Халқаро ташкилот


Download 24.6 Kb.
bet1/6
Sana22.06.2023
Hajmi24.6 Kb.
#1648135
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
халкаро


Халқаро ташкилот халқаро ҳуқуққа мувофиқ, халқаро шартномага асосланган ҳолда сиёсий, иқтисодий, маданий, илмий-техникавий, ҳуқуқий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни амалга ошириш ва бу мақсадда зарур органлар тизими, ҳуқуқ ва мажбуриятлар, шунингдек давлатларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларидан келиб чиқадиган автоном иродага эга бўлган давлатлар бирлашмасидир.
Ҳозирги замон халқаро ташкилотлари 2 та асосий турга бўлинади: халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ҳамда халқаро ноҳукумат ташкилотлар. Ҳар иккаласи муҳим аҳамиятга эга бўлиб, кундалик турмушнинг турли жабҳаларида давлатларнинг ўзаро мулоқотига кўмаклашади.
Халқаро ташкилотлар тизимининг мураккаблашиб бориши ва ваколатларининг кенгайтирилиши табиий тус олмокда. ХХI аср бошида фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотларнинг сони 4 мингдан ортик бўлиб, 300 таси ҳукуматлараро ташкилотлардир.
«Халқаро ташкилотлар» атамаси одатда давлатлараро (ҳукуматлараро) ва ноҳукумат ташкилотларга нисбатан қўлланилади.
Давлатлараро (ҳукуматлараро) ташкилот учун қуйидаги белгилар характерлидир:
•биринчидан, давлатларнинг аъзолиги;
•иккинчидан, халқаро таъсис шартномасининг мавжудлиги;
•учинчидан, доимий органларининг мавжуд бўлиши;
•тўртинчидан, давлатлар суверенитетининг ҳурмат қилиниши;
Халқаро ташкилотлар халқаро ҳуқуқнинг субектлари ҳисобланадилар.
Ноҳукумат халқаро ташкилотларнинг асосий фарқли белгилари уларнинг давлатлараро шартнома асосида ташкил этилмаганликлари, жисмоний ва юридик шахсларни бирлаштирганликлари (масалан, Халқаро ҳуқуқ ассоциацияси)дан иборат.
Азоларининг таркибига кўра халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар:
• биринчи, универсал, барча давлатлар иштирок этишлари учун очиқ ташкилотлар (БМТ ва унинг ихтисослаштирилган ташкилотлари);
• иккинчи, минтақавий, маълум минтақада жойлашган давлатларгина аъзо бўлишлари мумкин ташкилотлар (Европа кенгаши, Африка бирлиги ташкилоти)га бўлинади.
Давлатлараро ташкилотлар умумий ва махсус ваколатли ташкилотларга бўлинади.
Умумий ваколатли ташкилотлар фаолияти аъзо давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг ҳамма (сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа) соҳаларига тегишли бўлади.
Махсус ваколатли ташкилотларнинг фаолият соҳаси бирор аниқ (сиёсий, иқтисодий, ижтимоий) соҳа билан чегараланган бўлади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставида таъкидланганидек, ташкилот ўз аъзоларининг ҳудудида, ўз функцияларини бажариши учун зарур бўладиган ҳуқуқий лаёқатга эга бўлади (104-модда). Бироқ, бу ташкилотнинг ўз вазифаларини бажариши учун зарур халқаро-ҳуқуқий лаёқат ҳамда фаолият лаёқатини инкор этиш деган маънони билдирмайди.
Ҳозирги даврда барча халқаро ташкилотлар махсус ҳуқуқ субъектлигига эга бўлиб, улар таъсис ҳужжатларида тўғридан - тўғри кўрсатилади. Бу, шубҳасиз, давлатлар халқаро - ҳуқуқий субъектликка эга бўлмаган ташкилотни таъсис эта олмайди, деган маънони билдирмайди.

Download 24.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling