Давлат бюджетини бошқаришда ғазначиликнинг аҳамияти


Download 133.43 Kb.
bet1/9
Sana23.01.2023
Hajmi133.43 Kb.
#1113069
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ БОШҚАРИШДА ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ

ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ БОШҚАРИШДА ҒАЗНАЧИЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ


«Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими» фанининг предмети ва асосий вазифалари
Мустақил ҳаётимизнинг ўтган ўн етти йиллик даври республи- камизда бошланган ислоҳотлар, аввало, бозор иқтисодиётига ўтиш, демократик жамият қуришдаги йўлимиз нақадар тўғри эканлигини кўрсатди.
Республикамизда молия сиёсатини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тат- биқ этиш жараёнида молиявий ресурслардан аҳолининг моддий ва маънавий ҳаётини юксалтириш, ижтимоий-маданий тадбирларга маблағларни кўпроқ ажратиш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чи- қаришни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни мукам- маллаштиришга эътибор қаратилади. Илмий асосларга таянган ва иқтисодий қонунлар талаби асосида тўғри ташкил қилинган молия, бюджет сиёсатининг аҳамияти шундаки, унда жамият ва унинг за- мирида юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг фаровонлиги оша- ди, аҳолининг турмуш даражаси яхшиланади.
Маълумки, давлат бюджети иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда ҳал қилувчи омилдир, бошқача қилиб айтганда, бюд- жет – ислоҳотларнинг энг муҳим дастакларидан бири вазифасини ўтайди, чунки киримга қараб чиқим қилиш иқтисодиётнинг олтин қоидаси ҳисобланади.
Давлат бюджети орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини молиявий маблағлар билан таъминлашда, респуб- ликамизда қабул қилинган ижтимоий дастурларни, биринчи нав- батда, аҳолининг ижтимоий ночор табақаларини аниқ тарзда қўл- лаб-қувватлаш, соғлом авлодни тарбиялаш асосида аҳоли фаровон- лигини оширишга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатнинг таъсир- чанлиги ва аниқ тарзда молиявий қўллаб-қуватлашни кучайтириш- да маҳаллий бюджетларни самарали ижросининг аҳамияти катта.
Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг молиявий ресурс- ларни бошқаришдаги аҳамияти беқиёсдир. Шу сабабли республи- камизда давлат бюджети ижросини таъминлашда ғазначилик тизи- мига ўтиш зарурияти пайдо бўлмоқда.
Ўзбекистон демократик давлат қуришни ўз олдига вазифа қи- либ қўяр экан, бунда давлат бюджетини шакллантириш муҳим ўрин тутади. Республикамизда бозор муносабатлари ривожланиб борар
экан, давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва эко- логик вазифаларни бажариши учун марказлашган молиявий маб- лағларга эга бўлиш зарурияти ҳам кучайиб боради.
Бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда молияни бошқа- риш асосан ғазначилик тизими орқали амалга оширилади. Давлат бюджети ижросининг янги механизмини амалиётга киритиш бу- гунги кунда бюджет ислоҳотларининг йирик йўналишларидан бири десак хато бўлмайди, чунки давлат молиясини самарали бошқариш зарурияти бюджет маблағларидан тўғри фойдаланиш учун бюджет харажатларининг назоратини кучайтиришни талаб этади. Ўзбекис- тон Республикаси бюджет тизимидаги ўтказилаётган туб ислоҳот- лар замирида молия тизимида давлат бюджети ижросини, ғазначи- лик тизимини жорий этиш ҳисобланади. Бундан асосий мақсад, бюджет маблағларини самарали бошқариш, улар устидан назоратни кучайтириш ва барча бюджет ташкилотлари учун ягона Ғазначилик ҳисобрақами фаолиятини амалга киритишдир.
«Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими» фанини ўқитишнинг мақсади – иқтисодчилар, ғазначилик органлари ходим- лари ва молиячиларга ғазначиликни ташкил этишнинг назарий, ҳу- қуқий, ташкилий асослари ҳақида ҳозирги кундаги молия, бюджет соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлган ғазначилик бўйича маълумотлар беришдан иборат.
«Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими» фанининг предмети Ўзбекистон Республикасида давлат бюджети ғазна ижро- сининг механизмларини ва дастакларини ўрганишдир. Мазкур фан- да Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш, бюджет- нинг кассали ижросини амалга ошириш ишларини ташкил этиш, да- ромадларни тўплаш ва харажатлар тўловини амалга ошириш ама- лиёти ҳамда ғазначилик фаолиятидаги тараққий этган давлатлар ил- ғор тажрибалари билан боғлиқ масалалар моҳияти акс эттирилади.
«Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими» фани ғазначи- лик тизимининг моҳияти ва мамлакатимизда ғазначиликни ташкил этиш ва амалиётга киритиш борасида олиб борилаётган дастлабки иш- лар тўғрисида етарли маълумотлар беради. Мазкур фанда ғазначилик тизимининг фаолияти ва унинг вазифалари, давлат бюджети даромад- лари ва харажатлари режасининг кассали ижроси, ғазначилик тизими- да қарзларни бошқариш, маҳаллий бюджетлар молиявий маблағла- рини бошқариш масалаларининг назарий жиҳатлари ёритилади.
Ўзбекистонда ёшлардан замонавий кадрлар тайёрлаш – тарақ- қиётимизнинг муҳим омилидир. Бозор иқтисодиётининг назарий асосларини чуқур ўргатиб, унинг замонавий ютуқлари ва хорижий мамлакатлар тажрибасини умумлаштириб, давр шароитида ишлай оладиган, рақобатга бардош берадиган мутахассисларни тайёрлаш талаб этилади, бу ишлар ўз-ўзидан юз бермайди, албатта.
Талабаларни янгиликка интилувчан ва бунёдкор инсон сифатида тарбиялаш учун янги дарсликлар, ўқув қўлланмалар зарур. «Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими» ўқув қўлланмасидан олин- ган билимлар молия соҳаси мутахассисларини давлат молиясини бошқаришда ғазначилик амалиётига оид фаолиятда учрайдиган дол- зарб масалаларни ечишда ҳамда давлат молиясини бошқаришдаги ғазначиликка доир адабиётларни ўрганишда ва етук мутахассис сифа- тида ўз малакаларини оширишларида ҳам ёрдам беради.

Download 133.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling