Хўжалик юритувчи субъектлар молияси
Download 1.75 Mb.
|
1. ХЮС молиясининг моҳияти
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Хўжалик юритувчи субъектлар молиясининг иқтисодий моҳияти ва вазифалари.
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР МОЛИЯСИМавзу:Хўжалик юритувчи субъектлар молиясини моҳияти ва функциялариРежа:
1. Хўжалик юритувчи субъектлар молиясининг иқтисодий моҳияти ва вазифалари.Юридик шахс Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади. Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак. Хўжалик юритувчи субъектлар молияси молия тизимининг мустақил соҳасидир. Уни бошқача номда мулкчиликнинг турли шаклидаги корхона ва ташкилотлар молияси деб ҳам аташ мумкин. Молия тизимининг ана шу соҳасида даромадларнинг асосий қисми шаклланади ва улар, охир оқибатда давлат томонидан ўрнатилган қоидаларга мувофиқ равишда қайта тақсимланиб, барча даражадаги бюджетлар ва нобюджет фондларининг даромадларини шакллантиради. Бир вақтнинг ўзида, тижорат корхоналари ва ташкилотлари молияси муҳим аҳамият касб этиб, айнан шу ерда молиявий ресурсларнинг асосий қисми шакллантирилади. Мамлакатнинг умумий молиявий аҳволи ана шу корхоналар молиясининг аҳволи билан белгиланади. Хўжалик юритувчи субъектлар молияси Молия тизимининг бу соҳаси тижорат корхоналари ва ташкилотлари молияси, молиявий воситачилар молияси ва нотижорат ташкилотлар молияси каби бўғинлардан ташкил топади. Бу гуруҳга кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий муносабатлари тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, даромадлар ва харажатларни шаклантириш, мулкка эгалик қилиш, ўз зиммаларига олган мажбуриятларини бажариш шаклларига боғлиқ равишда ўзига хос бўлган хусусиятларга эгадир. Фаолиятининг асосий мақсадларидан келиб чиқиб хўжалик юритувчи субъектлар (юридик шахслар) Тижорат асосида фаолият юритувчи хўжалик юритувчи субъектлар (тижоратчи ташкилот) Нотижорат асосида фаолият юритувчи хўжалик юритувчи субъектлар (тижоратчи бўлмаган ташкилот) Тижоратчи ташкилот фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган Тижоратчи бўлмаган ташкилот фойда олишдан бошқа мақсадни ўз олдига қўяди. Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин. Download 1.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling