6-мавзу: Муҳитнинг диэлектрик сингдирувчанлиги ва қабул қилувчанлиги. Икки диэлектрик муҳит чегарасида қутбланиш ва индукция


Download 1.02 Mb.
bet12/13
Sana06.10.2020
Hajmi1.02 Mb.
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13

D= εε0E + βu (2)

бунда Е-кристалл ичидаги электр майдон кучланганлиги, ε-деформация доимий бўлгандаги диэлектрик сингдирувчанлик. X- электр ўқлардан бирор-таси бўйича бир томонлама чўзилиш (сиқилиш) деформациясида, (2) муно-сабат ўринли бўлади. Бу ифода, пьезоэлектриклар назариясидаги иккита асосий ифоданинг биридир.

Пьезоэлектрик эффект, фақат бир томонлама чўзилишдагина содир бўл-май, балки силжиш деформацияларида ҳам содир бўлади.

Пьезоэлектрик хоссалар кварцдан ташқари, бошқа кўпгина кристалларда ҳам кузатилади. Кварцга қараганда, сегнет тузида, бу хоссалар анча кучлироқ намоён бўлади. Даврий системанинг 2 ва 6- группаларидаги элементларнинг бирикмалари (СdS, ZnS), шунингдек, кўпгина бошқа химиявий бирикмалар ҳам кучли пьезоэлектриклардир. Пьезоэлектрик эффект билан бирга, тескари ҳодиса ҳам мавжуд: пьезо-электрик кристалларда қутбланиш, механикавий деформация билан бўлади. Шунинг учун, агар кристаллга маҳкамланган металл қопламаларга электр кучланиш берилса, унда майдон таъсири остида, кристалл қутбланади ва деформацияланади.


Глоссарий.

  1. Диэлектрик сингдирувчанлик-диэлектрикнинг қаралаётган нуқтасидаги мутлоқ диэлектрик сингдирувчанлигининг электри доимийга нисбати.

  2. Диэлектриклар-электирк токни деярли ўтказмайдиган моддалар; улар қаттиқ, суюқ ва газсимон бўлиши мумкин; ташқи электр майдонда қутбланади.

  3. Силжиш оқими-электрик индукция векторининг бирор сирт орқали оқими.

  4. Тақиқланган соҳа-идеал кристаллдаги электронлар эга бўлиши мумкин бўлмаган энергиялар соҳаси.

  5. Термоэлектрон эмиссия-қаттиқ ва суюқ жисмларни қиздирганда электронларнинг вакуум ёки бошқа муҳитга чиқиши.

  6. Ток най-ток чизиқларига тик жойлашган кичик ёпиқ контурнинг барча нуқталаридан ўтувчи ўша чизиқлар ҳосил қилган сирт.

  7. Заряд-майдон манбаии бўлган ҳамда шундай хусусиятли бошқа зарралар билан ўзаро таъсирлашадиган физикавий катталик.

  8. Заряд ташувчилар-электр заряд ташувчи ва моддадан электрик токнинг ўтишини таъминлашга қодир ҳаракатчан зарраларнинг умумий номи.

  9. Иккиламчи электрон эмиссия-электронлар оқими воситасида қаттиқ ёки суюқ жисм сиртидан электронларнинг уриб чиқарилиши.

  10. Иккинчи жинс ўтказгич-электрик токнинг ўтиши кимёвий жараёнлар билан бирга юз берувчи, токнинг ўзи эса мусбат ва манфий ионларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўладиган ўтказгич.

  11. Индукциявий ток-ёпиқ контурда индукциявий электрик юритувчи куч юзага келтирган электрик ток.



Назорат саволлари:

17. Диэлектриклар ичидаги электр майдон кучланганлиги қандай

аниқланади?

18. Эркин заряд деб нимага айтилади?

19. Амалда диэлектрик ичидаги майдон кучланганлиги қандай

аниқланади?

20. Электр силжиш вектори қандай аниқланади?

21. Ажрилиш ёки ўтиш чегараси нимани англатади?

22. Диэлектрикдаги майдон кучланганлигидан электр силжишига қандай

ўтилади?


23. Диэлектрикларнинг ажралиш чегарасида, электр силжиш чизиқлари

нега узилмайди?

24. Диэлектрикда электр майдон куч чизиқлари қандай синади?

25. Диэлектрикда электр силжиш чизиқлари қандай синади?

26. Аралиш чегарасидан ўтишида қандай ўзгариши келиб чиқади?

27. Электр майдондаги диэлектрикларга механикавий кучлар таъсир

килишининг сабаби нимада бўлади?

28. Диэлектрикда механикавий кучлар муҳитнинг диэлектрик

сингдирувчанлигига қандай боғланган?

29. Электрострикция ҳодисаси деб нимага айтилади?

30. Сегнет тузининг биринчи хоссаси нимадан иборат?

31. Сегнет тузининг иккинчи хоссаси нимадан иборат?

32. Сегнет тузининг учинчи хоссаси нимадан иборат?

33. Гистерезис ҳалқаси қандай ҳосил бўлади?

34. Гистерезис ҳалқасидан қандай маъно келиб чиқади?

35. Сегнетоэлектрикларнинг хоссалар температурага қандай боғланган?

36. Кюри температураси деб нимага айтилади?

37. Сегнет тузининг тўртинчи хоссаси нимадан иборат?

38. Сегнетоэлектрикларда қутбланиш соҳалари қандай пайдо бўлади?

39. Сегнетоэлектрикларда электр моменти қандай рол ўйнайди?

40. Сегнетоэлектрикларда ўз-ўзидан қутбланиш нималар асосида рўй

беради?


41. Пьзоэлектрик эффект деб нимага айтилади?

42. Деформацияланиш натижасида пьзоэлектрикларда нима рўй беради?

43. Қутбловчи зарядлар пьзоэлектрикларда қандай ҳосил бўлади?

44. Кристаллнинг оптикавий ўқи деб нимага айтилади?

45. Электрик ёки пьезоэлектрик ўқлар деб нимага айтилади?

46. Пьзоэлектрикларнинг кристалл ўқлари тенг ҳуқуқли бўладими?

47. Пьзоэлектрикларнинг қутбланиш ўклари деб нимага айтилади?

48. Қутб ўқларининг тенг ҳуқуқлимаслиги қандай эффектларда

намоён бўлади?

49. Бўйлама ва кўнгдаланг пьезоэлектрик эффектларнинг фарқи нима?

50. Пьзоэлектрикларда ионлар конфигурациясини роли қандай?

51. Пьезоэлектрик эффект қандай элементар ячейкаларда юз беради?

52. Пьезоэлектрик модулнинг физик маъноси нима?

53. Пьезоэлектирик қутбланишда электр силжиш қандай ўзгаради?

54. Силжиш деформацияларида пьезоэлектирик қандай қутбланади?

55. Тескари пьезоэлектирик эффект қандай юз беради?




Тест топшириқлари:

  1. Электростатик майдонда бажарилган иш нимага тенг бўлади?









Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling