Амир Темур


Download 73 Kb.
bet1/5
Sana19.06.2023
Hajmi73 Kb.
#1624442
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Амир Темур


АМИР ТЕМУР
ВА
ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”

Амир Темур – буюк шахс, кураги ерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, талантли меъмор, нотиқ, рухшунос, шу билан бирга эл-юртини, халқини севган ва уни машҳури жаҳон қилган инсон.
Амир Темур ибн Тарағай Баҳодир (1336-1405) Кеш (Шаҳрисабз) шаҳри яқинидаги Хўжа илғор қишлоғида дунёга келди. Унинг энг асосий тарихий хизматлари шундан иборатки, у :



  • Мўғулларнинг босқинчилик ва вайронкорликларига қарши курашиб, Ўрта Осиёни улардан халос этди.

  • Майда феодал ва мулкдорларнинг ўзаро низоларига барҳам бериб, кучли марказлашган давлат барпо қилди.

  • Мамлакатда тартиб-интизом ва қонун устуворлигини таъминлади. Унинг даврида «Куч — адолатда» тамойили амалга ошди.

  • Иқтисод ва маданият юксалди.

  • Ўзга мамлакатлар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилди.

  • Амир Темур моҳир ҳарбий саркарда сифатида ном қозонди.

  • У ўз ҳаётини Мовароуннаҳр халқининг фаровонлиги, юрт ободончилиги учун сарфлади, унинг даврида ҳашаматли бинолар, қурилиш иншоотлари, гўзал боғлар бунёд қилинди, мактаб ва мадрасалар, масжидлар қурилди, мамлакатимиз Шарқнинг гўзал ҳудудига айланди.

  • Темурнинг яна бир улкан ҳизмати шуки, у маданият ва илм-фан ҳомийси сифатида машҳур бўлди, ўз саройига олиму фузало ва дин арбобларини тўплади. Хожа Афзал, Жалол Хокий, Мавлоно Хоразмий, Мавлоно Мунший ва бошқалар унинг саройида илм-фан ва бадиий ижод билан машғул бўлдилар.



Бобур Мирзонинг хабар беришича, ўша даврда Самарқанд энг гўзал шаҳар эди.
Испан сайёҳи Р.Г.Клавихо Самарқанднинг гўзаллигига қойил қолган эди. Темур ҳукмронлиги даврида ички ва ташқи савдо кучайди. Айниқса, Ҳиндистон, Хитой, Русия, араб мамлакатлари билан алоқаларнинг кучайиши Темур салтанати иқтисодий қудратини оширди.
Темур ва темурийлар даврида ислом дини ва тасаввуфга катта эътибор берилди. Ислом дини ўша даврда асосий мафкура бўлиб, марказлашган давлат барпо этишда, иқтисод, маданият ва илм-фан соҳасидаги мақсад ва вазифаларни амалга оширишда назарий асос бўлиб хизмат қилди. Темур ўз фаолиятида унга таяниб иш кўрди.
Темурийлар даврида тасаввуф таълимоти кенг қулоч ёйди. Соҳибқирон тасаввуф қоидаларидан мамлакатдаги салбий иллатларни йўқотишда, турли жанжал ва низоларни бартараф қилишда, ҳақиқат ва адолат ўрнатишда, инсонпарварлик ғояларини тарқатишда фойдаланган. Темур тасаввуфдаги покланиш, тўғри ва софдил бўлиш, зино ва фаҳш ишлар билан шуғулланмаслик, ҳаром-ҳариш ишлардан қочиш, ҳалол меҳнат қилиш, бирор касбни эгаллаш, муҳтожларга меҳр-шафқат кўрсатиш каби ғояларни халққа сингдириш учун кураш олиб борди.
Нақшбандлик тариқатининг йирик шайхлари бўлмиш Саййид Амир Кулол, Шайх Абу Бакр Таёбодий, Мир Саййид Баракалар Темурнинг пирлари бўлиб, соҳибқирон улар билан тез-тез мулоқот қилиб турган.
Темурийлардан Шоҳрух, Улуғбек, Хусайн Бойқаро, Бобур Мирзолар давлатни бошқаришда, дин ва тасаввуф қоидаларига амал қилишда, илм-фан ва маданиятни ривожлантиришда унинг анъаналарини изчил равишда давом эттирдилар.

Бу даврда меъморчилик санъати юксак даражага кўтарилди. Амир Темур Кўксарой масжиди, Шоҳизинда, Бибихоним мадрасасини қурдирди. Кешда (Шахрисабз) Оқсарой барпо қила бошлади.


Мирзо Улуғбек даврида 1417-1420 йилларда Регистонда, кейинчалик Бухорода, 1432-1433 йилларда Ғиждувонда мадрасалар қурилди, Бибихоним масжиди, Гўри Амир мақбараси қуриб битказилди. 1429 йили эса Улуғбекнинг фалакиёт расадхонаси ниҳоясига этди. Хиротда ҳам кўплаб меъморчилик бинолари барпо қилинди. Улар жумласига масжид, мадраса ва хонақоҳлардан иборат бўлган Гумбази сабз, Алишер Навоий қурдирган «Ихлосия», «Низомия», «Шифоия» мадрасалари, Марв шаҳридаги «Хусравия» мадрасаси ва бошқалар киради.


Навоий яшаган замонда Хиротда «Шарқ Рафаэли» деб ном олган Камолиддин Беҳзод (1456-1535) ва шоҳ Музаффар каби дунёга машҳур рассомлар ижод қилди. Беҳзод «Зафарнома» китобига, Хусрав Деҳлавийнинг «Ҳамса», Саъдийнинг «Бўстон» асарларига нақш берган ва Хусайн Бойқаро, Хотифий, Жомий ва бошқаларнинг расмини чизган, халқнинг меҳнатини, табиат манзараларини ҳаққоний тасвирлаган.


Амир Темурнинг «Темир тузуклари», Шарофиддин Али Яздийларнинг «Зафарнома»лари, Ибн Арабшохнинг «Темур ҳақидаги хабарларда тақдир ажойиботлари» ва бошқа асарларда келтирилган соҳибқироннинг ибратли ишлари, панд-насиҳатлари ва ўгитларидан ҳам унинг кимлигини билиб олса бўлади. Булар эл-юрт ва фуқароларнинг ташвиши, меҳр-мурувват, қўшничиликка риоя қилиш ва нихоят, мардлик ва қаҳрамонлик ҳақидаги ўгитлардир.


Ҳар қандай жамият тараққиётини илм-маърифатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Буни теран англаган соҳибқирон ҳокимиятга келиши билан чиқарган дастлабки фармонларини мадрасалар барпо этишга, илм толибларига нафақалар тайинлаш билан бошлаган. Қайси бир шаҳарга ташриф буюрмасин Амир Темур аввало ўша ерлик олиму фозиллар билан учрашар, улар билан суҳбат қурар, турли мавзуларда бахслашар эди.





Download 73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling