Gpa балларини ҳисоблаш Талабанинг gpa балини ҳисоблаш тизимнинг O’zlashtirish / gpa ballar


Download 472.36 Kb.
Pdf ko'rish
Sana05.04.2023
Hajmi472.36 Kb.
#1273785
Bog'liq
4.GPA баллар



GPA балларини ҳисоблаш 
Талабанинг GPA балини ҳисоблаш тизимнинг O’zlashtirish / GPA ballar 
менюси орқали амалга оширилади (1-расм). 
1-расм. GPA балларни ҳисоблаш
GPA балларини ҳисоблаш учун Qo’shish тугмасини танланг (2-расм). 
2-расм. Талабалар рўйхатини кўриш 
Талабаларнинг GPA балларни ҳисоблаш учун рўйхатдан битта талабани 
ёки барча талабани белгиланг ва Hisoblash тугмасини танланг. Натижада 
талабаларнинг GPA баллари ҳисобланади. 
Рўйҳатда талабалар кўп бўлса, ойнанинг ўнг томонидаги филтрлардан 
фойдаланинг. Бунда

Fakultet майдони жорий факултет туради; 

O‘quv yili майдонидан ўқув йилини танланг; 

Ta’lim turi майдонидан таълим турини танланг; 

Ta’lim shakli майдонидан таълим шаклини танланг;

O‘quv reja майдонидан ўқув режани танланг; 

Guruhlar майдонидан гуруҳларни танланг. 
Натижада танланган филтрлаш буйича талабалар рўйхати шаклланади 
(3-расм).


3-расм. GPA балларни ҳисоблаш 
Hisoblash тугмасини танлаш орқали GPA балларни ҳисобланг (4-расм). 
4-расм. Талабаларнинг GPA баллари. 
Муҳим! Талабаларни курсдан курсга ўтказиш жараёнида алббатта Gpa 
ва фанлардан қарздорлик қийматини ҳисоблаш зарур. Қачонки Gpa ва Qarz 
устунида бирор бир қиймат ҳосил бўлса шундагина талабани курсдан курсга 
ўтказиш мумкин.
Gpa бу таълим жараёнининг кредит баҳолаш тизимида ўқийдиган 
талабалар учун тегишли Qarz эса бошқа баҳолаш тизими учун, масалан 5 
баҳолик ёки рейтинг баҳолаш тизими учун қўлланилади. Бошқа баҳолаш 
тизимида ҳам GPA балларни ҳисоблашни амалга ошириш талаб этилади. 
Шундан сўнг талабанинг фанлардан қарздолигини ҳисоблаш амалга 
оширилади ва талабаларни курсдан курсга ўтказиш мумкин бўлади. 

Download 472.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling