ГЛОССАРИЙ
Абстракт битим – ҳақиқийлиги муайян асос - мақсад билан бевосита боғлиқ бўлмаган битим.
Ашёлар – муайян моддий қийматга эга бўлган ҳамда иқтисодий муносабатнинг предмети бўла оладиган нарсалар.
Ашёвий ҳуқуқ – ашёни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш билан боғлиқ ҳуқуқ.
Биргаликдаги мулк – мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги улуши аниқлаб қўйилмаган мол-мулк.
Битим – фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилишга қаратилган ҳаракатлар.
Чекланган жавобгарлик – мажбуриятларнинг айрим турлари бўйича ҳамда муайян фаолият тури билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича қонунда зарарни тўла қоплашга бўлган ҳуқуқнинг чекланиши.
Даъво муддати – шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.
Давлат корхонаси – давлат мулкидаги, ўзига оператив бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир.
Фидустиар битим – тарафларнинг ўзаро ишончига асосланадиган битимлар.
Фуқаролар (жисмоний шахслар) – Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Фуқаролик ҳуқуқ лаёқати – фуқароларга ўзларининг моддий ва маданий эҳтиёжларини қондириш мақсадида хилма-хил ҳуқуқий муносабатларга киришишнинг юридик имкониятини берадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш лаёқати.
Фуқаролик ҳуқуқи – юридик жиҳатдан тенг бўлган субйектлар ўртасидаги мулкий ва шахсий номулкий муносабатларни тартибга соладиган ҳамда мустаҳкамлайдиган ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир.
Фуқаролик ҳуқуқи фани – фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар билан ўзаро боғлиқ тушунчалар, категориялар, қарашлар, хулосалар, мулоҳазалар, фикрлар, консепсиялар ва назариялар тизимини ўзида ифода этган юриспруденсиянинг асосий тармоғи.
Do'stlaringiz bilan baham: |