At «Алоқабанк» Бошқаруви йили ишнинг


Download 0.64 Mb.
bet1/7
Sana01.05.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1420195
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
701 Сервис ва маркетинг департаменти Низоми uzgargani 222


AT «Алоқабанк»
Бошқаруви йили ишнинг
2021 йил август даги
сонли баёнига

  • - илова



«СЕРВИС ВАМАРКЕТИНГ ДЕПАРТАМЕНТИ
ТЎҒРИИДА»ГИ НИЗОМ

Тошкент - 2021 й.



І. Умумий қоидалар
1.1 «Сервис ва маркетинг Департаменти тўғрисида»ги низом (бундан буён матнда «Низом» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ҳамда «Банк сири тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2-мартдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5953 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 2 июлда 3030-сон билан рўйхатга олинган «Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги Низом,
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 23 майда 2886-сон билан рўйхатга олинган «Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари» талаблари AT «Алоқабанк» (бундан буён матнда «Банк» деб юритилади) Устави ҳамда ички меъёрий хужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ушбу Низом Сервис ва маркетинг департаментининг таркибий тузилиши, мақсади, асосий вазифа ва функциялари, ваколати, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги
ҳамда ҳисобдорлигини белгилайди.

    1. Сервис ва маркетинг Департаменти (бундан буён матнда «Департамент» деб юритилади) ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва қонуности хужжатларига, Банк акциядорларининг Умумий йигилиши, Кузатув кенгаши, Бошқарув қарорлари ва бошқа ички меъёрий хужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

    2. Департамент Банкнинг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, унинг ички таркибий тузилмаси ва штат бирлиги Банк Бошқаруви томонидан тасдиқланади.

    3. Департамент директори Банк Бошқаруви Раиси томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

    4. Департамент Банк, унинг Ҳудудий Комплекс хизмат кўрсатиш марказлари (бундан буён матнда «ҲKXKM» деб юритилади) ва Комплекс хизмат кўрсатиш марказининг (бундан буён матнда «KXKM» деб юритилади) томонидан мижозларга ҳамда кенг жамоатчиликка таклиф этилиши режалаштирилаётган ҳap қандай муносабат ва банк хизматларини (тузилган шартномалар бўйича хизмат кўрсатиш ва ушбу шартномалар бўйича бизнес ёзишмалардан ташқари) бирламчи таҳлилдан ўтказиб боради ва ўз хулосасини беради. Бунда тегишли таркибий бўлинмалар ва ҲКХКМлар жорий этилаётган янги банк хизматларини ва билдирилаётган муносабатларни Департамент билан келишадилар.

    5. Департамент ушбу Низом билан кўзда тутилган, унга берилган

ваколатлар доирасида Бош офис таркибий бўлинмалари билан ўзаро муносабатда бўлади. Банк Бошқарувининг тегишли қарорлари ёки Банк Бошқаруви Раисининг буйрғи билан Департаментга алохида вазифалар, ваколатлар, ҳyқyқ ва мажбуриятлар юклатилиши мумкин.

    1. Департамент ва унинг таркибий бўлинмалари тасдиқланган иш режалари асосида ўз фаолиятини олиб боради.

    2. Департаментнинг ваколат ва вазифалари Банк Устави, Банк Кузатув кенгаши ва Бошқаруви қарорлари, буйруқ, фармойишлари ҳамда ушбу Низом билан белгиланади.

    3. Департамент ходимларининг масъулияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меҳнат қонунчилиги, меҳнат шартномалари ҳамда белгиланган лавозим йўриқномалари билан тартибга солинади.

    4. Департамент фаолиятини Бошқарув Раиси ўринбосари мувофиқлаштиради ва назорат қилади.





      1. Download 0.64 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling