлаб тўрт йилда бир марта бўлиб ўтадиган спорт ўйинлари халқ тантаналаридан бирига айланди. Олимпия ўйинлари янги йил бошланишига қараб белгиланган, чунки календарь системасидаги хатолар туфайли олимпиаданинг аниқ вақти белгиланмаган эди. Олимпия ўйинларининг вақтини жарчилар ҳар бир шаҳар халқига эълон қилган. Олимпия йил ҳисоби қадимги юнонлар ҳаётига шунчалик чуқур кириб келди-ки, улар ўз эрасининг бошланишини эрамиздан аввалги 766 йил биринчи июль қилиб белгилади, чунки айни шу куни биринчи Олимпия ўйинлари бўлиб ўтган эди.
Олимпия йил ҳисоби биринчи бўлиб, эрамиздан аввалги 264 йилда қадимги юнон тарихчиси Тиме томонидан қўлланилди ва бу ҳисоб етти аср давом этади. 394 йили император Феодосий I Олимпия ўйинларини бекор қилади. Шундай бўлса-да Олимпия йил ҳисоби дарҳол йўқ бўлиб кетмади1. Олимпия йил ҳисобида олимпиаданинг тартиб рақами ва тўрт йилнинг тартиб рақамидан фойдаланилган, масалан: юнонлар ва форслар ўртасида бўлиб ўтган Саламин жанги 75,1 (яъни, 75 олимпиаданинг биринчи йили) йилда бўлиб ўтган.
Юнон календари йил ҳисобини замонавий йил ҳисобига айлантириш жуда қийин, чунки, турли юнон шаҳарларида турли хилдаги янги йил ҳар хил вақтда бошланган календарлардан фойдаланилган. Олимпия эраси қуйидаги формула орқали аниқланади.
A = 776-[(OL-1)*4 + (t -1)]
Бу ерда:
OL - олимпиаданинг тартиб рақами
t - олимпиададаги йилнинг тартиб рақами
А - аниқланаётган сана.

Агар А <776 бўлса, у ҳолда 776-А=эрамизгача бўлган йил;


Агар А>- 776 бўлса, А-775=эрамиздаги йил ҳисобланади.
Саламин жанги 75-олимпиаданинг биринчи йилида бўлиб ўтган,
уни замонавий йил ҳисобига ўгирамиз. Бунда OL=75 ва t =1
A = 776-[(75-1)*4 + (1-1)]= 480
Демак, Саламин жанги замонавий йил ҳисобига кўра эр.авв. 480
йилда бўлиб ўтган. Варроннинг маълумотига кўра, Римга олимпиада
эрасининг 6,3 йилида асос солинган.
OL=6 t =3, A = 776-[(6 -1)*4(3-1)] = 753
Демак, Рим шаҳрига эрамиздан аввалги 753 йилда асос солинган.

Download 19.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling