«Ғазначилик органларида бюджет касса ижросининг бухгалтерия хисоби ва ягона хисоб варағи»


Download 190 Kb.
bet1/4
Sana18.06.2023
Hajmi190 Kb.
#1589458
  1   2   3   4
Bog'liq
бюджет касса ижросининг бухгалтерия хисоби ва ягона хисоб варағи



Ўзбекистон Республикаси


Молия вазирлиги Ғазначилиги ўқув Маркази
«Ғазначилик органларида бюджет касса ижросининг бухгалтерия хисоби ва ягона хисоб варағи»

мавзусидаги


Амалиёт иши


Тайёрлади:

Тошкент шахри бўйича ғазначилик бошқармаси Бухгалтерия хисоби ва ҳисоботи гурухи етакчи мутахассиси


Абдурайимжонова Насиба Шавкат қизи
Тошкент - 2010


Мавзу: Ғазначилик органларида бюджет касса ижросининг бухгалтерия хисоби ва ягона хисоб варағи


Р Е Ж А :
Кириш
1.Давлат бюджетини бошқаришда
ғазначиликнинг ахамияти
2. Давлат бюджети Ғазна ижросининг
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи.
3. Ягона ғазна ҳисоб рақами шароитида
шахсий ҳисобварақларни тузилиши
механизми


Хулоса ва таклифлар

Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон Республикасида жамият тараккиётининг барча жабҳаларида, энг аввало иқтисодий соҳада ислохатларни янада чуқирлаштириш ва эркинлаштириш борасида аниқ дастур ишлаб чиқилган. Бу дастурни жорий этишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг демократик ва бозор ислохатларни амалга ошириш, жахон хамжамиятига кенг интеграциялашуви ва барқарор олға бориш учун мустахкам замин яратишдир.


Иқтисодиёт сохасида асосий эътиборни институционал ўзгаришларга, молия ва банк тизимини ислох этишни янада чуқурлаштиришга, ривожланган бозор инфратузилмасини яратишга, рақобат мухитини шакллантиришга қаратмоғимиз даркор. Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 декабр 2006 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорида Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги қуйидагиларни назарда тутган холда 2007 йилда Давлат бюджетининг Ғазна ижроси механизмини янада кенгрок тарғиб этиш чора-тадбирлари амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси жахондаги ривожланган мамлакатлар тажрибасини чуқур ўрганиш натижасида қабул қилган, ўзига хос миллатимизнинг менталитетидан келиб чиққан холда, миллий қадриятларимизни ўз ичига олувчи бешта тамойилга асосланади. Албатда бу вазифани амалга оширишда сиёсатини тўгри юритиш бюджет маблағларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Давлат бюджети ғазначилик ижросига босқичма-босқич ўтиш режаси Ўзбекистон Республикаси Ғазначилигини ташкил этиш концепциясига асосан ишлаб чиқилган.
Давлат бюджетини бошқаришда ғазначиликнинг ахамияти
Давлат бюджетини самарали бошкариш;
Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш;
Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш;
Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш муддатини қисқартириш ва сифатини янада яхшилаш.

Ғазначилик тизими - бюджетдан маблағ олувчиларнинг мажбуриятини ижрога қабул қилади ва кейин тақдим қилинган махсулотлар ва кўрсатилган хизматлар учун ғазначилик уларнинг номидан ва уларнинг топшириғига асосан ваколатни ўзига олади ва бюджет маблағларини мақсадли ишлатилишини таъминлаш асосида тўловни амалга оширади


Ғазначилик—Давлат бюджетининг ижросини таъминлашнинг бир шакли бўлиб, унда давлат бюджети даромадларини ягона ғазначилик ҳисоб рақамида тўпланишини таъминланади, бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади, шунингдек давлат ташқи ва ички қарзларини бошқаришда хизмат кўрсатади хамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар, пул оқимларини мониторингини олиб боради.
Ғазначилик тизими билан ижро этишнинг афзалликлари
Молия органлари томонидан бюдет харажатларини ўз вақтида ва манзилли молиялаштириш билан бюджет маблағларини бош тақсимловчилари томонидан суъистемол килишни ва нотўғри ишлатишни олдини олиш мақсадида жорий назоратни амалга оширади.
Бюджет ташкилотлари мажбуриятларини олгандан кейин пул маблағларини ягона ғазначилик хисобрақамидан тўғридан-тўғри таъминотчиларнинг хисобрақамига ўтказиш натижасида пул оқимлари харакати бўйича жараёнларни қисқартиради.
Ғазначилик тизимининг бир поғонасидан иккинчи поғонасига пул маблағларини ўтказишни соддалаштириш натижасида ғазначилик тизимидаги бюджет маблағларини тезкор ишлатилишини амалга оширади.

Download 190 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling