Договор страхования транспортного средства выставляемого в залог


Download 247 Kb.
bet1/11
Sana29.04.2023
Hajmi247 Kb.
#1401456
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Кредит кайтмаслик хатари Юридик шахслар Ҳамкорбанк





№ ________-сонли кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш
ШАРТНОМАСИ
20__ й. «__» __________ _______________ш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 25 февралдаги
СФ 00038‑сонли лицензияси асосида фаолият кўрсатувчи, қуйида «Суғурталовчи» деб аталувчи «KAFIL SUG`URTA» АЖ номидан 20__йил ___да берилган № ___ сонли ишончнома асосида иш юритувчи __________________ бир томондан ва қуйида «Суғурта қилдирувчи/наф олувчи» деб аталувчи _________________________ номидан _______________ асосида иш юритувчи _______________ иккинчи томондан, қуйида «Қарздор» деб аталувчи _________________________ номидан _______________ асосида иш юритувчи _______________ учинчи томондан, биргаликда «Томонлар» ва алоҳида «Томон» деб аталиб, ушбу кредит қайтмаслик хатаридан суғурталаш шартномасини (қуйида «Шартнома» деб аталади) қуйидагилар ҳақида туздилар:
1-БЎЛИМ. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Суғурталовчи, ушбу Шартномада кўрсатилган миқдор ва муддатда суғурта мукофоти тўланиши шарти билан ушбу Шартномада назарда тутилган шартлар ва/ёки ушбу Шартноманинг ажралмас қисми бўлган қўшимча келишилган шартлар, истиснолар ва иловаларга мувофиқ суғурта ҳодисаси содир бўлганда Суғурта қилдирувчи/Наф олувчига ушбу Шартномада кўрсатилган тартибда ва ҳажмда зарарларни қоплаб бериш мажбуриятини олади. Суғурта ҳодисасининг содир бўлиш шартлари мазкур шартноманинг 5-бўлимида келтирилган.
1.2. Суғурта объекти бўлиб кредитнинг Қарздор гаров ёки бошқа таъминот билан таъминланмаган қисмини сўндириш бўйича мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида Суғурта қилдирувчининг кредит шартномаси бўйича юзага келган зиёнлар билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳисобланади.
1.3. Ушбу Шартнома бўйича суғурта пули ___________________ни ташкил этади. Қарздор томонидан ушбу шартноманинг амал қилиш даврида кредитнинг асосий қисми қисман сўндирилган тақдирда, суғурта суммаси шу миқдорда (асосий қарзнинг тўланган/сўндирилган миқдорида) камайиб боради.
1.4. Кредит қуйидаги мақсадлар учун берилади:________________________________

Download 247 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling