Бос. Классификацияси


Download 45.5 Kb.
bet1/2
Sana23.04.2023
Hajmi45.5 Kb.
#1390129
  1   2
Bog'liq
11ns


  1. БОС .Классификацияси.

Адабиётлар маълумотларига асосланиб бронхиал обструкция билан кечувчи касалликларни қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин
1. Нафас органлари касалликлари

    • Инфекцион-яллиғланиш касалликлари (бронхит, бронхиолит, пневмония)

    • Аллергик касалликлар (астматик бронхит, бронхиал астма)

    • Бронхопулмонал дисплазия

    • Бронхопулмонал система ривожланиш нуқсонлари

    • Трахея ва бронхлар ўсмалари

2. Бронх, қизилўнгачдаги ёт модда
3. Аспирацион генезли касалликлар (ёки аспирацион обструктив бронхит), гастроэзофагеал рефлюкс, трахеоэзофагеал оқма, МИТ ривожланиш нуқсонлари
4. туғма ва орттирилган юрак қон томир касалликлари. (ТЮН кичик қон айланиш доираси гипертензияси билан. Туғма норевматик кардитлар ва бошқалар)
5. марказий ва периферик нерв системаси касалликлари
6. Ирсий алмашинув аномалиялари
7. Туғма ва орттирилган иммунотанқислик холатлари
8. Камёб касалликлар: Пиперс синдром, Лоуренса-Муна-Борде-Бидля синдром, Картогенер синдром ва бошқалар.
9. Бошқа касалликлар

  • 9.1. Куйиш ва травмалар

  • 9.2. Захарланишлар 9.3. ташқи мухитнинг хар хил физик ва химик омиллари таъсири

  • 9.4. Трахея ва бронхларнинг ўпкадан ташқари босилиши

  1. Ўткир бронхиолит. Диагностикаси.



  1. Анамнези

Касаллик кўпчилик ҳолларда вирусли инфекциянинг дастлабки 3–4 кунларида бурун битиши, бурун оқиши, аксириш билан бошланади.

  1. Клиник мезонлар

  • Респиратор синдром – юқори нафас йўлларининг яллиғланиши, қаттиқ – ҳуружсимон йўтал, айрим ҳолларда қийин ажралувчи шиллиқ балғам билан азоб берувчи йўтал, йўтал фонида қусиш қайд этилади. 

  • Нафас етишмовчилиги синдроми – 1 дақиқада 70–90 мартагача, ёрдамчи мушаклар иштирокида экспиратор хансираш, оғиз-лаб учбурчагининг кўкариши, апноэ ҳуружи ва коллапс ҳолати. 

  • Ўпка-бронх ва бронхообструктив синдром – бочкасимон кўкрак қафаси, юқори қутичасимон перкутор товуш, юрак тўмтоқлик чегарасининг қисқариши, жигар ва талоқ пастки чегараларининг силжиши, каттиқ нафас, узайган хуштаксимон нафас чиқариш билан майда пуфакли тарқалган хириллашлар, нафас олишда ва нафас чиқаришда крипитацияланувчи хириллашлар. 73 

  • Интоксикация симптоми – кучли намоён бўлмайди, гавда ҳарорати субфебрил ёки меъёрда, кам ҳолларда кўтарилиб, аденовирусли бронхиолитда 6–8 кунгача сақланиб туради.


Download 45.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling