Emotional intelligence


Download 30.31 Kb.
bet1/3
Sana24.12.2022
Hajmi30.31 Kb.
#1051885
  1   2   3
Bog'liq
xoll metodikasi


Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва маданий ўзгаришлар замирида фуқороларнинг фаровон турмушга эришиш учун зарур бўлган имкониятларни юзага чиқаришга қаратилгандир. Бу эса уларнинг шахсий ва касбий камолотига алоҳида урғу берилмоқда. Психологияда ҳам шахснинг касбий шаклланишида унинг билим, кўникма ва малакаларининг шаклланишида ақл-заковати ва интеллектуал салоҳиятга эгалигига алоҳида эътибор қаратилади. Шундай экан бугунги тараққиёт даври ўқувчи ёки ўқитувчи бўладими, унинг жамият ҳаётининг фаол иштирокчисига айланиши тақозо этмоқда. Шахснинг фаол, мулоқотманд, инсонларнинг кечинмалари билан бирга яшадиган ва киришимли бўлишини янги интеллектуал тушунчаси орқали ифодаламоқда. Бу эмоционал интеллект тушунчасидир. Эмоциона́льный интелле́кт (ЭИ, EQ) (инглизча Emotional intelligence) — психологик концепцияси 1990 йилда вужудга келди. Уни фан оламига П. Сэлов ва Ж. Майерлар олиб кирдилар. Уларга қадар эмоционал интеллект тўғрисидаги ғоялар бўлса-да, аммо улар тугал бир нуқтаи назар сифатида шаклланмаганди. Муаллифларнинг эмоционал интеллект тушунчасини таърифлашларича, шахснинг ўзини ҳис-туйғуларини ва ўзга кишиларнинг кечинмаларини, муносабатларини англаши ва тушунишини ўзида акс эттирувчи ментал қобилиятларидир. Улар ЭИнинг ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини назорат қилиш ва эмпатияга мойиллик малакаларидан иборат тўрта асосий таркибий тузилмасини ажратиб кўрсатадилар. Шунингдек, ушбу интеллектнинг биологик асосини ота-онанинг ЭИ даражаси, тафаккурининг ўнг ярим шарларини ривожланганлиги ҳамда темперамент хусусиятлари билан боғлаб тушунтирадилар. Ижтимоий асосини эса боланинг ҳаракатларига атрофдагиларнинг ҳиссий муносабатлари, ўз-ўзини англашни камол топганлиги, ҳиссий жиҳатдан муносабатларга кириша олиш имкониятлари, ота-онанинг маълумотлик даражаси ва оилавий даромад, ота-оналар орасидаги илиқ ва самимий муносабатнинг мавжудлиги, эътиқод ва бошқа жиҳатлар ташкил этиши қайд этилади. ЭИнинг таркибий тузилмасига эса эмоцияни бошқариш, эмоцияни тушуниш, эмоцияни фарқлаш ва уни намоён эта олиш, фикрлаш ва мулоҳазалаш шароитида эмоциядан фойдаланиш кўзда тутилади.
Эмоционал интеллектни аниқлаш учун шахс томонидан билдириладиган фикрларга алоҳида эътибор қаратилади. Эмоционал интеллект муаммоси борасида илк бора мақолалар Дж. Мейеру ва П. Сэловнинг қаламига манчубдир. ЭИ муаммосини ёритишга қаратилган Д. Гоулманнинг Ғарбда г машҳур бўлган китоби 1995 йилда келиб нашр эттирилди. ЭИ концепциялари вужудга келиш тарихини қуйидаги йилнома асосида келтириб ўтиш мумкин:

  • Илк бора 1937 — Роберт Торндайк (Robert Thorndike) социал интеллект тўғрисида ёзган эди.

  • 1940 йилга келиб, Дэвид Векслер (David Wechsler) интеллектуалликка ва ноинтеллектуалликка хос жабҳалар (аффектив, шахслилик ва социал омиллар) хусусида сўз юритган эди.

  • 1983 — Горвард Гарднер (Horvard Gardner) интеллектнинг кўпқирралилиги ҳақида ёган эди (шахснинг ички олами ва шахслараро интеллектлари)

  • 1990 — Джон Мейер ва Питер Сэловейлар ЭИ атамасини қўллай бошладилар ва (John Mayer, Peter Salovey) , ЭИ ўлчаш бўйича изланиш олиб бордилар исследовательскую программу по измерению ЭИ.

  • 1995 — Даниель Гоулман (Daniel Goleman) опубликовал книгу «Emotional Intelligence»

Download 30.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling