Амалий машғулот Давлат бюджети нима ва у қандай вазифаларни бажаради?
Download 456 Kb.
|
8-amaliy mashgulot...
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Солиқларнинг вазифалари нималардан иборат
- 6. Тезлаштирилган Амортизацияни шаклидаги имтиѐзлар мазмунини ѐритиб беринг
- 9. Ўзбекистонда бюджет-солиқ воситалари орқали иқтисодиѐт давлат томонидан қандай тартибга солинишини тушунтириб беринг.
- 11. Ўзбекистонда солиқ юкини камайтириш учун қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда
Амалий машғулот1. Давлат бюджети нима ва у қандай вазифаларни бажаради?2. Бюджет орқали давлат иқтисодиѐтга қандай таъсир кўрсатади?3. Солиқлар ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги алоқадорликларни тушунтириб беринг?4. Солиқларнинг вазифалари нималардан иборат?5. Солиқ имтиѐзлари иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш усули ва воситаси эканлигини тавсифлаб беринг?6. Тезлаштирилган Амортизацияни шаклидаги имтиѐзлар мазмунини ѐритиб беринг?7. ИТТЛИ ни рағбатлантиришда қандай солиқ усуллари ва шакллари мавжуд?8. Ўзбекистонда асосий солиқ имтиѐзларини санаб ўтинг.9. Ўзбекистонда бюджет-солиқ воситалари орқали иқтисодиѐт давлат томонидан қандай тартибга солинишини тушунтириб беринг.10. Ўзбекистонда бюджет даромадлари ва харажатлари нималардан иборат?11. Ўзбекистонда солиқ юкини камайтириш учун қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?12. Ўзбекистонда бюджет тизимни такомиллаштириш учун қандай чора тадбирлар амалга оширилмоқда?Javoblar1. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ — давлатнинг муайян вақт (одатда бир йил) учун мўлжалланган пул даромадлари ва харажатлари мажмуи. Давлат бюджети давлат ихтиёридаги пул фондларининг тақсимланишини билдириб, у давлат молиясининг бош бўғини ҳисобланади. Давлат бюджети таркибан умумдавлат (ёки марказий) бюджет и (мамлакат миқёсидаги умумий даромадлар ва харажатлар йиғиндиси) вамаҳаллий (муниципал) бюджет (ҳудудий тузилмалар — ўлка, вилоят, туман ва ҳ. к. доирасидаги пул даромадлари ва харажатлари) га бўлинади. Икки турдаги бюджетлар нисбати мамлакатнинг ички шароитига боғлиқ бўлади. Давлат жамиятга ижтимоий хизматлар (миллий хавфеизликни таъминлаш, жамоат тартибини саклаш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, ночорларга ёрдам бериш, аҳолига бепул ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва б.) кўрсатади ва буларнинг барчаси харажат талаб қилади. Бюджет даромадлари солиқлар, соликдан ташқари йиғимлар, давлат заёмларидан тушган пул, давлат мул-кини сотишдан ёки ижарага беришдан келган маблағлардан шаклланади. Бюджет даромадининг аҳоли жон бошига ҳисобланган миқдори мамлакатнинг бюджет салоҳияти (потенциали) деб юритилади ва бу бюджет даромадининг умумий ҳажмига ҳамда аҳолининг сонига боғлиқ. Бюджет харажатлари унинг даромадидан ортиб кетса, бюджет тақчиллиги, яъни камо-мади юзага келади. Камомад миқдори мамлакат ялпи миллим маҳсулотнинг 3—3,5% га тенг бўлиши меъёрий ҳисобланади. Бюджет камомадининг ғоят ошиб кетиши ва уни даромад билан таъминлаш мумкин бўлмаганда бюджет харажатлари қисқартирилади. Марказий, маҳаллий Давлат бюджети лари ва Давлат бюджетидан ташқари фондлар (давлатнинг муайян мақсадли фондлари, махсус мақсадли солиқлар, заёмлар, бюджетдан субсидиялар ҳисобига яратиладиган махсус фондлар) йиғиндиси давлатнинг йигма бюджетини ташкил этади. Давлат бюджети, одатда, жорий йилда келгуси йил учун тузилади. Иқтисодий беқарорлик шароитида у чорак ёки ярим йилга тузилиши ҳам мумкин. Давлат бюджетини ҳуку-мат тузади ва юқори қонун чиқарувчи орган (парламент) томонидан тасдиқланади.Давлат бюджети муайян мамлакатдаги ижтимоийиқтисодий муносабатларни ҳам ифодалайди. Жамиятнинг иқтисодий тузуми, давлатнинг табиати ва фаолиятига қараб Давлат бюджети моҳияти, унинг даромадлари ва харажатлари хусусияти ҳамда таркиби турлича бўлади. Саноати ривожланган мамлакатларда давлатнинг иқтисодиёт, и. ч., миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлашга фаол аралашуви Давлат бюджети мавқеининг ошишига сабаб бўлади, миллий даромад давлат ихтиёрида йиғилади ва унинг бюджет орқали қайта тақсимланадиган қисми кўпаяди.Ҳоз. ривожланган мамлакатларда Давлат бюджетининг асосий қисми солиқлар (фуқароларнинг шахсий даромадларидан ундириладиган шахсий даромад солиғи, иш ҳақи фондига солиқ ва корхоналар, корпорациялар фойдасидан ундириладиган фойда солиғи ва б.) ҳисобига шаклланади (мас, 1987 й. да АҚШда солиқ тушумлари Давлат бюджетининг 98% ини, Буюк Британияда 96,7% ини, Францияда 91,5% ини ташкил қилди). АҚШ федерал бюджетидан қилинадиган харажатлар орасида «да-ромадлар даражасини таъминлаш» (қариялар, меҳнатга лаёқатсизлар, ишсизлар, ногиронлар, тиббий ёрдамга муҳтожлар, боқувчисини йўқотган оилалар ва ҳ. к. га ёрдам кўрсатиш) сарфлари 40%, миллий мудофаа харажатлари (28— 30%) энг муҳим ўринда туради.Ҳоз. даврда оз сонли социалистах мамлакатларда Давлат бюджети даромадларининг асосий қисми давлат сектори (ижтимоий мулк)дан тушадиган маблағлардан, кооперативлар, хусусий корхоналардан, аҳолидан олинадиган турли солиқлардан ҳосил бўлади ва асосан халқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда ижтимоий-маиший тадбирларга сарфланади.Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети республика Д. б., Қорақалпоғистон Республикаси Давлат бюджети6., вилоятлар ва Тошкент ш. маҳаллий бюджетларини бирлашти-ради. Ўзбекистоннинг биринчи Давлат бюджети 1924—25 й. ларда тузилган бўлиб, унинг ҳажми 3,64 млн. сўмни ташкил этган эди.Ўзбекистонда янги бошланаётган йил учун Давлат бюджети йил якуни (дек. ойининг охири)да ЎзР Олий Мажлиси сессиясида тасдиқланади ва қабул қилинган Давлат бюджети қонун кучига эга бўлади ҳамда амалиётга жорий этилади. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг Давлат бюджетининг шаклланиш хусусиятлари бошқариладиган бозор иқтисодиётига ўтиш давридаги ўзгаришлар билан боглиқ ҳолда борди. Ўзбекистан Республикаси Давлат бюджети даромадларининг мутлақ кўпчилик қисми соликлар ҳисобига олинмоқда.1995 й. да Ўзбекистонда бюджет камомади 3%, 1996 й. да 3,5%, 1997 й. да 2,2%, 2000 й. да ялпи ички маҳсулотнинг 1 % (32,8 млрд. сўм)га тенг бўлди. Амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ ташкил этиладиган бюджетдан ташқари жамғармалар (ижтимоий суғурта жамғармаси, иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси, Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши жамғармаси, йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мул-ки қўмитаси жамғармаси, минерал хом ашё базасини такрор ишлаб чиқариш фонди, ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органларининг махсус фондлари)нинг мақсадли йўналишларини сақлаб қолган ҳолда, 1995 й. дан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг бирлашган бюджетига киритилди.Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида жами даромадлар ва харажатлар ўзгаришларида ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, хўжаликлар ва аҳоли даромадларининг ўсиши асосий аҳамиятга эга. Ўзбекистонда Давлат бюджетини шакллантириш тартиби Ўзбекистан Республикасининг 2001 й. 1 янв. дан кучга кирган «Давлат бюджети тизими тўғрисида» қонуни (2000 й. 14 дек.)га мувофиқ олиб борилади.2. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш деганда давлатнинг жамият аъзолари эҳтиѐжларини қондириш даражасини ошириш учун чекланган иқтисодий ресурсларидан янада самарали фойдаланишни таъминловчи, умумий иқтисодий мувозанатга эришишга йўналтирилган, ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараѐнини ташкил этиш бўйича фаолияти тушунилади. Бозоор иқтисодиѐти шароитида иқтисодиѐтни тартибга солиш объектив ҳолат ҳисобланади. Ҳозирги кунда дунѐда нечта бозор иқтисодиѐтига асосланган мамлакат бўладиган бўлса, барчасида иқтисодиѐт давлат томонидан тартиб солиниб турилади. Иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солишнинг ҳозирги замон усуллари - бевосита, билвосита ва ташқи иқтисодий усуллар ҳамда давлатнинг махсус иқтисодий дастурлари орқали амалга оширилади. Миллий иқтисодиѐтнинг самарадорлигига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Айниқса, унинг даражаси кўп жиҳатдан иқтисодиѐтдаги давлат ѐки бозор тизимининг тутган ролига боғлиқ. Чунки миллий иқтисодиѐтнинг юқори самарадорлигига асосан қуйидаги йўллар орқали эришилади: 1) иқтисодиѐтни тартибга солишнинг бозор усулларини қўллаш; 2) иқтисодиѐтни фақат давлат томонидан марказлашган ҳолда бошқариш; 3) такрор ишлаб чиқариш жараѐнига давлатнинг аралашуви ва бозор усулларини уйғунлаштириш. Ҳозирги даврда Ўзбекистоннинг миллий иқтисодиѐти ривожи учун кўпроқ учинчи йўл хусусиятли ҳисобланади. Давлатнинг иқтисодиѐтдаги роли масаласи илмий асосда биринчи марта А.Смит томонидан кўриб чиқилган. Унинг «Халқлар бойлигининг табиати ва сабабларини тадқиқ қилиш ҳақида» (1776) номли асарида иқтисодиѐтнинг бозор усуллари орқали ўзини ўзи тартибга солишининг зарурлиги таъкидлаб ўтилган. А.Смитнинг фикрича, хусусий товар ишлаб чиқарувчилар бозори давлат назоратидан тўлиқ озод бўлиши зарур. Ана шундагина истеъмолчилар талабига мос равишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имкони мавжуд бўлади. Бунда бозор воситасида тартибга солиш, ҳар қандай четдан аралашувсиз, ишлаб чиқарувчиларни бутун жамият манфаатлари учун ҳаракат қилишга мажбур қилади. А.Смит давлатнинг иқтисодий жараѐнларга ҳар қандай аралашуви охироқибатда фақат вазиятни ѐмонлаштиради деб ҳисоблайди. Масалан, давлат томонидан белгиланган ташқи савдо тартиб-қоидалари миллий истеъмолчиларга фақат зарар келтириши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам импортга бож тўлови миллий ишлаб чиқарувчиларга устунлик бериб, уларнинг чет эл шерикларига нисбатан рақобатлашув қобилиятини оширади. Аммо бу охироқибатда ишлаб чиқаришнинг анча юқори харажатлари ва паст сифатининг сақланиб қолишига олиб келади. Бундан паст сифатли ва нархи қиммат товарларни сотиб олишга мажбур бўлган миллий истеъмолчилар зарар кўрадилар. 5 А.Смитнинг «Тинч қўйиш» назарияси 1929-1933 йилларда бозор иқтисодиѐтига асосланган деярли барча мамлакатларни қамраб олган иқтисодий инқироз даврида танқидга учради. Иқтисодий таназзул ва оммавий ишсизлик давлатнинг иқтисодий жараѐнларга аралашувини кучайтиришни тақозо қилди. Давлатнинг иқтисодиѐтдаги ролини ошириш масаласи Ж.М.Кейнснинг «Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» (1936) номли асарида ўз аксини топди. Унда муаллиф давлат фискал (хазинавий) ва кредитли тартибга солиш воситаларидан фойдаланиб, жамиятнинг ялпи талабини рағбатлантиришни ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаши зарурлигини исботлайди. Амалда гап давлатнинг узлуксиз равишда инқирозга қарши сиѐсат ўтказиши, иқтисодий инқирознинг салбий оқибатларини тугатиш ва саноат циклининг ўзгаришини бартараф этиш ҳақида кетади. Кейнс назарияси анча тугал шаклда АҚШда амалга оширилди. Урушдан кейинги даврда Кейнс назариясидаги кўрсатмалар у ѐки бу даражада бозор иқтисодиѐти амалда устун бўлган барча мамлакатларда фойдаланилди. Шу билан бирга давлатни иқтисодиѐтдаги ролининг янада кўпроқ ошиб бориши рўй берди. Ҳозирги даврда давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим мақсади сифатида нафақат циклга қарши тартибга солиш ва иш билан бандликни таъминлаш, балки иқтисодий ўсишнинг юқори даражасини ва яхлит такрор ишлаб чиқариш жараѐнини оптималлаштиришни рағбатлантириш тан олинади. Маъмурий-буйруқбозликка асосланган тизимдан бозор иқтисодиѐтига ўтиш шароитида давлатнинг миллий иқтисодиѐтга аралашуви қуйидаги ҳолатлар орқали изоҳланади. Биринчидан, давлат миллий иқтисодиѐтда ўзини ўзи бозор воситасида тартибга солиш орқали бажариш мумкин бўлмаган ѐки самарали равишда амалга ошириб бўлмайдиган вазифаларни ўзига олади. Булар қаторига мудофаани таъминлаш, мамлакатда ички тартибни сақлаш ва аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимоялаш кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин. Иккинчидан, бозор иқтисодиѐти шароитида ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг хусусий тавсифи бир қатор ижобий ва салбий оқибатларни туғдиради. Бу оқибатлар бевосита учинчи томон манфаатида акс этиб, кишиларнинг алоҳида гуруҳи ва умуман жамият манфаатига таъсир қилади. Масалан, чиқитли технологияга асосланган ишлаб чиқаришларда тозалаш қурилмаларига харажатларни тежаш хусусий ишлаб чиқарувчилар нуқтаи назаридан (у ѐки бу компания ѐки индивидуал ишлаб чиқарувчи учун) фойдали, атроф-муҳитнинг ифлосланишига олиб келиши эса жамиятнинг бошқа аъзолари учун қўшимча салбий оқибатга эга. Давлат якка тадбиркор ѐки истеъмолчидан фарқли, жамият манфаатини ифодалаб, қўшимча ижобий самарани рағбатлантиришга ва аксинча салбий самара билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш ва чеклашга ҳаракат қилиши зарур. Учинчидан, давлатнинг иқтисодий жараѐнларга аралашуви шу сабабли рўй берадики, индивидуал истеъмолчилар ҳамма вақт у ѐки бу товарни истеъмол қилишнинг 6 оқибатларини объектив баҳолай олмайдилар. Шу нуқтаи назардан, давлат фойдали истеъмолни кенгайтириш ва аксинча соғлиққа салбий таъсир кўрсатувчи товарлар истеъмолини чеклаш вазифасини ўз зиммасига олади. Масалан, давлат тамаки маҳсулотлари учун юқори акциз (эгри) солиғини ўрнатиб, бир томондан ўзининг даромадини оширса, бошқа томондан шу маҳсулотга бўлган талабни чеклайди. Тўртинчидан, давлат бозорнинг табиатидан келиб чиқадиган айрим ҳолатларни қисман енгиллаштириш вазифасини ўз зиммасига олади. Бозор ҳамма учун тўловга қобил талабни қондиришга тенг имкониятни таъминлайди. Аммо бу бозор механизмининг миллий бойликни ижтимоий-адолатли тақсимлашини англатмайди. Бундай шароитда давлат аҳоли кам таъминланган қатламининг турмуш даражаси ҳақида ғамхўрлик қилиш, бепул (ѐки имтиѐзли) билим бериш, тиббий хизмат кўрсатиш ва шу кабиларни ўз зиммасига олади. Бешинчидан, ҳозирги шароитда барқарор, изчил иқтисодий ўсишни рағбатлантириш вазифаси ҳам давлатнинг зиммасига тушади.3. Солиқ тизимининг муаммолари ва уларни ҳал қилишнинг мумкин бўлган истиқболларини тақдим этишдан олдин, уни ривожлантиришнинг амалдаги шароитларини кўриб чиқамиз. 2021 йил якунлари бўйича Консолидациялашган бюджет (Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари) даромадлари 196,4 трлн сўмни (ЯИМга нисбатан 26,7%) ташкил этди. 1-жадвалдан кўринадики, ЯИМга нисбатан Консолидациялашган бюджет даромадлари улуши динамикада деярли ўзгармаган ва аксинча ўсиш тенденциясига эга. Буни айниқса 2022 йил учун даромадлар прогнози тасдиқлайди - даромадларнинг ЯИМга нисбати 30,3% даражасида прогноз қилинмоқда. Бюджетга даромадлар тушумининг ошиши/камайишига умуман қуйидаги омиллар таъсир этади: - республика иқтисодиётининг ўсиши; - сўмнинг эркин айирбошлаш курсини жорий қилиш; - қимматбаҳо ва рангли металларга жаҳон нархларининг нисбатан юқорилиги; - пандемия вақтида карантин чораларининг жорий этилиши ва енгиллаштирилиши; - солиқ ислоҳоти; - солиқ маъмуриятчилигининг янги инструментларини жорий этиш. 1-жадвал. 2018-22 йиллар учун ЯИМга нисбатан бюджетлар даромадлари млрд сўм
Охирги уч йил учун солиқ тизимининг таркибий таҳлили (2-жадвал) қуйидагиларни кўрсатади: - билвосита солиқларнинг улуши (2021 йилда - 34,2%) Давлат бюджети даромадлари таркибида 2019 йилдан бошлаб жиддий қисқарди. Сабаблари: ҚҚС ставкасининг 20%дан 15%гача пасайтирилиши, ҚҚСни ҳисобга олиш ва қоплашнинг тўлақонли тизимининг жорий қилиниши, импортга акциз солиғи бўйича ноль даражали ставкаларнинг жорий этилиши; - бевосита солиқларнинг улуши жиддий ўсди (2021 йилда - 35,8%). Сабаблари: “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ бўйича бюджетга тушумнинг ошиши (қимматбаҳо ва рангли металларга жаҳон нархининг ва реализациянинг ўсиши ҳисобига), фойда солиғи ставкасининг 14%дан 15%гача ошиши; - ресурс солиқларининг улуши камаймоқда (2021 йилда - 14%). Сабаблари: ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаларининг пасайиши; - бошқа даромадлар жиддий ўсмоқда (2021 йилда - 16%). Сабаблари: “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖдан дивидендлар бўйича бюджетга тушумнинг ошиши. 2-жадвал. Давлат бюджетининг 2019-2021 йиллардаги ижроси ҳақида маълумот млрд сўм
Бюджет даромадлари таркибини ўзгартиришда умумиқтисодий омиллар билан бир қаторда умумбелгиланган ва соддалаштирилган солиқ тизимлари нисбатининг ўзгариши муҳим роль ўйнади. Бу солиқ тўловчилар сони таркибида ўз аксини топди (3-жадвал). 3-жадвал. 2018-2021 йилларда солиқ тўловчилар сони ҳақида маълумот
Асосий солиқлар тушуми динамикаси таҳлилида батафсил тўхталамиз: ҚҚС. Охирги уч йилда ҚҚС тушумларининг нисбатан пасайиши кузатилмоқда - ўсиш динамикаси жами 113,7% (2021 йилда 2019 йилга нисбатан), барча солиқлар тушумлари динамикасида - 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида ҚҚСнинг салмоғи пасаймоқда (30,1%дан 23,3%гача), гарчи ушбу солиқ республика бюджет тизимини ташкил этувчи ҳисобланади. Шунга қарамай, Молия вазирлиги маълумотларига кўра, ҚҚС самарадорлиги (йиғилувчанлиги бўйича) 2020 йилдаги 44,5%дан 2021 йилда 48%гача ошди (ҚҚС йиғиш самарадорлиги = ҚҚСдан даромад ЯИМдан фоизларда / ҚҚС ставкаси). ҚҚС тушуми динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва кўрсатмоқда: ҚҚС тушуми камайишига: - ҚҚС ставкасининг 20%дан 15%гача жиддий пасайиши; - ҚҚСни ҳисобга олишнинг тўлиқ тизимининг жорий этилиши. ҚҚС суммасини аниқлашда солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилган солиқнинг умумий суммасини камайтириш ҳуқуқига эга. Ушбу тизим қабул қилингунга қадар, асосий воситаларнинг қийматида бўлган ҚҚС ҳисоблаб чиқарилган ҚҚСни камайтирмаган; - ҚҚСни ҳисобга олишнинг тўлиқ тизими жорий этилиши муносабати билан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасининг ҳисобланган солиқ суммасидан ошиши натижасида юзага келадиган солиқни тўлиқ қайтаришнинг таъминланиши. Айниқса ушбу қоплаш маҳсулотни экспорт қилишда ҚҚСга таъсир кўрсатади. Жумладан, агар 2019 йилда солиқ тўловчиларга 3,2 трлн сўм қайтарилган бўлса, 2021 йил учун қоплаш суммаси 14,4 трлн сўмни (ҚҚС бўйича тушган маблағларнинг 27,3%и) ташкил қилди. Шуни ҳисобга олган ҳолда тушумлар бўйича ҚҚС қоплаш суммасига камайтирилди (2-жадвал); ҚҚС тушуми ошишига: - электрон ҳисобварақ-фактура тизимининг ва тегишли электрон солиқ маъмуриятчилиги тизимининг жорий этилиши; - айланмаси йилига 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналар (илгари ЯСТ тўлаганлар), шунингдек юридик шахслар - 50 гектар (2022 йилдан - 25 гектар) ва ундан ортиқ суғориладиган ер майдони мавжуд қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҳисобига ҚҚС тўловчилар тоифаси жиддий кенгайтирилмоқда. Акцизлар. Охирги уч йилда акцизлар тушумларининг нисбатан катта бўлмаган ўсиши кузатилмоқда - ўсиш динамикаси жами 126,9%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида акцизлар салмоғи ўсмаяпти: - 2021 йилда акцизлар тушумининг 2020 йилдагига нисбатан 1,4 трлн сўмга ошиши асосан 2021 йил февраль ва октябрда солиқ ставкаларини ўртача 15%га индексация қилиш ҳисобига таъминланди. Яъни амалда акцизлар бўйича солиқ базаси фақат индексация қилиш ҳисобига ўсмоқда. Айрим товарлар бўйича эса уларни натурал ифодада ишлаб чиқариш пасайганлиги туфайли, ҳақиқатда акцизлар тушумининг камайиши содир бўлмоқда. Масалан, алкоголь маҳсулотлари бўйича акциз солиғи тушуми солиқ ставкалари индексация қилинганда 2020 йил даражасида сақлаб қолинди; - импортда акциз солиғи тушумининг қисқариши 2020 йил 1 августдан бошлаб транспорт воситаларига ва 2021 йил 1 январдан бошлаб - 73 та товар позициясига (озиқ-овқат, электротехника товарлари ва ҳоказо) акцизларнинг бекор қилиниши билан боғлиқ; - полиэтилен гранулалари ва айниқса мобиль алоқа хизматлари (улар бюджетга катта даромадлар олиб келган) бўйича акцизларнинг пасайтирилиши ҳисобига тушумларнинг қисқариши. Божхона божи. Уч йил давомида божхона божи тушуми жиддий ошди - ўсиш динамикаси 206,9%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида ҳам салмоғи ошди. Қайд этиш жоизки, озиқ-овқат товарлари учун божхона божининг ноль даражали ставкаси 2022 йил якунига қадар узайтирилганига қарамай, 2021 йилда божхона тўловлари тўланадиган импортнинг умумий импортдаги улуши 68,9%ни (2020 йилда – 54,5%) ташкил этди. Шу билан бирга, бошқа солиқларга нисбатан тушум миқдори кам бўлганлиги туфайли божхона божи умуман солиқ тушумларига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Фойда солиғи. Охирги уч йилда ушбу солиқдан тушумлар сезиларли даражада ўсиб бормоқда. Ўсиш динамикаси - 234,5%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, жами солиқ тушумларида солиқнинг салмоғи ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда - 2019 йилдаги 14,6 дан 2021 йилда 23,3 гача. Солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатган ва таъсир кўрсатмоқда: - солиқ ставкасининг 14%дан 15%гача оширилиши; - 2021 йилда фойда солиғининг умумий тушумида - 25,7 трлн сўм (ёки 67%и) олтин ва мис қазиб олувчи корхоналар – “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ ҳиссасига тўғри келади. Олтин ва мисга жаҳон нархларининг ўсиши туфайли фойда солиғининг асосий ўсишини айнан шу корхоналар таъминламоқда. Бошқа солиқ тўловчилар улуши 12,6 трлн сўмни ташкил этади (2020 йилга нисбатан ўсиш жами 36,7%); - ҚҚС, мол-мулк солиғи, айрим товарлар (хизматлар) учун акциз солиғи ставкаларини ва айниқса, қимматбаҳо металлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини камайтириш ҳисобига фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани ошириш; - айланмаси йилига 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналар (илгари ЯСТ тўлаганлар) ҳисобига фойда солиғи тўловчилар тоифаси жиддий кенгайтирилмоқда; - шу билан бирга, 2021 йилда солиқ солинадиган базани қарийб 1 трлн сўмга камайтирган инвестициявий чегирмаларнинг жорий этилиши фойда солиғи тушумларининг камайишига таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, 2022 йилдан бошлаб амортизация ставкалари икки баробар ошади, бу эса солиқ тушумларининг қисқаришида акс этади. Айланмадан олинадиган солиқ. Сўнгги уч йил ичида ушбу солиқдан тушумлар (ЯСТ ўрнига жорий этилган) сезиларли даражада камайди. Ўсиш динамикаси салбий - 82,9%. Бундан ташқари, солиқнинг умумий тушумдаги салмоғи 1%гача камайди. Айланмадан олинадиган солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва таъсир кўрсатмоқда: - солиқ ислоҳоти бошланиши билан айланмаси йилига 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналарни (илгари ЯСТ тўлаганларни) ҚҚС ва бошқа умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш. Бу умумбелгиланган солиқларни тўловчилар сонининг жиддий ўсишига (ўсиш 19,4 баравар) ва соддалаштирилган тизим бўйича солиқ тўловчилар сонининг нисбатан юқори бўлмаган (1,9 баравар) ўсишига олиб келди (3-жадвал); - солиқ ислоҳоти бошланиши билан юридик шахслар - 50 гектар (2022 йилдан - 25 гектар) ва ундан ортиқ суғориладиган ер майдони мавжуд қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини ягона ер солиғи тўлаш ўрнига айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтказиш ҳам айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сонининг жиддий ошишига олиб келди; - айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сони қарийб икки бараварга – 160 мингтадан 299 мингтага ошганига қарамай, ҳар бир корхонага ўртача тушум сезиларли даражада камайди – 2019 йилда бир корхонага ўртача 12,5 млн сўм айланмадан олинадиган солиқ тўғри келди, 2021 йилда – 5,5 млн сўмгача камайди. Албатта, 2020 йилда бошланган пандемия айланмадан олинадиган солиқ тушумига ўз таъсирини ўтказди. Аммо айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сонининг ўсиши ва ушбу солиқдан тушумларнинг сезиларли даражада камайгани, бир томондан, тўловчиларнинг бир қисми сояга кириб, ўз даромадларини кўрсатмаётганини, бошқа томондан, умумбелгиланган солиқларни тўловчиларнинг бир қисми уларни тўлашдан бўйин товлаш мақсадида ўз айланмаларини камайтириш ва кўрсатмасликка ҳамда айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга интилишларини кўрсатади. Юқоридаги ҳолатга Президент Фармони (2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон) билан белгиланган 1 млрд сўмлик айланма миқдорини қайта кўриб чиқилмагани таъсир этади, Фармон билан инфляция даражаси ва умуман республиканинг иқтисодий аҳволини ҳисобга олган ҳолда ушбу миқдорни уч йилда камида бир марта ошириш назарда тутилганди. ЖШДС. Энг барқарор солиқ. Солиқнинг ўсиш динамикаси бутун солиқ тизими бўйича солиқларнинг ўсишига мос келади. Солиқнинг салмоғи барқарор. Солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва таъсир кўрсатмоқда: - иқтисодий фаолликнинг тикланиши, тегишинча, иш ҳақининг ўсиши - ўртача иш ҳақи 2018 йилдан буён 177,7%га ошди; - бюджет секторида иш ҳақининг энг кам миқдорини ошириш. Масалан, 2021 йилда 2020 йилдагига нисбатан ўртача 12,8%га. 2021 йил бошидан бюджет ташкилотларида 2020 йилда вақтинча тўхтатилган моддий рағбатлантириш тўловларини қисман тиклаш; - асосан қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўловчи якка тартибдаги тадбиркорлардан тушумларнинг ўсиши – 2021 йилда 396,7 млрд сўмни ташкил этди, бу 2020 йилдагига нисбатан 110,4 млрд сўмга кўпдир. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ. Ресурс солиқлари бўйича даромадларнинг асосий улуши ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тўғри келади - 68,6%. Ўсиш динамикаси - жами 107,6%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида солиқнинг салмоғи камайиб бормоқда. Ушбу солиқдан асосий тушумлар (74%) яна “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ ҳиссасига тўғри келади. Солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва таъсир кўрсатмоқда: - қимматбаҳо, рангли, нодир металлар, шунингдек, нефть, табиий газ ва газ конденсати учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини 2021 йил 1 январдан (шунингдек, 2022 йил 1 январдан ҳам камайтириш) камайтириш; - бошқа томондан, солиқ ставкаларининг камайиши олтин ва мис нархларининг ўсиши, уларни ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши, шунингдек айирбошлаш курсининг ўзгариши ҳисобига солиқ тушумини мувозанатлаштирди; - солиқ тушумларига 2022 йил бошидан қимматбаҳо ва рангли металлар бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш бўйича киритилган ўзгартиришлар таъсир кўрсатади. Хусусан, унинг ҳисоб-китобида тан олинган халқаро металл биржаларида белгиланган ўртача арифметик нархдан келиб чиқилади; - ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг амал қилиши билан бир қаторда унга яқин солиқ - тижоратбоп топилма бонуси ундирилади, уни ҳисоблаб чиқариш учун база бўлиб яна фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати ҳисобланади. Бонус ставкаси - фойдали қазилмаларнинг қазиб олинадиган ҳажми қийматининг 0,1%ини ташкил қилади. 2022 йилдан қимматбаҳо, рангли ва (ёки) радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олувчи, шунингдек углеводород хомашёсини қазиб олувчи юридик шахслар учун рента солиғи жорий этилади. Солиқ солиш объекти бўлиб рента даромади - қазиб олинган (ажратиб олинган) металларни ёки углеводород хомашёсини реализация қилишдан олинган даромадлар ҳамда уларни қазиб олиш (ажратиб олиш) билан бевосита боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Яъни айни бир солиқ солиш объекти бўйича бир-бирига яқин учта солиқ амал қилмоқда. Мол-мулк солиғи. Ўсиш динамикаси - жами 104,1%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқнинг умумий тушумида солиқнинг салмоғи камайиб, унинг улуши эса аҳамиятсиз бўлиб бормоқда. Солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва таъсир кўрсатмоқда: - юридик шахслар учун солиқ ставкасини 5%дан 2%гача жиддий камайтириш. 2022 йилдан бошлаб ставка 1,5%гача пасайтирилади; - янги кўчмас мулкни фойдаланишга топшириш, шунингдек ўтказилган инвентаризация доирасида кадастр органларининг ҳисоб маълумотларида ҳисобга олинмаган кўчмас мулк объектларини аниқлаш ҳисобига солиқ солинадиган кўчмас мулк объектлари сонининг ўсиши ставкалар пасайишини қисман компенсация қилиши мумкин. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йил якунида кўчмас мулк объектлари сони қарийб 8 млн объектни, шу жумладан, 7,5 млн уй-жой фондини ташкил этди; - бундан ташқари, солиқ ставкасининг пасайиши 2022 йилдан бошлаб солиқ базаси белгиланган минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланганидан паст бўлмаслиги ҳисобига қисман компенсация қилиниши мумкин. Ер солиғи. Мол-мулк солиғига нисбатан ер солиғи бўйича тушумларнинг 176,5%га сезиларли даражада ошгани кузатилмоқда, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида солиқнинг улуши ўсиб бормоқда. Унинг тушумлари динамикасига солиқ ставкаларини йиллик индексация қилиш билан бир қаторда ер солиғи ва ягона ер солиғини бирлаштириш таъсир кўрсатди. Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ солинадиган база (ягона ер солиғида бўлганидек) - ер участкаларининг норматив қиймати сақланиб қолди. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ. 2021 йилда солиқларнинг умумий массасида солиқнинг салмоғи атиги 0,4%ни ташкил этса-да, унинг тушумлари юқори динамикага эга – 217,6%. Динамика солиқ ставкаларини ҳар йили индексация қилиш билан таъминланади, бунда айрим тармоқлар учун - 30% миқдорида оширилган индексация билан. Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган тўловлар бўйича тушумлар. Тушумларнинг ўсиш динамикасида сезиларли ўсиш – 183,8%, шунингдек, солиқларнинг умумий массасида ушбу тушумлар салмоғининг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда – 16%гача. 2021 йилда тушумлар 26,4 трлн сўмни ташкил этди. Тушумларнинг асосий қисми давлат корхоналари (14 трлн сўм), биринчи навбатда, яна “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖлар томонидан тўланадиган дивидендларга тўғри келади. Қолган даромадлар, хусусан, давлат активларини хусусийлаштиришдан даромадлар, автотранспорт воситалари учун «чиройли» рақамлар комбинацияларини сотишдан даромадлар, утилизация йиғими, давлат божи, йиғимлар, жарималар ва бошқаларни ўз ичига олади. Солиқлар тушуми динамикасини кўриб чиққач, биз бевосита солиқ ислоҳоти натижаларига мурожаат қиламиз. Расмий равишда республикамиздаги сўнгги солиқ ислоҳоти (бундан олдин 1991 йилдан буён бир нечта солиқ ислоҳотлари ўтказилган) 2018 йилда Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармон) қабул қилиниши билан бошланди. Ислоҳотнинг асосий мақсади солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришдан иборат эди. Солиқ ислоҳотининг асосий йўналишлари ижросини кўриб чиқамиз. Солиқ ислоҳотининг биринчи йўналиши - иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш. Агар умуман республика бўйича қарасак, 2018 йилдан бошлаб Консолидациялашган бюджет даромадларининг ЯИМга нисбати 2019-2020 йилдарда аҳамиятсиз пасайди - 26,3%дан 25,9%гача, 2021 йилда эса ошишни бошлади (1-жадвал). 2022 йил учун тасдиқланган прогноз эса бу кўрсаткични умуман 30,3%гача оширди. 2018 йилдан бошлаб Давлат бюджети даромадларининг ЯИМга нисбати пасаймади, аксинча, фақат ўсди. Гарчи корхоналар ва аҳоли учун солиқлар камайтирилса-да, уларнинг ЯИМдаги умумий улуши ортиб бормоқда. Мазкур ҳолат 300 минг солиқ тўловчининг (2018 йил ҳолатига кўра юридик шахслар) 293 минг нафари соддалаштирилган тартибда – ягона солиқ тўлови ёки ягона ер солиғини тўлагани билан боғлиқ. Фақат 7 мингта тўловчи умумбелгиланган тартибда (ҚҚС, фойда солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи) солиқларни тўлаган. Улардан фақатгина 1 мингга яқини акциз солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек, фойдадан турли хил ундиришлар (“НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ) каби йирик солиқларни тўлаган. Шундай қилиб, асосий солиқ юки айнан ушбу 1 мингта корхона зиммасига тушган. Шу муносабат билан реал солиқ юки (юқоридаги 1 мингта корхонани ҳисобга олмаган ҳолда) шартли мисолда эксперт йўли аниқланиши мумкин. Таҳлилнинг объективлиги учун 2018 йилдаги солиқлар шартларида ва таққослаш учун 2022 йилда амалда бўлган солиқлар шартларида умумбелгиланган тартибда (йирик ва ўрта корхоналар) ва соддалаштирилган тартибда (кичик корхоналар) солиқ тўъловчи корхонанинг шартли мисоли олинди. Объективлик учун корхонанинг барча молиявий кўрсаткичлари сақлаб қолинди. 4-жадвал таҳлилидан кўринадики, 2018 йилда йирик ва ўрта корхоналарга солиқ юки даражаси кичик корхоналарга солиқ юкидан қарийб уч баравар ошган (8,5%га нисбатан 27,6%). Солиқ ислоҳоти натижасида (2022 йилги солиқ тизими шароитида) йирик ва ўрта корхоналарга солиқ юки сезиларли даражада қисқарди (солиқ юки 27,6%дан 20,1%га тушди), кичик корхоналарга солиқ юки сезиларли даражада камайди, айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган кичик корхоналарга солиқ юки деярли ўзгармаган. Шу билан бирга, айланмаси 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналар (илгари кичик корхоналар ходимлари сони бўйича аниқланган) учун солиқ юки жиддий равишда ошди (8,5%дан 20,1%га). 4-жадвал 2018 йилда ва 2022 йилда солиштирма шартларда ялпи тушумда солиқларнинг улуши (шартли мисолда). минг сўм
Шу тариқа, солиқ ислоҳотининг биринчи йўналишини бажаришни таъминлаш бўйича юқоридаги таҳлиллар қуйидагиларни кўрсатади: 1) солиқ ислоҳоти бошланган 2018 йилга нисбатан умуман иқтисодиётга солиқ юки даражасининг пасайиши унчалик юқори эмас. 2021 йилдан бошлаб солиқ юкининг ЯИМга нисбатан 26,7%гача ошиши рўй берди, 2022 йил учун солиқ юки ЯИМга нисбатан 30,3% даражасида прогноз қилинмоқда. Асосий сабаблар: - солиқ юкининг асосий массаси йирик корхоналар (акциз солиғи тўловчилар ва “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ) зиммасига тушади. Бу эса бошқа корхоналарга солиқ юкини камайтириш имконини беради. Давлат бюджетининг даромадлар қисми доим ўсиб борувчи харажатлар қисмини таъминлаши керак. Солиқ юкининг камайишида давлат ўз харажатларини қоплаш учун олинмай қолинадиган даромадларни топиши керак; - солиқ ислоҳотлари амалда пандемия даврида амалга оширилди, бу бир томондан, янги солиқ имтиёзларини жорий этишни, иккинчи томондан, бюджет харажатларини сезиларли даражада оширишни талаб қилди; - умуман жаҳонда ва минтақамиздаги беқарор сиёсий ва иқтисодий вазият барқарор давлат бюджетини талаб қилади; 2) соддалаштирилган ва умумбелгиланган солиқ солиш тизими бўйича солиқ тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида солиқ юки даражасидаги номутаносибликларнинг муайян даражада камайиши рўй берди: - инфратузилмани ривожлантириш солиғи, давлат жамғармаларига ажратмалар каби солиқларни бекор қилиш; - солиқ ставкаларини пасайтириш (ҚҚС - 20%дан 15%гача, ижтимоий солиқ - 25%дан 12%гача, ЖШДС - 22%дан 12%гача, мол-мулк солиғи - 5%дан 1,5%гача, айланмадан олинадиган солиқ - 5%дан 4%гача ва бошқалар), - солиқ базасини қисқартириш; - айрим имтиёзларни бекор қилиш. Бу солиқ юки: - йирик ва ўрта корхоналар учун қисқаришига; - товар айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган кичик корхоналар учун деярли ўзгармаслигига; - товар айланмаси 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналар учун ошишига олиб келди. Солиқ ислоҳотининг иккинчи йўналиши - солиқларни бирхиллаштириш орқали уларнинг сонини оптималлаштириш, шунингдек, ўхшаш солиқ солиш базасига эга бўлган солиқларни бирлаштириш, солиқ ҳисоботларини қисқартириш ва соддалаштириш. 5-жадвал. Солиқлар сони, солиқ ҳисоботи муддатлари, солиқларни тўлаш муддатлари
Download 456 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling