5-боб. Банк операциялари ҳисобини автоматлаштириш (2 соат)


Download 1.38 Mb.
bet1/20
Sana16.06.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1504758
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
5-мавзу.Маърузалар матни


5-БОБ. Банк операциялари ҳисобини автоматлаштириш (2 соат)

5.1. Пул маблағларининг аналитик ҳисоби. Тўлов топшириқномаси.


5.2. Тўлов талабномаси. Банк кўчирмаси.
5.3. Хорижий валюталар билан боғлиқ операциялар.



Бобга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:





Ҳужжатнинг номи

Қабул қилинган сана

Адлия вазирлигида рўйхатга олинган сана ва рақам

1

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низом




03.06.2013 й., 2465-сон

2

Бухгалтерия ҳисобининг 22-сонли “Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби” Миллий стандарти (БҲМС)




21.05.2004 й. 1364-сон

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони

02.09.2017
ПФ-5177





5.1.Пул маблағларининг аналитик ҳисоби. Тўлов топшириқномаси.

Пул маблағлари бўйича операцияларни пул маблағлари ҳаракати моддалари кесимида олиб бориш мумкин. Бунинг учун ҳисоб параметрларини созлашдаги Денежные средства бўлимида По статьям движении денежных средств байроқчасини ўрнатиш лозим.


Пул маблағлари моддалари бўйича муомалалар 4-сонли “Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот” шаклини автоматик равишда тўлдиришда фойдаланилади. Агарда 4-сонли шаклни тўлдиришга зарурат бўлмаса пул маблағлари моддалари бўйича аналитик ҳисобни ўчириб қўйиш мумкин. Бу банк ва касса операцияларини киритишни соддалаштиради.
Агарда ташкилот пул маблағлари ҳисбини пул маблағлари ҳаракати моддалари бўйича юритса, касса ва банк ҳужжатларида Статья движении денежных средств реквизити тўлдирилиши лозим. Мазкур реквизит қиймати Банк(Касса) менюсидаги Статьи движения денежных средств маълумотномасидан танлаб олинади.



Ушбу маълумотнома 5000 «Касса», 5100 «Рас­четные счета», 5200 «Валютные счета». 5500 «Специальные счета в банках» счетларига субконто тури тариқасида белгиланган ва пул маблағлари ҳаракатлари моддалари бўйича аналитик ҳисоб юритиш учун фойдаланилади.


Нақд пул маблағлари ҳисобини юритиш бўйича ҳужжатлар Касса менюсида жойлашган. Нақд эмас пул маблағлари ҳисобини юритиш бўйича ҳужжатлар Банк менюсида жойлашган.
Нақд бўлмаган пул маблағлари ҳисоби бўйича ҳужжатлар Банк менюсида жойлашган.

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling